Ҳўшея 8:1–14

  • Бутпарастлик оқибати (1–14)

    • Шамол эккан, бўрон ўриб олади (7)

    • Исроил Яратувчисини унутди (14)

8  «Бурғу чалинг!+ Ёв худди бургутдай Яҳованинг уйига келяпти+,Чунки улар аҳдимни бузиб+, қонунимни поймол қилди+.  2  Улар: “Эй Худойимиз, биз, Исроил халқи, Сени биламиз!” — деб ёлворяпти+.  3  Исроил яхшиликни рад этди+. Душман уни таъқиб этсин.  4  Улар Менсиз шоҳлар тайинлади, Розилигимни олмай беклар қўйди. Ўзларини ҳалокатга дучор қилиб+,Кумушу олтинидан бутлар ясади+.  5  Эй Самария, сен ясаган бузоқни улоқтирдим!+ Ғазабим уларга қарши аланга олди+. Қачонгача улар ўзларини покламай юради?  6  Бу, Исроилнинг ишидир. Уни ҳунарманд ясаган, у Худо эмас.Самария ясаган бузоқ парчалаб ташланади.  7  Улар шамол эккани учунБўрон ўриб олади+. Буғдой бошоқ чиқармайди+,Донлари ун бермайди. Бирор нарса ўсиб чиқса ҳам бегоналар ейди+.  8  Исроилни душман ютиб юборади+. Улар халқлар орасида+Фойдасиз бир идишдай бўлади.  9  Чунки улар ёлғиз юрган ёввойи эшакдай Оссурияга кетди+. Эфрайим бўлса ўйнашлар ёллади+. 10  Халқлар орасидан ўзларига ўйнашлар ёллаган бўлса-да,Энди Мен уларни бир жойга йиғаман.Улар шоҳ ва беклар юклаган оғирлик дастидан азоб чекади+. 11  Эфрайим қурбонгоҳларни орттириб, гуноҳ қилди+. Қурбонгоҳлари уни гуноҳга ботирди+. 12  Мен унга кўпгина қонунлар ёзиб бердим.Аммо у бунга ғайритабиий нарсадек қаради+. 13  Улар Менга қурбонликлар тортиқ қилиб, гўшт ейди,Лекин бу Менга, Яҳовага, ёқмайди+. Уларнинг хатоларини ёдда тутаман, гуноҳлари учун жазолайман+. Улар Мисрга қайтди*+. 14  Исроил Яратувчисини унутиб+, ибодатхоналар қурди+,Яҳудо мустаҳкам шаҳарларни кўпайтирди+. Аммо Мен унинг шаҳарларига ўт қўяман,Ҳар бир шаҳардаги минораларни олов ютади»+.

Изоҳлар

Бошқа вариант «қайтади».