Ҳўшея 7:1–16
7 «Ҳар сафар Исроилга шифо бермоқчи бўлганимда,Эфрайимнинг хатоси+,Самариянинг ёвузликлари ошкор бўлади+.
Улар қинғир ишларга қўл уради+.Ўғрилар уйларга киради, босқинчилар тўдаси йўлтўсарлик қилади+.
2 Барча ёвузликларини эсга олишимни улар хаёлига ҳам келтирмайди+.
Улар ўз ишларига ўралашиб қолди,Буларнинг бари кўз ўнгимдадир.
3 Улар қабиҳликлари билан шоҳни,Ҳийлалари билан бекларни қувонтиради.
4 Уларнинг ҳаммаси зинокор,Улар новвой қиздирган тандирга ўхшайди,Қорилган хамир ошмагунча, у чўғларни ковламайди.
5 Шоҳнинг байрам кунида беклар касал бўлди,Улар шароб дастидан ғазабга минди+,
Шоҳ мазахчиларга қўлини чўзди.
6 Улар гўё тандирга яқинлашгандай, юраклари ёниб туради*.
Туни бўйи новвой ухлаб ётади,Тонгда эса тандирда яна олов ловуллайди.
7 Уларнинг барчаси тандир каби қизиб,Ўз ҳакамларини ютиб юборади.
Ҳамма шоҳлари қулайди+,Орасидан ҳеч бири Мени чақирмайди+.
8 Эфрайим халқлар билан аралашиб кетди+,
Эфрайим ағдарилмаган нонга ўхшаб қолди.
9 Мусофирлар унинг кучини сарфлади+, аммо у буни билмади.
Сочлари оқарди, лекин у буни пайқамади.
10 Исроилнинг мағрурлиги ўзига қарши гувоҳлик берди+,Бунга қарамай, улар Ўз Тангриси Яҳовага қайтмади+,Уни изламади.
11 Эфрайим ақлсиз каптар кабидир+.
У Мисрга ёлворди+, Оссурияга+ борди.
12 Қаерга бормасин, устига тўримни ташлайман.
Кўкдаги қушлардай уларни ерга тушираман.
Жамоасига берилган огоҳлантиришга кўра жазолайман+.
13 Мендан қочиб кетгани учун уларнинг ҳолига вой!
Менга қарши гуноҳ қилгани боис, хонавайрон бўлади.
Уларни халос этишга тайёр эдим, аммо улар Мен ҳақимда ёлғон гапирди+.
14 Улар ўз ётоғида дод-вой қилиб ётса-да,Чин юракдан Мендан ёрдам сўрамади+.
Дон билан янги шароби мўл бўлсин деб баданини кесди.Улар Менга қарши бош кўтарди.
15 Уларни тарбиялаб, қўлларини кучли қилсам-да,Ёмонликни кўнглига тугиб, Менга қарши чиқди.
16 Улар йўналишини ўзгартирди, бироқ юксакроқ* тарафга эмас.Улар ипи бўшаб қолган камондай ишончсиз бўлиб қолди+.
Ҳақоратли тили дастидан беклари қиличдан ҳалок бўлади.
Шу боис, улар Миср юртида кулгига қолади»+.
Изоҳлар
^ Бошқа вариант «фитналари билан яқинлашганда юраклари тандир кабидир».
^ Яъни юксак топиниш.