Ҳўшея 6:1–11

  • Яҳовага қайтишга ундаш (1–3)

  • Халқнинг меҳр-садоқати тезда йўқ бўлади (4–6)

    • Меҳр-садоқат қурбонликдан яхшироқ (6)

  • Халқнинг уятсиз хулқ-атвори (7–11)

6  «Келинг, Яҳовага қайтайлик!У бизни тилка-пора қилди+, лекин Ўзи шифо беради. Бизни жароҳатлади, аммо ярамизни Ўзи боғлайди.  2  Икки кундан кейин бизни тирилтиради. Учинчи куни бизни оёққа турғизади,Биз Унинг ҳузурида яшаймиз.  3  Келинг, Яҳовани таниб-билайлик, Уни яхшироқ билишга интилайлик. Тонгда қуёш чиққанидай, Унинг келиши ҳам муқаррар.У худди жаладай,Ерни суғорган баҳор ёмғиридай келади».  4  «Эй Эфрайим, сени нима қилсам экан? Эй Яҳудо, сени-чи, нима қилай? Зеро, меҳр-садоқатингиз тонгги булутдай,Тезда йўқ бўлиб кетадиган шудринг кабидир.  5  Шу боис, сени пайғамбарлар орқали чопиб ташлайман+.Оғзимдан чиққан сўзлар билан ҳалок этаман+, Сенга чиқарилган ҳукмлар нурдай порлайди+.  6  Ахир Менга қурбонлик эмас, меҳр-садоқат,Бутунлай куйдириладиган қурбонликлар эмас, Худони таниб-билишингиз ёқади+.  7  Бироқ халқим ўткинчи инсон сингари аҳдни бузди+. Улар ўша ерда Менга хиёнат қилди.  8  Гилад — ёмонлик қилувчиларнинг шаҳри+,У қон изларига тўладир+.  9  Руҳонийлар — пистирмада ётган босқинчилар тўдасига ўхшайди. Улар Шакам+ йўлида қотиллик қилади,Чунки улар уятсиздир. 10  Исроил хонадонида даҳшатли бир нарсани кўрдим. Эфрайим у ерда фоҳишалик қилади+,Исроил ўзини булғайди+. 11  Эй Яҳудо, сен учун ўрим-йиғим вақти белгиланди,Ўшанда халқимни асирликдан қайтараман»+.

Изоҳлар