Ҳўшея 12:1–14
12 «Эфрайим шамол билан озиқланади,Кун бўйи шарқ шамоли ортидан қувади.
Ёлғону зўравонликни кўпайтиради.Оссурия билан аҳд қилиб+, Мисрга+ мой ташийди.
2 Яҳова Яҳудо билан ҳисоб-китоб қилади+,Юрган йўллари учун Ёқубни жавобгарликка тортади,Қилган ишига яраша жазосини беради+.
3 Ёқуб онасининг қорнида акасининг товонидан ушлади+,Улғайгач эса кучи борича Худо билан курашди+.
4 У фаришта билан курашиб, уни енгди,
Кўз ёшлар ила ундан илтифот сўраб ёлворди»+.Аллоҳ уни Байтилда топиб, у ерда биз ҳақимизда гапирди+.
5 Яҳова — Қўшинлар Сарваридир+,Яҳова — Унинг унутилмас исмидир*+.
6 «Шундай экан, Тангринг олдига қайт+,Меҳр-садоқат ва адолатдан айрилма+.Доим Аллоҳингга умид боғла.
7 Бироқ савдогарнинг қўлида ёлғон тарози,У алдашни яхши кўради+.
8 Эфрайим: “Мен бойиб кетдим+,Мол-дунёга эга бўлдим+.
Чеккан заҳматимда улар бирон хато ё айб топа олмайди”,— деб юрибди.
9 Аммо Мен Мисрда бўлган чоғингдан буён Тангринг Яҳоваман+.
Белгиланган вақтда* бўлгани каби,Мен сени яна чодирларда яшаттираман.
10 Мен пайғамбарларга гапириб+,Уларга кўп ваҳийлар бердим,Пайғамбарлар орқали масаллар айтдим.
11 Гиладда фирибгарлик ва ёлғон ўрнашган+,
Гилгалда улар буқаларни қурбонликка келтирмоқда+,Уларнинг қурбонгоҳлари ҳайдалган даладаги тош уюмларига ўхшайди+.
12 Ёқуб Ором*+ ўлкасига қочиб кетди,Исроил+ хотини учун хизмат қилди+,У хотини учун қўй боқди+.
13 Яҳова пайғамбар юбориб Исроилни Мисрдан олиб чиқди+,Пайғамбар орқали уларни ҳимоялади+.
14 Эфрайим Худони ранжитди+,Тўккан қони ўз гарданидадир,Иснод келтиргани учун Рабби уни жазолайди»+.