Ҳўшея 4:1–19

  • Яҳованинг Исроилга қарши даъвоси (1–8)

    • Юртда Худо тўғрисида билим йўқ (1)

  • Исроилнинг бутпарастлиги ва бузуқлиги (9–19)

    • «Бузуқлик руҳи уларни йўлдан оздиради» (12)

4  Эй, Исроил халқи, Яҳованинг сўзини тингла,Яҳованинг бу юрт аҳолисига қарши даъвоси бор+.Чунки бу ерда на ҳақиқат, на меҳр-садоқат, на Худо тўғрисида билим бор+.  2  Ёлғон қасам, уйдирма+, қотиллик+,Ўғрилик ва зино кенг тарқалиб+,Хунрезлик кетидан хунрезлик бўлмоқда+.  3  Мана нима учун бу юрт қайғурмоқда+,У ерда яшовчи ҳар ким ҳолдан тоймоқда.Даштдаги ёввойи ҳайвонлару кўкдаги қушлар,Ҳатто денгиздаги балиқлар ҳам қирилиб кетмоқда.  4  «Аммо ҳеч ким сен билан баҳслашмасин, сенга танбеҳ бермасин+.Чунки сен худди руҳоний билан тортишаётганга ўхшайсан+.  5  Шу боис, куппа-кундузи қоқиласан,Сен билан бирга пайғамбар ҳам тунда юргандай қоқилади. Онангнинг овозини ўчираман*.  6  Мени таниб-билмагани учун халқимнинг овози ўчади. Мени таниб-билишдан бош тортганинг боис+,Менга руҳоний бўлиб хизмат қилишингни рад этаман.Қонунимни ёддан чиқарганинг учун+,Мен ҳам ўғилларингни унутаман.  7  Руҳонийлар сони кўпайгани сайин, Менга қарши кўпроқ гуноҳ қилишди+. Мен уларнинг улуғворлигини шармандаликка айлантираман*.  8  Улар халқимнинг гуноҳлари билан озиқланади,Уларнинг қилмишларига ташнадир.  9  Руҳонийнинг бошига тушган, халқнинг ҳам бошига тушади.Тутган йўллари учун уларни жавобгарликка тортаман,Қилган ишларига яраша қайтараман+. 10  Улар ейди, аммо тўймайди+, Бузуқлик қилади, лекин фарзанд кўрмайди+.Боиси улар Яҳовага ҳурмат кўрсатмади. 11  Фоҳишалик, эски шаробу янги шаробОдамни эс-ҳушидан айиради+. 12  Халқим ёғоч бутлар билан маслаҳатлашиб,Таёқлари* нима деса шуни қилади.Бузуқлик руҳи уларни йўлдан оздиради,Бузуқ ишлари дастидан Аллоҳга бўйсунмайди. 13  Тоғлар чўққиларида қурбонлик келтириб+,Тепаликларда қурбонликлар куйдириб тутатади.Эман, стиракс* ва ҳар қандай улкан дарахт тагида+,Ҳа, серсоя дарахтлар тагида қурбонлик келтиради. Шунинг учун қизларинг фоҳишалик қилиб,Келинларинг зинога қўл уради. 14  Қизларингни фоҳишалик қилгани,Келинларингни зинога қўл ургани учун жавобгарликка тортмайман. Чунки эркаклар ҳам фоҳишаларни хилватга олиб кетади,Ибодатхона фоҳишалари* билан қурбонлик келтиради.Бундай бефаросат халқ+ ҳалокатга учрайди. 15  Эй Исроил, сен бузуқлик қилдинг+,Сен эса, эй Яҳудо, бундай гуноҳда айбдор бўлма+. Гилгалга ҳам, Байт-Обунга ҳам борма+,“Барҳаёт Худо Яҳова ҳаққи”,— деб қасам ичма+. 16  Исроил бўйин бермайдиган буқадай бўлиб қолди+. Наҳотки, Яҳова уни ёш қўчқордай яйловда ўтлатса?! 17  Эфрайим бутларга боғланиб қолди+. Уни ўз ҳолига қўй! 18  Унинг ичкилиги* тугаганда,У бузуқликка берилади. Унинг бошлиқлари уятсиз ишларни яхши кўради+. 19  Шамол уни қанотларида учириб кетади,Келтирган қурбонликлари учун иснодга қолади».

Изоҳлар

Ёки «Онангни йўқ қиламан».
Бошқа вариант «Улуғворлигимни шармандаликка алмаштиришди».
Ёки «Фолчи таёғи».
Гуллари хушбўй дарахт.
Ёки «буғдойдан тайёрланган пиво».