Ҳикматлар 29:1–27
29 Қайта-қайта берилган танбеҳга бўйсунмаган+Тўсатдан йиқилиб қайта тура олмайди+.
2 Одиллар кўпайса халқ шод бўлади,Золим ҳукм сурса халқ оҳу нола қилади+.
3 Доноликни севган отасини қувонтиради+,Фоҳишага илакишган эса бойлигини кўкка совуради+.
4 Адолатли шоҳ юртда барқарорлик ўрнатади+,Аммо порахўр юртни харобага айлантиради.
5 Яқинига тилёғламалик қилган,Унинг оёғига тўр ташлаган бўлади+.
6 Ёмон одамни ўз қилмиши тузоққа туширади+,Одил эса қувончу шодликка тўлади+.
7 Адолатли одам бечоранинг ҳақ-ҳуқуқини ўйлайди+,Ёвуз киши бу ҳақда билишни ҳам истамайди+.
8 Мақтанчоқ шаҳарга ўт қўяди+,Доно бўлса ғазабни қайтаради+.
9 Ҳикматли одам аҳмоқ билан баҳслашса,Қуруқ гапу мазахдан бўлак натижа чиқмайди+.
10 Шафқатсиз инсон покдилдан нафратланади+,Тўғрининг жонини* олишга фурсат излайди*.
11 Нодон бор ҳис-туйғуларига эрк беради+,Доно бўлса вазминлик ила уларни назорат қилади+.
12 Ҳукмдор ёлғонга қулоқ солса,Хизматкорларининг бари ёвуз бўлади+.
13 Фақир билан зулмкорнинг битта ўхшашлиги бор:
Икковининг ҳам кўзига Яҳова нур ато этган*.
14 Агар шоҳ камбағалга холисона ҳукм чиқарса+,Унинг тахти доим мустаҳкам бўлади+.
15 Таёқ ва панд-насиҳат донолик бахш этади+,Ўз ҳолига ташлаб қўйилган бола эса онасини иснодга қолдиради.
16 Ёвузлар кўпайса жиноят ҳам кўпаяди,Аммо одиллар уларнинг қулаганини кўради+.
17 Ўғлингни тарбияла, шунда у сенга хотиржамлик келтиради,Жонингга ҳузур-ҳаловат бахш этади+.
18 Худонинг бошчилигисиз* халқ ўзбошимча бўлиб кетади+,Қонунга амал қилганлар эса бахтлидир+.
19 Хизматкорга қуруқ сўз кор қилмайди,Зеро, тушунгани билан итоат этмайди+.
20 Ўйламай сўзлайдиган одамни кўрганмисан?+
Ундан кўра аҳмоқнинг ўзгаришига умид кўпроқ+.
21 Хизматкорни болалигидан эркалатсанг,Охир-оқибат кўрнамак бўлади.
22 Аччиғи тез жанжал қўзғайди+,Жиззаки кўп гуноҳ қилади+.
23 Одам ўз такаббурлиги дастидан ерга урилади+,Камтарин инсон бўлса шон-шарафга эришади+.
24 Ўғрига шерик бўлган ўз жонини ёмон кўради,
У гувоҳлик беришга* чақирилганда, ҳеч нарса айтмайди+.
25 Одамлардан қўрққан тузоққа тушади+,Яҳовага таянган эса ҳимоя топади+.
26 Кўплар ҳукмдорнинг ҳузурига киришни орзу қилади*,Лекин адолатни Яҳова ўрнатади+.
27 Одил адолатсиздан нафратланади+,Ёвуз эса тўғри инсондан жирканади+.
Изоҳлар
^ Ёки «ҳаётини».
^ Бошқа вариант «Тўғри ўз жонини сақлашга интилади».
^ Яъни уларга ҳаёт ато этган.
^ Сўзма-сўз «Ваҳий бўлмаса».
^ Ёки «қарғаб онт ичишга».
^ Бошқа вариант «марҳаматини қозонишни истайди».