Ҳизқиё 42:1–20

  • Ошхоналар мажмуи (1–14)

  • Маъбаднинг тўрт томони ўлчанади (15–20)

42  Сўнг у мени шимолга, ташқи ҳовли томонга бошлаб борди+ ва очиқ майдондан+ ўтиб, бириккан бинодан+ шимол томонда жойлашган ошхоналар мажмуига олиб келди. 2  Унинг узунлигини шимолдаги кириш жойидан ўлчаганда 100 тирсак*, эни 50 тирсак чиқди. 3  Бу ошхоналар мажмуи ички ҳовлидаги эни 20 тирсак+ бўлган очиқ майдон ҳамда ташқи ҳовлидаги тош тўшама ўртасида жойлашган бўлиб, бир-бирига қараб турган уч қаватли айвонлари бор эди. 4  Бу ошхоналар мажмуининг иккита биноси ўртасида йўлак бор эди+. Унинг эни 10 тирсак, узунлиги 100 тирсак* эди. Ошхоналарга киравериш жойи шимол томонда жойлашганди. 5  Юқори қаватдаги ошхоналар пастдаги ва ўртадаги қаватларга қараганда торроқ эди. Чунки уларнинг катта қисмини айвонлар эгалларди. 6  Бинолар уч қаватли эди, аммо ҳовлида бўлгани каби уларнинг устунлари йўқ эди. Шу сабабли энг пастки ва ўрта қаватга қараганда учинчи қаватнинг майдони кичикроқ эди. 7  Ташқи ҳовли томондаги ошхоналар биноси ёнидаги ташқи тош деворнинг узунлиги 50 тирсак эди. Бу тош девор бошқа ошхоналар биноси қаршисида эди. 8  Ташқи ҳовли томондаги ошхоналар биносининг узунлиги 50 тирсак эди. Муқаддас маскан томонда жойлашган ошхоналар биносининг узунлиги эса 100 тирсак эди. 9  Ташқи ҳовлидан ошхоналарга кириш учун, шарқ томонда кириш жойи бор эди. 10  Ҳовлининг шарқ томонидаги тош девор ортидаги очиқ майдон билан бино қаршисида ошхоналар бор эди+. 11  Шимолдаги ошхоналар мажмуида бўлганидай, жанубдаги ошхоналар бинолари ўртасида йўлак бор эди+. Ошхоналар биноларининг узунлиги ва эни, чиқиш жойлари ҳамда қурилиши ҳам бир хил эди. Уларнинг киравериш жойлари 12  жанубдаги ошхоналар биносига киравериш жойлари каби эди. Йўлак бошида, шарқ тарафдаги тош девор ёнида киравериш жойи бор эди. У ердан ичкарига кирса бўларди+. 13  Сўнг у менга шундай деди: «Очиқ майдон ёнидаги шимолий ва жанубий ошхоналар мажмуи муқаддас ошхоналар бўлиб+, у ерда Яҳовага яқинлашадиган руҳонийлар ғоят муқаддас назрларни тановул қилишади+. Улар бу ерга ғоят муқаддас назрлар, дон назри, гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонлигини қўйишади. Чунки бу жой муқаддасдир+. 14  Руҳонийлар ичкарига кирганда, хизмат пайтида киядиган кийимини алмаштирмай туриб муқаддас жойдан ташқи ҳовлига чиқмаслиги керак+. Чунки бу кийимлар муқаддасдир. Улар одамлар юришига рухсат этилган жойга чиқиш учун кийимларини алмаштиришади». 15  У ички маъбад ҳудудини ўлчаб бўлгач, шарққа қараган дарвозахона орқали мени ташқарига олиб чиқди+ ва бутун ҳудудни ўлчади. 16  У ўлчов таёғи* билан шарқий томонни ўлчади. Ўлчов таёғи билан ўлчаганда, унинг бир томондан бошқа томонигача бўлган узунлиги 500 таёқ чиқди. 17  У шимолий томонни ўлчади. Ўлчов таёғи билан ўлчаганда, унинг узунлиги 500 таёқ чиқди. 18  У жанубий томонни ўлчади. Ўлчов таёғи билан ўлчаганда, унинг узунлиги 500 таёқ чиқди. 19  У ғарбий томонга борди. Ўлчов таёғи билан ўлчаган эди, узунлиги 500 таёқ чиқди. 20  У ҳудуднинг тўрт томонини ўлчади. Ҳудуднинг атрофи девор билан ўралган бўлиб+, узунлиги 500 таёқ, эни 500 таёқ чиқди+. Девор муқаддас жойни муқаддас бўлмаган жойдан ажратиб турарди+.

Изоҳлар

Бу ерда узун тирсак назарда тутилган. Илованинг Б14 мавзусига қ.
Септуагинтага кўра «узунлиги 100 тирсак». Ибронийча матнда: «Бир тирсакли йўл»,— деб айтилган. Илованинг Б14 мавзусига қ.