Ҳизқиё 30:1–26

  • Мисрга қарши башорат (1–19)

    • Навуходоносорнинг ҳужуми башорат қилинади (10)

  • Фиръавннинг қудрати синдирилади (20–26)

30  Яҳова менга яна сўзини аён қилди: 2  «Эй инсон ўғли, башорат қилиб айт: “Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Йиғлаб: “Эвоҳ, ўша кун келяпти!” — денглар.  3  Зеро бу кун яқиндир, ҳа, Яҳованинг куни яқин+. Бу, қора булутлар куни+, халқларни ҳукм қилиш вақти бўлади+.  4  Миср устига қилич келади. Мисрда одамлар ўлганида, Ҳабашистонни қўрқув қамраб олади.Унинг бойлиги тортиб олиниб, пойдевори бузиб ташланади+.  5  Ҳабашистон+, Фут+, Луд ва турли халқлардан бўлган барча одамлар,Аҳд юртининг ўғиллари* билан бирга Хуб ҳамҚиличдан ҳалок бўлади”.  6  Яҳова шундай демоқда: “Мисрни қўллаб-қувватлаганлар ҳам ўлади,Унинг мағрурлиги ва қудратидан асар ҳам қолмайди”+. Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Мигдолдан+ Саванайгача+ юрт бўйлаб улар қиличдан ҳалок бўлади. 7  Улар энг кимсасиз юртга, унинг шаҳарлари эса энг ҳувуллаган шаҳарларга айланади+. 8  Мисрга ўт қўйиб, барча иттифоқчиларини йўқ қилганимда, Мен Яҳова эканимни билиб олишади. 9  Ўзига бино қўйган Ҳабашистонни қўрқитиш учун, ўша куни кемаларда хабарчилар юбораман. Мисрнинг ҳалокат куни келганида, уларни ваҳима босади. Бу кун албатта келади”. 10  Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Бобил шоҳи Навуходоносорнинг қўли билан Миср тўдаларини йўқ қиламан+. 11  У ва унинг қўшини — халқларнинг энг шафқатсизи+ юртни вайрон қилади. Улар Мисрга қарши қилич яланғочлаб, юртни жасадларга тўлдиришади+. 12  Мен Нил анҳорларини қуритиб юбораман+, юртни эса золимларга сотаман. Бегоналарнинг қўли билан юртни ва ундаги барча нарсани хароб қиламан+. Зеро, буни Мен — Яҳова айтдим”. 13  Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Мен жирканч бутларни* йўқ қилиб, Нуфнинг* фойдасиз худоларига барҳам бераман+. Энди ҳеч қачон Миср юртидан йўлбошчи чиқмайди. Мен Миср юртини ваҳимага соламан+. 14  Патрўсни+ вайрон қилиб, Зўванга ўт қўяман, Нў* устидан ҳукмимни ижро этаман+. 15  Мисрнинг қалъаси бўлмиш Син устига қаҳримни тўкиб, Нўда яшовчиларни қириб ташлайман. 16  Мисрга ўт қўяман. Синни қўрқув босади, Нўнинг деворини ёриб киришади , Нуфга эса куппа-кундузи ҳужум қилинади! 17  Он* ва Пи-Башат йигитлари қиличдан ҳалок бўлишади, шаҳарларда яшовчилар эса асир қилиб олиб кетилади. 18  Тахпанхасда Мисрнинг бўйинтуруғини синдирганимда, кун зулматга айланади+. Унинг мағрурлиги ва қудрати ўз якунига етади+. Уни булутлар қоплайди, унинг шаҳарларида яшовчилар эса асир қилиб олиб кетилади+. 19  Мен Мисрга чиқарган ҳукмимни амалга ошираман. Шунда улар Мен Яҳова эканимни билиб олишади”». 20  Ўн биринчи йил, биринчи ойнинг еттинчи кунида Яҳова менга сўзини аён қилди: 21  «Эй инсон ўғли, Миср фиръавнининг қўлини синдирдим. Тузалиши учун ҳеч ким унинг қўлини боғламайди ёки қилич кўтаришга қуввати етиши учун ҳеч ким унинг қўлини ўраб қўймайди. 22  Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Мана, Мен Миср фиръавнига қарши чиқяпман+. Унинг соғ ва синган қўлини синдираман+. Шундай қиламанки, қилич қўлидан тушиб кетади+. 23  Бундан кейин мисрликларни халқлар орасига, юртлар бўйлаб тарқатиб юбораман+. 24  Мен Бобил шоҳининг қўлларини мустаҳкамлайман+ ва қўлига қиличимни бериб+, фиръавннинг қўлларини синдираман. Шунда у Бобил шоҳи олдида ўлаётган инсондек қаттиқ инграйди. 25  Мен Бобил шоҳининг қўлларини мустаҳкамлайман, фиръавннинг қўллари эса чўлоқ бўлиб қолади. Бобил шоҳининг қўлига қиличимни тутқазганимда ва у қилични Миср юртига қарши ишлатганида+, Мен Яҳова эканимни билиб олишади. 26  Мен мисрликларни халқлар орасига, юртлар бўйлаб тарқатиб юбораман+. Шунда улар Мен Яҳова эканимни билиб олишади”».

Изоҳлар

Миср билан иттифоқ тузган исроилликлар назарда тутилган бўлиши мумкин.
Ёки «Мемфис».
Ибронийча бу атама эҳтимол, «гўнг» сўзига яқин бўлиб, ҳазар қилишни ифодалаш мақсадида қўлланилади.
Яъни Фива.
Яъни Гелиополис.