Ҳизқиё 2:1–10
2 Сўнг У менга: «Эй инсон ўғли*, ўрнингдан тур, сен билан гаплашмоқчиман»+,— деди.
2 У менга гапираётганида Худонинг руҳи ичимга кирди. Менга гапираётган Зотни тинглай олишим учун бу руҳ мени оёққа турғизди+.
3 У менга шундай деди: «Эй инсон ўғли, сени Исроил халқи — Менга қарши исён кўтарган қўзғолончи халқ+ олдига юборяпман+. Улар ва ота-боболари шу кунга қадар Менга қарши гуноҳ қилиб келишди+.
4 Сени итоатсиз* ва қайсар ўғиллар олдига юборяпман+. Уларга: “Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда”,— деб айтасан.
5 Уларга келсак, сени тинглашадими ёки йўқми, (чунки улар исёнкор хонадон)+ ораларида пайғамбар бўлганини билиб қўйишади+.
6 Эй инсон ўғли, сени тиканлар ўраб турган бўлса-да*+, чаёнлар орасида яшасанг-да, улардан ҳам, сўзларидан ҳам қўрқма+. Уларнинг сўзларидан чўчима+ ва юзларининг ифодасидан ваҳимага тушма+, чунки улар исёнкор хонадон.
7 Сени тинглашадими ёки йўқми, Менинг сўзларимни уларга айт, чунки улар исёнкор халқ+.
8 Сен эса, эй инсон ўғли, гапларимга қулоқ сол. Бу исёнкор хонадон сингари исёнкор бўлма. Оғзингни очиб Мен сенга берадиган нарсани егин»+.
9 Қарасам, мен томонга бир қўл узатилди+. Қўлда ёзуви бор ўрама битикни кўрдим+.
10 У олдимда ўрама битикни очди. Ўрама битикнинг олди ва орқасида ёзувлари бор эди+. Унда мотам қўшиғи, аза ва йиғи-сиғи сўзлари ёзилган эди+.
Изоҳлар
^ «Инсон ўғли» ибораси Ҳизқиё китобида 93 марта учрайди ва бу улардан биринчиси.
^ Ёки «сурбет».
^ Бошқа вариант «халқ қайсар ва сенга санчилаётган нарсадай бўлса-да».