Ҳўшея 13:1–16
13 «Эфрайим сўзлаганда, одамлар титрарди,У Исроилда обрў орттирган эди+.
Аммо Баалга сажда қилгани+ учун гуноҳга ботиб ўлди.
2 Ҳозир улар гуноҳларини орттириб,Кумушдан+ қуйма бутлар* ясамоқда,Устанинг бор ҳунарини ишга солиб, моҳирлик ила бутлар ясамоқда.
Сўнг уларга қарата: “Қурбонлик келтираётганлар бузоқларни ўпсин”+,— демоқда.
3 Шу боис, улар тонгги булутдай,Тезда йўқ бўлиб кетадиган шудрингдай,Бўрон хирмондан учириб кетадиган сомондай,Мўридан чиқадиган тутундай ғойиб бўлади.
4 Аммо Мен Мисрда бўлган чоғингдан буён Тангринг Яҳоваман+.Сен Мендан бошқа Худо,Мендан бўлак халоскор йўқлигини билар эдинг+.
5 Саҳрода, қақраган ерда сенга ғамхўрлик қилган эдим+.
6 Улар ўз яйловларида тўйди+,Қоринлари тўйгач, мағрурланиб кетди.
Шу сабабли Мени унутди+.
7 Мен улар учун ёш шердай+,Йўлда пойлаб ётган қоплондай бўламан.
8 Болаларидан айрилган айиқ каби рўпарасидан чиқиб,Уларнинг кўксини ёраман.
Уларни шердай ямламай ютаман,Йиртқич ҳайвондай тилка-пора қиламан.
9 Эй Исроил, сен хароб бўласан,Чунки сен Менга, ўз мададкорингга қарши чиқдинг.
10 Барча шаҳарларингда сени қутқарадиган шоҳинг қани?+“Менга шоҳ ва беклар бер”,— деб,Сўраб олган ҳакамларинг қани?+
11 Қаҳрим келиб сенга шоҳ берган эдим+,Энди ғазабга миниб уни тортиб оламан+.
12 Эфрайимнинг қилмиши ўраб қўйилган*,Гуноҳи сақлаб қўйилган.
13 Уни тўлғоқ азоби тутади.
Аммо у ақлсиз фарзанддир,Туғилиш вақти етганда чиқишни истамайди.
14 Мозор* чангалидан уларни қутқараман,Ўлимдан уларни қайтариб оламан+.
Эй ўлим, нишинг қаерда?+
Эй гўр, ҳалокатли кучинг қаерда?+
Энди Мен раҳм-шафқат кўрсатмайман.
15 У қамишлар орасида гуркираб кетса-да,Шарқ шамоли, Яҳованинг шамолиСаҳродан эсиб, қудуғу булоғини қуритиб юборади.
Хазинасидаги қимматбаҳо нарсалари талон-торож қилинади+.
16 Самария ўз Тангрисига қарши чиққани учун+ айбдор деб топилади+.
Улар қиличдан ўтказилиб+,Болалари тилка-пора қилинади,Ҳомиладор аёлларининг қоринлари ёриб ташланади».