Ҳизқиё 32:1–32

  • Фиръавн ва Миср ҳақида мотам қўшиғи (1–16)

  • Миср суннатсизлар қатори кўмилади (17–32)

32  Ўн иккинчи йил, ўн иккинчи ойнинг биринчи кунида Яҳова менга яна сўзини аён қилди: 2  «Эй инсон ўғли, Миср фиръавни ҳақида мотам қўшиғини куйлаб, унга шундай дегин:“Сен халқлар орасида кучли ёш шердай эдинг,Аммо сен йўқ қилиндинг. Сен денгиз махлуқидай+ эдинг, дарёларингда тўлғанардинг,Оёқларинг билан сувларни лойқалатиб, дарёларни ифлос қилардинг”.  3  Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Кўплаб халқлар жамоасидан фойдаланиб, устингга тўримни ташлайман,Улар тўрим билан сени сувдан чиқариб олишади.  4  Сени қуруқликда қолдираман,Даштга улоқтираман. Самовий қушларнинг барини устингга қўндираман,Ер юзининг жамики ҳайвонларини сенинг гўштингга тўйдираман+.  5  Танангни тоғларга улоқтираман,Водийларни жасадинг қолдиқлари билан тўлдираман+.  6  Ерларни тоғларга қадар сендан оққан қон билан суғораман,Қонинг дарёларни тўлдиради”.  7  “Сени йўқ қилганимда осмонни тўсиб қўяман, юлдузларни зулматга чўмдираман. Қуёшни булутлар билан ёпаман,Ой ҳам нурини сочмай қўяди+.  8  Сени деб осмонда нур сочадиган барча ёриткичларни зулматга чўмдираман,Юртингни қоронғилик билан қоплайман”,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова.  9  “Асир қилиб олинган одамларингни бегона халқларга,Сен билмайдиган юртларга олиб борганимда+, кўп халқларнинг қалбига ғулғула тушади. 10  Кўплаб халқларни қўрқув босади,Уларнинг шоҳлари олдида қиличимни ўйнатганимда, улар сен туфайли ваҳимадан қалтирашади. Сен қулаган кунда,Ҳар бири ўз ҳаёти учун қўрқиб, тўхтовсиз титрайди”. 11  Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Бобил шоҳининг қиличи устингга келади+. 12  Тўдаларинг кучли жангчиларнинг қиличидан ҳалок бўлади.Бу жангчиларнинг ҳаммаси халқларнинг энг шафқатсизидир+. Улар Мисрнинг ғурурини синдиришади ва унинг ҳамма тўдаларини қириб ташлашади+. 13  Мўл сувларининг бўйидаги барча чорвасини йўқ қиламан+,Одам оёғи ҳам, чорва туёғи ҳам уларни бошқа лойқалатмайди”+. 14  “Ўша пайтда Мен уларнинг сувларини тозалайман,Дарёларини мойдай оқадиган қиламан”,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова. 15  “Мисрни кимсасиз ерга айлантириб, уни тўлдириб турган ҳамма нарсани йўқ қилганимда+,Унинг аҳолисини қириб ташлаганимда,Улар Мен Яҳова эканимни билиб олишади+. 16  Бу мотам қўшиғи ва уни халқлар албатта куйлашади.Халқларнинг қизлари уни куйлашади. Уни Миср ва унинг ҳамма тўдаларига бағишлаб куйлашади”,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова». 17  Ўн иккинчи йил, ойнинг* ўн бешинчи кунида Яҳова менга сўзини аён қилди: 18  «Эй инсон ўғли, Мисрнинг тўдалари учун йиғла. У ва қудратли халқларнинг қизлари қабрга* тушаётганлар қатори ер остига тушишларини эълон қил. 19  “Эй Миср, гўзалликда бошқалардан устунман деб ўйлайсанми? Пастга туш, суннатсизларнинг ёнига ёт!” 20  “Улар қиличдан ҳалок бўлганлар орасида ўлиб ётишади+. Миср қиличга топширилди, у ҳамма тўдалари билан бирга судраб, олиб кетилсин. 