Ҳикматлар 8:1–36
8 Наҳот донолик чақирмаётган бўлса?!
Наҳот ақл-идрок баланд овозда чорламаётган бўлса?!+
2 У йўл бўйидаги тепаликларда+,Чорраҳаларда туради.
3 Шаҳар дарвозалари ёнида,Эшик кираверишларидаУ шундай дея жар солади+:
4 «Эй халойиқ, сизларни чорлаяпман.Ҳар бирингизни даъват этяпман.
5 Эй тажрибасизлар, заковатли бўлинг+.Эй нодонлар, доно қалбга эга бўлинг.
6 Тингланглар, зеро сўзларим муҳимдир,Оғзимдан тўғри гаплар чиқади.
7 Тилим юмшоқлик ила ҳақиқатни сўзлайди,Оғзим ёвузликдан жирканади.
8 Оғзимдан чиққан сўзларнинг бари ҳақ,
Орасида на эгри, на ёлғон сўз бор.
9 Уларнинг барчаси ақл-идрокли кишига тушунарли,Илм соҳиблари учун ҳақиқатдир.
10 Кумуш ўрнига таълим-тарбиямни,Соф олтин ўрнига билимни танланг+.
11 Боиси, донолик маржондан ҳам аълороқ,Кўнглинг тусаган ҳеч нарса унга тенг кела олмайди.
12 Мен — доноликман, заковат билан бирга яшайман,Мен тафаккур ва билимга эгаман+.
13 Яҳовадан қўрқиш ёмонликдан нафратланиш демакдир+.
Манманлигу мағрурлик+, ёвузлигу бузуқ тилдан+ жирканаман.
14 Панд-насиҳату донолик мендадир+.Фаҳм-фаросат+ ва қудрат+ соҳиби менман.
15 Мен туфайли шоҳлар ҳукм суради,Амалдорлар одил қарорлар чиқаради+.
16 Мен орқали беклар бошқаради,Асилзодалар одиллик ила ҳукм юритади.
17 Мени севганларни мен ҳам севаман,Излаганлар мени топади+.
18 Бойлигу шон-шуҳрат,Туганмас давлату адолат мен биландир.
19 Ҳадяларим олтиндан, ҳатто соф олтиндан ҳам аълороқ,Туҳфаларим тоза кумушдан ҳам яхшироқдир+.
20 Мен одиллик йўлидан бораман,Ҳаққоният сўқмоқлари ўртасида юраман.
21 Мени севганларга катта мерос бераман,Уларнинг омборларини тўлдираман.
22 Мен Яҳованинг илк маҳсулиман+,Азалий ижодларининг биринчисиман+.
23 Қадим замонларда бино бўлганман+,Бошиданоқ, ер яратилмасидан аввал+ мавжуд бўлганман.
24 Мен чуқур сувлар+ пайдо бўлмасидан,Қайнар булоқлар вужудга келмасидан олдин бунёд бўлганман.
25 Тоғлар юзага келмасидан,Тепаликлар барпо бўлмасидан аввал вужудга келганман.
26 У ер ва далаларни,Ернинг илк тупроғини яратмасидан илгари дунёга келганман.
27 У осмонни ҳозирлаганида+ мен ўша ерда эдим.Сув юзаси бўйлаб уфқ чизиғини тортганда+,
28 Осмонга булутларни жойлаштирганда,Чуқур сув манбаларига асос солганда,
29 Сувлар тўлиб-тошиб кетмасин+ дея,У денгизга чегара қўйганда,Ернинг пойдеворини солганда,
30 Унинг қошида мен моҳир ишчи эдим+.
Кун сайин кўнглини қувонтириб+,Ҳузурида ҳамиша шод-хуррам юрардим+.
31 Ҳаёт учун яроқли ерга қараб севинардим,Одамзодни ниҳоятда яхши кўрардим.
32 Энди, ўғилларим, менга қулоқ солинг,Йўлларимдан юрганлар бахтлидир.
33 Таълим-тарбиямга+ қулоқ тутиб, доно бўлинг,Уни асло инкор этманг.
34 Ҳар тонгда эшигим олдига келган,Остонам ёнида мени кутиб,Сўзларимни тинглаган одам бахтлидир.
35 Мени топган киши ҳаёт топади+,Яҳованинг илтифотига сазовор бўлади.
36 Мени рад этган ўзига зиён келтиради,Мендан нафратланган ўлимни хуш кўради»+.