Ҳикматлар 25:1–28
25 Булар ҳам Сулаймоннинг ҳикматлари+. Яҳудо шоҳи Ҳизқиёнинг+ одамлари уларни кўчириб ёзган.
2 Худонинг улуғворлиги — масалани сир сақлаш+,Шоҳларнинг улуғворлиги эса масалани ўрганиб чиқишдир.
3 Осмон баланд, ер чуқур бўлганидай,Шоҳлар қалбидагини билиб бўлмайди.
4 Кумушни чиқитдан ажратсанг,У бутунлайин тозаланади+.
5 Ёвузни шоҳ ҳузуридан ҳайда,Шунда тахти адолат ила барқарор бўлади+.
6 Шоҳ ҳузурида ўзингни мақтама+,Обрўли кишилар орасидан жой олма+.
7 Асилзодалар олдида камситилгандан кўра,
Шоҳнинг: «Тўрга чиқинг»,— дегани яхшироқ+.
8 Маҳкамада даъволашишга шошилма,Чунки яқининг сени ноҳаққа чиқарса, нима қила оласан?+
9 Масалани яқининг билан ҳал қил+,Аммо орангиздаги сирни* очма+.
10 Йўқса, сўзларингни эшитган сени уялтиради,Сен тарқатган ёмон хабарни қайтариб бўлмайди.
11 Ўз вақтида айтилган сўз,Кумуш нақшинкор патнисдаги олтин олмалар кабидир+.
12 Қулоқ соладиган учун дононинг танбеҳиТилла сирға, соф олтиндан ясалган зеб-зийнатдайдир+.
13 Ишончли элчи уни юборганлар учунЎрим-йиғим кунидаги қорнинг муздек салқинидай,Зеро, хўжайини жонига ором бахш этади+.
14 Умрида бермаган совғаси учун мақтанадиган киши,Ёғмас булут ва қуруқ шамол кабидир+.
15 Сабр ила бошлиқнинг кўнглини олса бўлади,Юмшоқ тил билан суякни синдириш мумкин+.
16 Асал топсанг меъёрида егин,Кўп еб қўйсанг қайт қиласан+.
17 Яқининг уйига серқатнов бўлма,Тағин сендан безиб, ёмон кўриб қолмасин.
18 Ўзгага қарши сохта гувоҳлик берганТўқмоқ, қилич ва ўткир найза кабидир+.
19 Мусибат пайтида ишончсиз* одамга таяниш,Синган тиш ва чўлоқ оёқдайдир.
20 Дили хуфтонга қўшиқ куйлаган,Совуқ кунда кийимини ечган одамдай,Ишқорга* сирка қуйгандай бўлади+.
21 Душманинг оч бўлса, егани нон бер,Чанқаган бўлса, ичгани сув бер+.
22 Шунда бошига қизиб турган чўғ йиғасан*+,Яҳова сендан яхшиликни аямайди.
23 Шимолдан эсган шамол жала келтиради,Ғийбатчи тил ғазабга миндиради+.
24 Жанжалкаш* хотин билан бир уйда яшагандан кўра,Томнинг бир бурчагида яшаган яхшироқ+.
25 Олис юртдан келган хушхабар,Чарчаган одам учун бамисоли муздек сувдайдир+.
26 Ёвузга ён берган одил инсонЛойқаланган булоқ, ифлосланган қудуқ кабидир.
27 Кўп асал ейиш яхши эмас+,Ўзига шараф излаган обрў қозонмайди+.
28 Жаҳлини тия олмайдиган одамДевори қулаган, деворсиз шаҳар кабидир+.
Изоҳлар
^ Ёки «ўзгаларнинг сирини».
^ Бошқа вариант «хоин».
^ Ёки «Содага».
^ Бу, одамни юмшатиб, қалбини эритишни англатади.
^ Ёки «Нолийдиган».