Ҳизқиё 39:1–29
39 Сен эса, инсон ўғли, Гўгга қарши башорат қилиб+ айт: “Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Эй, Мешех билан Тувалнинг+ бош йўлбошчиси Гўг, Мен сенга қарши чиқаман.
2 Сени йўлингдан қайтараман. Шимолнинг олис ерларидан чиқараман-да+, Исроил тоғларига бошлаб келаман.
3 Чап қўлингдан камонингни, ўнг қўлингдан ўқларингни уриб тушираман.
4 Сен Исроил тоғларида ҳалок бўласан+. Сен, жамики лашкаринг ва сен билан бўлган халқлар ҳалок бўласизлар. Сени турли йиртқич қушларга ва даштдаги ёввойи ҳайвонларга ем қиламан”+.
5 “Сен даштда ўласан+, чунки буни Мен айтдим”,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова.
6 “Мен Магўгга ва оролларда хавфсизликда яшаётганларга олов юбораман+. Шунда улар Мен Яҳова эканимни билиб олишади.
7 Муқаддас исмимни халқим Исроил орасида танитаман ва бундан кейин муқаддас исмим булғанишига йўл қўймайман. Шунда халқлар, Мен Яҳова, Исроилда Муқаддас Худо+ эканимни билиб олишади”+.
8 “Мана, башорат қилинган нарса юз беради, у амалга ошади, — демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова. — Мен бу кун ҳақида айтган эдим.
9 Исроил шаҳарларида яшовчилар чиқиб қуролларни — катта ва кичик* қалқонларни, камону ўқларни, гурзилару* найзаларни ёқадилар. Бу нарсаларни етти йил давомида ёндирадилар+.
10 Даладан шох-шабба, ўрмонлардан ўтин йиғишга муҳтож бўлмайдилар, чунки қуролларини ўтин қилишади”.
“Уларни талаганлардан ўлжа олишади, уларнинг нарсаларини юлиб олганларни шилишади”,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова.
11 “Ўша куни Мен Исроилда Гўгга+ дафн этиладиган жой бераман. Бу жой денгизнинг шарқ томонига йўл олувчилар ўтадиган водийда бўлади. Йўловчилар ундан ўта олмай қолишади. Гўг билан унинг ҳамма тўдаларини шу ерга кўмишади ва унга Хамон-Гўг водийси* деб ном беришади+.
12 Исроил хонадони юртни тозалаш учун етти ой давомида жасадларни кўмади+.
13 Бутун юрт аҳолиси уларни кўмади ва Мен Ўзимни улуғлаган куни, бу иши уларга шуҳрат келтиради”+,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова.
14 “Бутун юртни тозалаш учун уни доим айланиб юрадиган ва ер юзида қолиб кетган жасадларни кўмадиган одамлар тайинланади. Излаш ишлари етти ой давом этади.
15 Юртни айланиб чиқадиганлар инсон суягини кўрганда, унинг олдига белги қўйишади. Кейин кўмишга тайинланган кишилар суякни Хамон-Гўг водийсига кўмишади+.
16 Ўша ерда Хамона* деб аталадиган шаҳар бўлади. Шундай қилиб, улар юртни тозалашади”+.
17 Сенга келадиган бўлсак, эй инсон ўғли, Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Турли қушлар ва даштдаги ёввойи ҳайвонларга айт: “Қани, йиғилиб келинглар! Сизлар учун Мен тайёрлаб қўйган қурбонлик зиёфатига, Исроил тоғларидаги катта қурбонлик зиёфатига йиғилинглар+. Сизлар эт еб, қон ичасизлар+.
18 Қудратли кишиларнинг этини ейсизлар, ер юзи йўлбошчиларининг қонини ичасизлар. Уларнинг ҳаммаси Башаннинг бўрдоқилари — қўчқорлар, қўзилар, такалару буқалар.
19 Мен сизлар учун тайёрлаб қўйган қурбонликнинг ёғини бўкиб қолгунча еб, қонини маст бўлгунча ичасизлар”.
20 “Дастурхонимдаги отлару аравакашлар, қудратли кишилару турли жангчиларнинг этини еб тўясизлар”+,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова.
21 “Барча халқлар орасида Ўз улуғворлигимни кўрсатаман. Ҳамма халқлар ҳукмларимни ижро этганимни, уларнинг орасида қудратимни намоён қилганимни кўришади+.
22 Ўша кундан бошлаб, Исроил хонадони Мен Яҳова уларнинг Тангриси эканимни биладиган бўлади.
23 Исроил хонадони ўзининг хатоларини деб, Менга хиёнат қилгани учун сургун қилинганини халқлар билиб олишади+. Шунинг учун Мен улардан юз ўгириб+, душманлари қўлига топширганман+ ва уларнинг ҳаммаси қиличдан ҳалок бўлган эди.
24 Улар билан нопокликлари ва қилмишларига яраша муомала қилганман, улардан юз ўгирганман”.
25 Шу боис Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Мен Ёқубнинг сургун қилинганларини ўз юртига қайтариб олиб келаман+ ва бутун Исроил хонадонига раҳм-шафқат кўрсатаман+. Муқаддас исмимни бор кучим билан ҳимоя қиламан+.
26 Менга қилган ҳамма хиёнатлари учун хўрлангандан кейин+, улар ўз юртларида осойишта яшайдилар ва ҳеч ким уларни қўрқитмайди+.
27 Уларни халқлар орасидан қайтариб олиб келганимда, душманларининг юртларидан йиғиб олганимда+, уларга қилган муомалам туфайли, кўп халқлар муқаддас Худо эканлигимни кўришади”+.
28 “Уларни халқлар орасига сургун қилиб, кейин битта қолдирмай ўз юртларига қайтариб олиб келганимда+, Мен Яҳова уларнинг Худоси эканимни билиб олишади.
29 Исроил хонадони устига руҳимни ёғдирганим учун+, бундан кейин улардан юз ўгирмайман”+,— демоқда Олий Ҳукмдор Яҳова».
Изоҳлар
^ Кичик қалқонни одатда камончилар кўтариб юрган.
^ Бошқа вариант «таёқлар», ўткир учли қурол.
^ Ёки «Гўг лашкарининг водийси».
^ Ёки «лашкарлар».