21  Қудратли жангчилар мозор* қаъридан унга ва ёрдамчиларига гапиришади. Улар қиличдан ҳалок бўлишади ва пастга тушиб суннатсизлардай ётишади. 22  Оссурия бутун жамоаси билан шу ерда. Уларнинг қабрлари шоҳининг атрофида, уларнинг бари қиличдан ҳалок бўлган+. 23  Оссуриянинг қабрлари ер қаърида, жамоаси унинг қабри атрофида. Уларнинг бари қиличдан ўлган, чунки тириклигида улар одамларни даҳшатга солиб юришган. 24  Элам+ ҳам шу ерда. Ҳамма тўдалари унинг қабри атрофида, уларнинг бари қиличдан ўлган. Улар тириклигида одамларни даҳшатга солиб юришган ва суннат қилинмай ер остига тушишган. Энди улар қабрга тушаётганлар қатори иснодга қолишади. 25  Унга ва қабри атрофидаги ҳамма тўдаларига ўлдирилганлар орасида ётоқ ҳозирлашди. Улар тириклигида одамларни даҳшатга солиб юришгани учун, қиличдан ҳалок бўлишган. Уларнинг ҳаммаси суннатсизлар. Улар қабрга тушаётганлар қатори иснодга қолишади. Элам ўлдирилганлар олдига қўйилди. 26  Мешех ва Тувал+ ҳамма тўдалари билан шу ерда. Уларнинг* қабрлари шоҳининг атрофидадир. Уларнинг бари суннатсизлар. Тириклигида одамларни даҳшатга солиб юришгани учун, улар қиличдан ҳалок бўлишган. 27  Улар ҳалок бўлган, уруш қуроллари билан мозорга* тушган суннатсиз қудратли жангчилар ёнида ётишмайдими? Уларнинг қиличларини бошлари тагига қўйишади*, гуноҳлари учун жазони суяклари тортади. Чунки тириклигида бу қудратли жангчилар одамларни даҳшатга солиб юришган. 28  Сен* эса суннатсизлар қатори йўқ қилинасан ва қиличдан ҳалок бўлганлар ёнида ётасан. 29  Эдом+ ҳам шоҳларию барча йўлбошчилари билан шу ерда. Улар қудратли бўлганига қарамай қиличдан ҳалок бўлганлар орасида ётишибди. Улар ҳам суннатсизлар+ ва қабрга тушаётганлар ёнида ётишади. 30  Шимолнинг барча беклари билан сидонликлар+ ҳам шу ерда. Улар қудрати ила даҳшатга солган бўлишса-да, ўлдирилганлар қатори шармандаларча ер остига тушишган. Улар қабрга тушаётганлар қатори иснодга қолишади ва суннат қилинмай қиличдан ҳалок бўлганлар ёнида ётишади. 31  Фиръавн буларнинг барини кўради ва тўдалари билан содир бўлганлардан таскин топади+. Фиръавн ва унинг бутун лашкари қиличдан ҳалок бўлади”,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова. 32  “Тириклигида одамларни даҳшатга солиб юргани учун, фиръавн ва ҳамма тўдалари қиличдан ҳалок бўлган бошқа суннатсизлар ёнига ётқизилади”,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова».

Изоҳлар

Ўн иккинчи ой назарда тутилган бўлиши мумкин. 1- оятга қ.
Ёки «чуқурга».
Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.
Сўзма-сўз «Унинг».
Ибр. шеўл, яъни инсониятнинг умумий қабри. Луғатга қ.
Ҳарбий эҳтиром ила қиличи билан кўмилган жангчилар назарда тутилган бўлиши мумкин.
Фиръавн ёки Миср назарда тутилган бўлиши мумкин.