Ҳўшея 14:1–9

  • Яҳовага қайтишга чорлаш (1–3)

    • Олқишловчи сўзларни тақдим этамиз (2)

  • Исроилни бевафоликдан даволаш (4–9)

14  «Эй Исроил, Тангринг Яҳовага қайт+,Боиси, қилмишинг дастидан қоқиндинг.  2  Қуйидаги сўзлар ила Яҳовага қайт:“Қилмишимизни афв этиб+, яхши нарсаларни қабул айла,Биз эса олқишловчи сўзларни ёш буқаларни қурбон қилгандай Сенга тақдим этамиз+.  3  Оссурия бизни қутқармайди+. Биз от миниб юрмаймиз+,Ўз қўлларимиз билан ясаган нарсага: “Эй Тангримиз!” — демаймиз.Зеро, етимга раҳм-шафқат кўрсатадиган Сенсан”+.  4  Мен уларни бевафоликдан даволайман+. Уларни чин кўнгилдан* севаман+,Чунки уларга бўлган ғазабим босилди+.  5  Мен Исроил учун шудрингдай бўламан.У лола каби очилади,Ливан* дарахтидай томир ёяди.  6  Новдалари қулоч ёзади,Савлати зайтун дарахтидай бўлади,Ливан дарахтидай муаттар ҳид таратади.  7  Улар яна Менинг соямда яшайди. Буғдой етиштириб, ток сингари гуллаб-яшнайди+. Менинг шуҳратим Ливан шароби каби бўлади.  8  Эфрайим: “Бутлардан менга не фойда?” — дейди+. Мен унга жавоб бериб, ғамхўрлик қиламан+. Қора арча дарахтидай бўламан. Сенга мевани Мен бераман».  9  Ким доно бўлса, бу нарсаларни тушунсин. Ким ақлли бўлса, буларни билиб олсин. Сабаби, Яҳованинг йўллари тўғридир+,Одиллар бу йўллардан юради,Қонунбузарлар эса қоқинади.

Изоҳлар

Ёки «Ўз ихтиёрим билан».
Ёки «Лубнон».