Ҳўшея 10:1–15
10 «Исроил айниб* бораётган ток кабидир+,
Меваси кўпайгани сайин, қурбонгоҳларини орттирмоқда+,Юрти равнақ топгани сари, муқаддас устунларига зеб бермоқда+.
2 Уларнинг қалби риёкордир,Энди улар айбдор деб топилади.
Қурбонгоҳларини вайрон қилиб, устунларини қулатадиган кимса бор.
3 Улар: “Яҳовадан қўрқмаганимиз боис, шоҳимиз йўқ+.
Бўлганда ҳам, биз учун нима ҳам қила оларди?” — демоқда.
4 Улар пуч сўзларни гапириб, сохта қасамлар ичмоқда+, аҳд қилмоқда.Шу боис, адолатсизлик ҳайдалган даладаги заҳарли ўт каби ўсиб кетган+.
5 Самария аҳли Байт-Обундаги бузоқ бути учун қўрқувга тушади+,
Бут ва унинг шуҳратидан қувонган коҳинлари ҳам,Унинг халқи ҳам уни деб мотам тутади,Чунки у сургун қилинади.
6 У Оссурияга олиб кетилиб, буюк шоҳга тортиқ этилади+.
Эфрайим иснодга қолади,Исроил амал қилган маслаҳати учун шарманда бўлади+.
7 Самария билан унинг шоҳиСув бетидаги новдадай ғойиб бўлади+.
8 Байт-Обуннинг тепаликлари+ — Исроилнинг гуноҳи+ йўқ қилинади+.
Уларнинг қурбонгоҳларини+ тикану янтоқ қоплайди.
Шунда халқ тоғларга: “Бизни босиб қолинглар!”
Тепаликларга: “Устимизга қуланглар!”+ — деб айтади.
9 Эй Исроил, Гиво кунларидан буён гуноҳ қилиб келяпсан+.
Ўшандан бери ҳеч ўзгармадинг.
Гиводаги жанг адолатсизлик ўғилларини бутунлайин йўқ қилмади.
10 Истаган пайтимда уларни тарбиялайман.
Бўйинларига иккита қилмишининг бўйинтуруғи солинганда*,Халқлар уларга қарши тўпланади.
11 Эфрайим ўргатилган, янчишни яхши кўрадиган ғунажин эди,Шу боис, унинг гўзал бўйнини эҳтиёт қилдим.
Энди бўлса бирор кимсани Эфрайим устига миндираман*+.
Яҳудо шудгор қилади, Ёқуб мола босади.
12 Ўзингиз учун адолат уруғини экиб, меҳр-садоқатни ўриб олинг.
Мен, Яҳовани, излашга ҳали вақт борида+,Мен келиб одилликка ўргатгунимга қадар+,Ўзингиз учун ҳайдалган ерлар тайёрланг+.
13 Аммо сизлар ёвузликни экиб,Адолатсизликни ўриб олдингиз+,Ёлғоннинг мевасини едингиз.Зеро, сизлар ўз йўлларингизга,Беҳисоб жангчиларингизга таяндингиз.
14 Шалман Арбэл хонадонини вайрон қилиб,Жанг кунида оналар фарзандлари билан бирга тилка-пора қилинганидай,Халқингизга қарши қўзғолон кўтарилиб,Мустаҳкам шаҳарларингиз хароб бўлади+.
15 Эй, Байтил аҳли, ўтакетган ёвузлигингиз учун бунга дучор бўласиз+.
Эрта тонгда Исроил шоҳи йўқ қилинади»+.
Изоҳлар
^ Бошқа вариант «гуркираб».
^ Яъни жазоларини бўйинтуруқ каби кўтарганда.
^ Ёки «қўшга қўшаман».