Ҳизқиё 19:1–14

  • Исроил йўлбошчилари ҳақида мотам қўшиғи (1–14)

19  «Исроил йўлбошчилари ҳақида мотам қўшиғини куйла. 2  Шундай дегин:“Сенинг онанг шерлар орасидаги урғочи шерга ўхшарди. У кучли ёш шерлар* орасида ётарди ва болаларини катта қиларди.  3  У болаларидан бирини катта қилди ва у кучли ёш шерга айланди+. Ёш шер ўлжани тилка-пора қилишни ўрганди,У ҳатто одамларни ейдиган бўлди.  4  Халқлар у ҳақда эшитишди ва уни ўзлари қазиган чоҳга туширишди,Бурнидан илгак ўтказиб, уни Миср юртига олиб боришди+.  5  Урғочи шер кутди ва унинг қайтишига умид йўқлигини кўрди. У бошқа боласини кучли ёш шер қилиб ўстирди.  6  У ҳам шерлар орасида юриб, кучли ёш шерга айланди. Ўлжани тилка-пора қилишни ўрганди, ҳатто одамларни ейдиган бўлди+.  7  У одамларнинг мустаҳкам миноралари орасида изғиб, шаҳарларини вайрон қилди.Кимсасиз юрт бўйлаб унинг бўкириши эшитиларди+.  8  Атрофдаги халқлар унга қарши чиқиб, устига тўр ташлашди.Шер улар қазиган чоҳга тушди.  9  Бурнидан илгак ўтказиб, тортиб қафасга солишди ва Бобил шоҳи олдига олиб боришди. Исроил тоғларида овози бошқа эшитилмаслиги учун, уни ўша ерда қамаб қўйишди. 10  Онанг сувлар бўйига ўтқазилган ток* каби эди+. Сув сероблигидан у серҳосил ва серновда эди. 11  Новдалари бақувват бўлиб ўсди, шоҳларнинг салтанат ҳассасини ясашга арзигулик эди. У ўсиб бошқа дарахтлардан ҳам баланд бўлди,Баландлиги ва сербарглиги туфайли кўзга ташланарди. 12  Аммо у ғазаб ила қўпориб ташланди+ ва ерга улоқтирилди,Шарқ шамоли унинг меваларини қуритиб юборди. Унинг бақувват новдалари синдириб олинди ва қуриб қолди+, уларни олов ютиб юборди+. 13  Энди ток саҳрога,Сувсиз, қақраган ерга экилди+. 14  Новдаларидан олов чиқиб, бутоқлари ва меваларини нобуд қилди.Салтанат ҳассаси бўлиш учун бирорта ҳам бақувват новдаси қолмади+. Бу — машҳур мотам қўшиғи бўлади”».

Изоҳлар

Ёки «ёш ёлдор шерлар».
Сўзма-сўз «қонингдаги ток».