Ҳикматлар 15:1–33
15 Мулойим жавоб ғазабни қайтаради+,Қаттиқ сўз эса жаҳлни чиқаради+.
2 Дононинг тили билимни яхшиликка қўллайди+,Нодоннинг оғзидан эса аҳмоқлик чиқади.
3 Яҳованинг кўзлари ҳар ерга боқади,У ёмонни ҳам, яхшини ҳам кузатиб туради+.
4 Шифо берувчи тил — ҳаёт дарахти+,Ёлғончи тил эса қайғу келтиради.
5 Нодон отасининг таълим-тарбиясини назарига илмайди+,Заковатли эса танбеҳни қабул қилади+.
6 Одилнинг уйи хазинага тўладир,Ёвузнинг топгани эса бошига бало келтиради+.
7 Дононинг тили билим тарқатади+,Нодоннинг юраги эса илмни ёқтирмайди+.
8 Ёвузнинг қурбонлиги Яҳовага жирканч+,Тўғрининг дуоси эса Унга ёқимлидир+.
9 Яҳова ёвузнинг йўлидан нафратланади+,Одиллик пайида бўлганни эса яхши кўради+.
10 Йўлдан озганга таълим-тарбия ёмон кўринади+,Танбеҳдан нафратланган ҳалок бўлади+.
11 Мозор* ва қаро ер* Яҳованинг кўзи олдида очиқдир+.
Наҳот инсон қалби Ундан яширин бўлса?!+
12 Мазахчи унга танбеҳ берган кишини ёқтирмайди+.
У донодан маслаҳат ҳам сўрамайди+.
13 Шод юрак чеҳрани очиқ қилади.Қайғуга ботган юрак эса руҳни туширади+.
14 Доно қалб эгаси билим қидиради+,Нодоннинг оғзи эса аҳмоқликни излайди+.
15 Эзилган одамнинг кунлари қайғули+,Қалби шоднинг эса ҳар куни байрам+.
16 Бой-бадавлат бўлиб хавотирда яшагандан кўра,Борига қаноат қилиб, Яҳовадан қўрқиб умр кечирган яхшироқдир+.
17 Гўшт еб нафрат билан яшагандан кўра,Сабзавот еб севги билан кун кечирган афзалроқдир+.
18 Аччиғи тез жанжал қўзғайди+,Жаҳлини тийган эса уришни тўхтатади+.
19 Ялқовнинг йўли тиканакли тўсиққа ўхшайди+,Тўғрининг сўқмоғи эса равондир+.
20 Доно ўғил отасини хурсанд қилади+,Нодон эса онасидан нафратланади+.
21 Фаросатсиз аҳмоқликдан завқ олади+,Ақл-идрокли эса тўғри йўлдан юради+.
22 Маслаҳат бўлмаган жойда режалар барбод бўлади,Маслаҳатчи кўп бўлса, улар амалга ошади+.
23 Инсон тўғри жавоби туфайли қувонади+.Ўз вақтида айтилган сўз қанчалик яхши!+
24 Фаҳм-фаросатли одам ҳаётга элтадиган сўқмоқдан кўтарилади+,У гўрга* туширадиган йўлдан узоқлашади+.
25 Яҳова такаббурлар уйини вайрон қилади+,Бевага тегишли ернинг чегарасини эса қўриқлайди+.
26 Ёвузнинг фитнаси Яҳовага жирканч+,Ёқимли сўзлар эса Унинг назарида покдир+.
27 Ҳаром йўл билан фойда топган хонадонига ташвиш келтиради+,Пора олишдан ҳазар қилган эса яшайди+.
28 Одил ўйлаб жавоб беради+,Ёвузнинг оғзидан эса ёмон гаплар чиқади.
29 Яҳова ёвузлардан йироқда туради,Одилларнинг ибодатига эса қулоқ тутади+.
30 Порлоқ кўзлар қалбни қувонтиради,Яхши хабар суякларни иликка тўлдиради+.
31 Ҳаётбахш танбеҳга қулоқ солганДонолар билан бир уйда яшайди+.
32 Таълим-тарбияни рад этган ўз жонидан* нафратланади+,Танбеҳга қулоқ солган эса фаҳм-фаросатга эришади+.
33 Яҳовадан қўрқиш доно бўлишга ўргатади+,Камтаринлик шараф келтиради+.
Изоҳлар
^ Ёки «ҳаётидан».