Ҳўшея 5:1–15
-
Эфрайим ва Яҳудога чиқарилган ҳукм (1–15)
5 «Эй руҳонийлар, тингланг!+Эй, Исроил хонадони, диққатли бўл!Эй, шоҳ хонадони, қулоқ сол!Сизлар Миспах учун тузоқ,Товур+ устидан ёйилган тўр бўлганингиз боис,Ҳукм этиласизлар.
2 Исёнчилар ғоят кўп қон тўкишди,Мен уларнинг ҳаммасини огоҳлантирдим*.
3 Эфрайимни биламан,Исроил Мендан яширина олмайди.
Эй Эфрайим, сен бузуқлик қилдинг,Исроил ўзини-ўзи булғади+.
4 Уларнинг ишлари Худога қайтишларига изн бермайди,Чунки улар орасида бузуқлик руҳи ҳукм суради+.Мен, Яҳова, уларнинг Худоси эканимни тан олишмайди.
5 Исроилнинг мағрурлиги ўзига қарши гувоҳлик берди+.Исроил ҳам, Эфрайим ҳам, ўз хатоси дастидан қоқилди.Улар билан Яҳудо ҳам қоқилди+.
6 Сурувларию подалари билан Яҳовани излади,Бироқ Уни топа олмади.
Худо улардан йироқлашди+.
7 Улар ҳароми ўғилларига оталик қилиб+,Яҳовага хиёнат қилди.
Улар бир ой ичида ўз улушлари билан бирга йўқ қилинади*.
8 Гивода бурғу, Рамада+ карнай чалинг!+
Байт-Обунда+ жанговар овозда бақиринг. Эй Бенямин, ортингдан борамиз!
9 Эй Эфрайим, жазо кунида сен мудҳиш аҳволга тушасан+.
Мен Исроил қабилалари орасида нима юз беришини маълум қилдим.
10 Яҳудо беклари чегарани сурадиганларга ўхшайди+.
Ўз қаҳримни уларнинг устига сувдай тўкаман.
11 Душманига эргашишга қарор қилгани учун,Эфрайим жабр-зулм кўриб, адолат ила яксон этилди+.
12 Мен Эфрайим учун куядай,Яҳудо хонадони учун чирикдай бўлдим.
13 Эфрайим ўз касаллигини, Яҳудо ўз ярасини кўрганда,Эфрайим Оссурияга бориб+, улуғ шоҳга хабарчилар юборди.
Бироқ ўша шоҳ сенга шифо беролмади,Ярангни даволай олмади.
14 Мен Эфрайим учун ёш шердай,Яҳудо хонадони учун бақувват шердай бўламан.
Ўзим уларни тилка-пора қилиб ташлаб кетаман+.Уларни судраб кетаман, уларни ҳеч ким қутқармайди+.
15 Маконимга қайтаман-да, улар гуноҳига ярашасини олмагунча у ерда қоламан.Шунда улар марҳаматимни қозонишга интилади+.
Бошига кулфат тушганда Мени излайди»+.
Изоҳлар
^ Ёки «ҳаммасига таълим-тарбия бераман».
^ Бошқа вариант «Бир ой уларни ва улушларини ютиб юборади».