Ҳикматлар 12:1–28

  • Танбеҳдан нафратланган ақлсиздир (1)

  • «Ўйламай айтилган гап қиличдай жароҳатлайди» (18)

  • Тинчликпарварлар қалби шодликка тўлади (20)

  • Ёлғончи тил Яҳова учун жирканчдир (22)

  • Ғам-ташвиш қалбни эзади (25)

12  Таълим-тарбияни яхши кўрган билимни яхши кўради+,Танбеҳдан нафратланган эса ақлсиздир+.  2  Яхши одам Яҳованинг розилигини олади,Ёвуз ниятлиларни эса У ҳукм қилади+.  3  Ёвузлик қилган ҳеч бир кимса хавфдан холи бўлмайди+,Одилнинг томири эса асло юлиб ташланмайди.  4  Яхши хотин — эрининг тожи+,Беадаб хотин эса эрининг суякларига тушган чирикдир+.  5  Одилнинг фикрлари тўғридир,Ёвузнинг маслаҳати эса алдамчидир.  6  Ёвузнинг сўзлари — хатарли пистирма+,Тўғрининг тили эса унга нажотдир+.  7  Ёвузлар йўқ қилинади,Одилнинг уйи эса мустаҳкам туради+.  8  Ақл билан сўзлаган одамни мақташади+,Қалби бузуқ кишидан эса ҳазар қилишади+.  9  Нонга зор бўлиб, ўзини мақтагандан кўра,Хизматкори бор бўлган камсуқум одам яхшироқдир+. 10  Одил киши ўз ҳайвонига ғамхўрлик қилади+,Ёвузнинг меҳрибончилиги ҳам золимликдир. 11  Ерига ишлов берганнинг қорни овқатга тўяди+,Бефойда нарсалар ортидан қувган эса фаросатсиздир. 12  Ёвуз одам ёвузнинг ўлжасига кўз тикади,Одиллар эса мева берадиган дарахт кабидир. 13  Ёвузнинг бузуқ тили уни тузоққа туширади+,Одил эса дарддан халос бўлади. 14  Инсон яхши сўзлари туфайли яхшиликка эришади+,Қилган меҳнатининг мукофотини олади. 15  Аҳмоқнинг йўли унинг назарида тўғридир+,Доно эса маслаҳатни қабул қилади+. 16  Аҳмоқ дарҳол жаҳлини тўкиб сочади+,Заковатли эса ҳақоратга аҳамият бермайди. 17  Ишончли гувоҳ ҳақиқатни гапиради,Сохта гувоҳ эса ёлғон сўзлайди. 18  Ўйламай айтилган гап қиличдай жароҳатлайди,Дононинг тили эса шифо беради+. 19  Ростгўйнинг сўзи мангу туради+,Ёлғончининг гапи эса бир лаҳзаликдир+. 20  Ёмон ниятли одамларнинг қалби маккор бўлади,Тинчликпарварлар қалби эса шодликка тўлади+. 21  Одил инсонга ҳеч қандай зарар етмайди+,Ёвузларнинг ҳаёти эса мусибатга тўла бўлади+. 22  Ёлғончи тил Яҳова учун жирканчдир+,Садоқат ила йўл тутган эса Уни мамнун этади. 23  Заковатли одам билимини яширади,Аҳмоқ эса ўз нодонлигини ошкор этади+. 24  Меҳнаткашлар ҳукм суради+,Ялқовлар эса қул бўлади+. 25  Ғам-ташвиш одамнинг қалбини эзади+,Яхши сўз эса кўнглини кўтаради+. 26  Одил киши ўзига яйлов қидиради,Ёвузнинг тутган йўли эса уни сарсон-саргардон қилади. 27  Дангаса олдидаги ўлжани овлашга эринади+,Тиришқоқлик эса инсоннинг қимматбаҳо хазинасидир. 28  Одиллик сўқмоғи ҳаётга етаклайди+,Бу йўлда ўлим йўқдир.

Изоҳлар