Ҳизқиё 46:1–24

  • Турли вазиятларда келтириладиган назрлар (1–15)

  • Йўлбошчи мерос бера олади (16–18)

  • Қурбонлик гўштини қайнатиш учун жойлар (19–24)

46  «Олий Ҳукмдор Яҳова шундай демоқда: “Ички ҳовлининг шарққа қараган дарвозахонаси+ олти иш куни давомида+ ёпиқ турсин+, Шаббат ва янги ой чиққан куни эса очиқ турсин. 2  Йўлбошчи ташқи ҳовлидан дарвозахона даҳлизи орқали ичкарига кирсин+ ва дарвозахона кесакиси олдида турсин. Руҳонийлар унинг бутунлай куйдириладиган қурбонлиги ва тинчлик қурбонликларини келтиришади ва у дарвозахона остонасида туриб сажда қилгач, чиқиб кетади. Аммо дарвозахона кечқурунгача ёпилмаслиги лозим. 3  Юртда яшовчи халқ ҳам Шаббат ва янги ой чиққан кунлари шу дарвозахонага киравериш жойида Яҳованинг олдида сажда қилади+. 4  Йўлбошчи Шаббат куни Яҳовага бутунлай куйдириладиган қурбонлик сифатида олтита нуқсонсиз эркак қўзи ва битта нуқсонсиз қўчқорни тақдим этсин+. 5  Қўчқор учун бир эфа*, эркак қўзилар учун эса бера олганича дон назри келтирсин. Ҳар эфага бир хин* мой ҳам қўшиб берсин+. 6  Янги ой чиққан куни подадан битта нуқсонсиз ёш буқа, олтита эркак қўзи ва битта қўчқор тақдим этилсин. Уларнинг бари нуқсонсиз бўлсин+. 7  Ёш буқа учун бир эфа, қўчқор учун бир эфа, эркак қўзилар учун эса бера олганича дон назри келтирсин. Ҳар эфага бир хин мой ҳам қўшиб берсин. 8  Йўлбошчи ичкарига кирганида дарвозахона даҳлизи орқали кирсин ва шу йўл билан чиқиб кетсин+. 9  Юртда яшовчи халқ байрамлар пайтида Яҳованинг олдига келганида+, топиниш учун шимолий дарвозахона+ орқали кирганлар жанубий дарвозахона+ орқали чиқиб кетишсин, жанубий дарвозахона орқали кирганлар эса шимолий дарвозахона орқали чиқиб кетишсин. Ҳеч ким ичкарига кирган дарвозахонаси орқали чиқиб кетмасин. Улар қаршисида жойлашган дарвозахона орқали чиқиши лозим. 10  Халқ орасидаги йўлбошчи эса, улар кирганда кириши, чиқиб кетишганида чиқиши керак. 11  Байрамлар ва тантанали маросимлар пайтида ёш буқа учун бир эфа, қўчқор учун бир эфа ва эркак қўзилар учун бера олганича дон назри келтирсин. Ҳар эфага бир хин мой ҳам қўшиб берсин+. 12  Агар йўлбошчи бутунлай куйдириладиган қурбонлик+ ёки тинчлик қурбонликларини Яҳовага аталган ихтиёрий назр сифатида тақдим этса, шарққа қараган дарвозахона у учун очилади. У Шаббат куни қилганидай бутунлай куйдириладиган қурбонлик ва тинчлик қурбонликларини тақдим этади+. У чиқиб кетгач эса дарвозахона яна ёпиб қўйилсин+. 13  Ҳар куни Яҳовага атаб бутунлай куйдириладиган қурбонлик сифатида нуқсонсиз бир яшар эркак қўзи тақдим этилсин+. Бу ҳар куни эрталаб қилинсин. 14  Бу билан бирга ҳар куни эрталаб эфанинг олтидан бир қисмига тенг дон назри тақдим этилсин. Шунингдек, Яҳовага аталган кундалик дон назри сифатида хиннинг учдан бир қисмига тенг мой сепилган олий навли ун тақдим этилсин. Бу асрлар оша қоида бўлсин. 15  Ҳар куни эрталаб эркак қўзи, дон назри ва мой бутунлай куйдириладиган кундалик қурбонлик сифатида тақдим этилсин”. 16  Олий Ҳукмдор Яҳова демоқда: “Агар йўлбошчи ўғилларининг ҳар бирига мерос сифатида ҳадя берса, бу ҳадя ўғилларининг мулкига айланади. Бу уларнинг мерос қилиб олган мулки бўлади. 17  Аммо у ўз меросидан хизматкорларининг бирига ҳадя берса, бу ҳадя Озодлик йилигача+ хизматкорга тегишли бўлади, сўнг йўлбошчига қайтарилади. Фақатгина ўғилларининг мероси доим уларга тегишли бўлиб қолади. 18  Йўлбошчи халқни мулк қилиб олган еридан ҳайдаб, меросини тортиб олмасин. У ўғилларига фақат ўз мулкидан мерос бериши мумкин, токи халқим орасидан ҳеч ким ўз мулкидан ҳайдалмасин”». 19  Кейин у мени дарвозахона ёнидаги киравериш+ орқали руҳонийларнинг шимолга қараган муқаддас ошхоналарига олиб кирди+. Қарасам, орқа томонда, ғарб тарафда бир жой бор экан. 20  У менга шундай деди: «Бу ерда руҳонийлар айб қурбонлиги ва гуноҳ қурбонлигининг гўштини қайнатишади ҳамда дон назрини+ пиширишади. Шу йўсин улар ҳеч нарсани ташқи ҳовлига олиб чиқишмайди ва халққа муқаддасликни тарқатишмайди»+. 21  У мени ташқи ҳовлига олиб чиқди ва ҳовлининг тўртта бурчаги олдидан олиб ўтди. Ташқи ҳовлининг ҳар бир бурчагида ҳовли борлигини кўрдим. 22  Ҳовлининг тўртта бурчагида узунлиги 40 тирсак*, эни 30 тирсак бўлган кичик ҳовлилар бор эди. Уларнинг тўрттаси ҳам бир хил ўлчамда эди. 23  Тўрталасининг ҳам ички томонида девор бўйлаб тош тизиб қўйилган бўлиб, тошларнинг тагида қурбонлик гўштини қайнатадиган жойлар бор эди. 24  Сўнг у менга: «Бу уйларда маъбад хизматчилари халқ келтирган қурбонлик гўштларини қайнатишади»+,— деди.

Изоҳлар

Бу ерда узун тирсак назарда тутилган. Илованинг Б14 мавзусига қ.