Ҳизқиё 28:1–26
28 Яҳова менга яна сўзини аён қилди:
2 «Эй инсон ўғли, Тирнинг раҳбарига шундай деб айт: “Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда:
“Юрагинг мағрурланиб кетгани учун+: “Мен худоман.
Денгиз бағридаги худонинг тахтида ўтирибман”+,— дейсан.
Гарчи юрагингда ўзингни худо деб билсанг ҳам,Сен худо эмас, оддий бир бандасан.
3 Сен ўзингни Дониёрдан ҳам донороқ ҳисоблайсан+.
Билмаган сиринг йўқ деб ўйлайсан.
4 Донолигинг ва фаросатинг туфайли бойиб кетдинг,Хазиналарингни олтину кумуш билан тўлдирдинг+.
5 Усталик билан савдо қилиб катта бойлик орттирдинг+,Бойлигинг туфайли юрагинг мағрур бўлиб кетди”.
6 Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда:
“Юрагингда ўзингни худо деб билганинг учун,
7 Мен бегоналарни, халқларнинг энг шафқатсизларини сенга қарши кўтараман+,Улар донолигинг орқасидан топган чиройли нарсаларингни қилич билан бурдалаб,Улуғворлигингни булғашади+.
8 Улар сени чуқурга* туширишади,Сен очиқ денгиз бағрида даҳшатли ўлим топасан+.
9 Сени ўлдираётганга ҳам: “Мен худоман”,— дейсанми?
Сени булғаётганларнинг қўлида худо эмас, оддий бир инсон бўласан”.
10 “Суннатсизлар сингари чет элликлар қўлидан ўласан,Чунки буни Мен айтдим”,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова».
11 Яҳова менга яна сўзини аён қилди:
12 «Эй инсон ўғли, Тир шоҳига атаб мотам қўшиғини куйла ва шундай дегин: “Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда:
“Сен мукаммаллик намунаси эдинг,Ғоят доно+, гўзалликда баркамол эдинг+.
13 Сен Адан боғида, Худонинг боғида эдинг.
Сен турли қимматбаҳо тошлар:Ёқут, топаз, яшма,Хризолит, оникс, жадеит, сапфир, феруза+ ва зумрад билан безатилган эдинг.Уларнинг ҳаммаси олтин уяларга ўрнатилган эди.
Буларнинг бари сен яратилган кунда тайёрланган эди.
14 Мен сени мойлаб, ҳимоячи каруб этиб тайинладим.
Сен Худонинг муқаддас тоғида бўлиб+, оловли тошлар орасида юрардинг.
15 Сенда адолатсизлик топилмагунига қадар,Яратилган кунингдан бошлаб ҳамма ишларинг бенуқсон эди+.
16 Катта тижоратинг туфайли+Сен ёвузликка тўлиб, гуноҳ қилишни бошладинг+.
Шунинг учун жирканч нарсадай сени Худонинг тоғидан улоқтириб йўқ қиламан+.Эй ҳимоячи каруб, сени оловли тошлар орасидан олиб ташлайман.
17 Гўзаллигинг юрагингни мағрур қилиб қўйди+.
Улуғворлигинг дастидан донолигингни йўққа чиқардинг+.
Сени ерга улоқтириб ташлайман+.
Шундай қиламанки, шоҳларга томоша бўласан.
18 Айбинг кўплиги ва ҳаром тижоратинг сабабли, муқаддас қадамжоларингни булғадинг.
Шундай қиламанки, ичингдан олов чиқади ва у сени ютиб юборади+.
Ҳамманинг кўз ўнгида сени ердаги кулга айлантираман.
19 Халқлар ичидан сени таниганларнинг барчаси ажабланиб сенга қараб қолишади+.
Охиратинг қўққисдан келиб, қўрқинчли бўлади.Сен абадий йўқ бўлиб кетасан”»+.
20 Яҳова менга яна сўзини аён қилди:
21 «Эй инсон ўғли, Сидонга+ юзланиб, унга қарши башорат қил.
22 Шундай деб айт: “Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда:
“Эй Сидон, мана Мен сенга қарши чиқаман ва сен орқали улуғланаман.Сени жазолаб, муқаддас Худо эканимни намоён этганимда, ҳамма одамлар Мен Яҳова эканимни билиб олишади.
23 Мен ўлат юбораман, кўчаларингда қон оқади.
Ҳамма томонингдан қилич билан ҳужум қилишганида, ўликлар ичингда сочилиб ётади.Шунда Мен Яҳова эканимни билиб олишади+.
24 Бундан буён Исроил хонадонини мазах қиладиган халқлар — жароҳат етказадиган тиканакли буталар+ ва оғриқ келтирадиган тиканлар ўраб турмайди. Шунда одамлар Мен Олий Ҳукмдор Яҳова эканимни билиб олишади”.
25 Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Халқлар орасида тарқалиб кетган Исроил хонадонини яна йиққанимда+, улар орқали халқларга муқаддас Худо эканимни намоён этаман+. Шунда улар ўз юртида+, Мен хизматкорим Ёқубга берган юртда+ яшашади.
26 Улар тинчлик ва осойишталикда яшайдилар+, уйлар қуриб, узумзорлар барпо қиладилар+. Уларни мазах қилган атрофдаги барча халқлар устидан ҳукмимни ижро этганимда+, улар тинчликда яшайдилар. Шунда Мен — Яҳова уларнинг Худоси эканимни билиб оладилар”».
Изоҳлар
^ Ёки «қабрга».