Ҳикматлар 26:1–28
26 Ёзда ёққан қордай, йиғим-терим мавсумидаги ёмғирдай,Нодон кишига улуғворлик ярашмайди+.
2 Қуш беҳудага пир этмагандай, қалдирғоч бекорга учмагандай,Одам ҳам сабабсиз лаънатга йўлиқмайди*.
3 Қамчи от учун, сувлуқ эшак учун+,Таёқ аҳмоқнинг орқаси учундир+.
4 Нодоннинг нодонлигига қараб жавоб берма,Йўқса, ундан ҳеч қандай фарқинг қолмайди.
5 Аҳмоқнинг аҳмоқлигига қараб жавоб бер,Бўлмаса, у ўзини доно деб ҳисоблайди+.
6 Ишини нодонга топширган одамОёғини майиб қилиб, ўзига зиён келтирганга тенг.
7 Аҳмоқнинг оғзидан чиққан ҳикматли сўз,Чўлоқнинг оқсоқ оёғидайдир+.
8 Нодонга ҳурмат кўрсатиш,Палахмонга тош боғлаб қўйиш кабидир+.
9 Аҳмоқнинг оғзидан чиққан ҳикматли сўз,Мастнинг қўлидаги тиканли ўт сингаридир.
10 Нодонни ёки учраган кишини ёллаганДуч келган одамни жароҳатлаган камончидайдир.
11 Ит ўз қусуғига қайтганидай,Нодон ҳам ўз аҳмоқлигини қилаверади+.
12 Ўзини доно ҳисоблайдиган кишини кўрганмисан?+
Ундан кўра аҳмоқнинг ўзгаришига умид кўпроқ.
13 Ялқов: «Йўлда шер турибди!У кўчада изғиб юрибди!»+ — дейди.
14 Эшик ўз ўқида айланади,Ялқов эса тўшагида ағанаб ётади+.
15 Танбал косага қўлини чўзади-ю,Аммо оғзига олиб келишга эринади+.
16 Дангаса ўзини доно деб билади,Тўғри жавоб берган етти кишидан ҳам ақллироқ ҳисоблайди.
17 Ўзганинг жанжалига куйиб-пишган* йўловчи,Итнинг қулоғини маҳкам ушлаб турган одамга ўхшайди+.
18 Оташли ўқлару найзалар отиб, ўлим сочган телба қандай бўлса,
19 Яқинини калака қилиб, кейин: «Бу шунчаки ҳазил эди!»+ — деган киши ҳам шундайдир.
20 Ўтин бўлмаса олов ўчади,Туҳматчи бўлмаса жанжал тўхтайди+.
21 Кўмир чўққа, ўтин оловга айланади,Уришқоқ одам эса жанжални авж олдиради+.
22 Туҳматчининг сўзлари мазали овқатдайдир,Улар ютилиб тўғри қоринга тушади+.
23 Ёвуз қалбдан чиққан мулойим сўзлар,Сопол синиғи устидан қопланган кумуш кабидир+.
24 Ўзгадан нафратланган тили билан буни яширади,Бироқ кўнглига ҳийла-найранг тугиб қўяди.
25 У мулойим гапирса-да, унга ишонма,Чунки қалбида еттита жирканч нарса бор*.
26 Нафратини ёлғон билан яширса-да,Ёвузлиги жамоатда ошкор бўлади.
27 Чоҳ қазиган унга ўзи тушади,Тош юмалатган унинг остида қолади+.
28 Ёлғончи тил ўз қурбонидан нафратланади,Тилёғламалик ўзгага ҳалокат келтиради+.
Изоҳлар
^ Бошқа вариант «Ўринсиз қарғиш одамга ўтмайди».
^ Бошқа вариант «аралашган».
^ Ёки «қалби бутунлайин жирканчдир».