Ҳўшея 9:1–17
9 «Эй Исроил, севинма!+Бошқа халқлардай қувонма!
Зеро, сен фоҳишалик дастидан Худойингдан оғиб кетдинг+.
Ҳар бир хирмонда фоҳишалик қилиб топган ҳақингни яхши кўрдинг+.
2 Хирмон билан узумсиққич сени тўйдирмайди,Янги шароб ҳам етмай қолади+.
3 Яҳованинг юртида ортиқ яшамайсан+.Эфрайим Мисрга қайтади,Оссурияда ҳаром нарсани ейди+.
4 Улар Яҳовага атаб шароб назрларини тўкмайди+.Қурбонликлари Уни мамнун қилмайди+.
Улар мотам нонига ўхшайди.Уни еганларнинг бари ўзини булғайди.
Зеро, уларнинг нони фақат ўзлари учундир.У Яҳованинг уйига келтирилмайди.
5 Яҳовага аталган байрам куни,Йиғилиш куни келганда нима қиласизлар?
6 Улар вайронагарчилик дастидан қочиб кетади+.
Миср уларни йиғиб олади+, Мемфис эса дафн этади+.
Кумушдан ясалган бебаҳо нарсаларини қичитқи ўтлар қоплайди,Чодирларида тиканли буталар ўсиб кетади.
7 Қасос кунлари+,Интиқом кунлари келади,Исроил буни билиб қўйсин!
Уларнинг пайғамбари аҳмоқ бўлади, ваҳий оладиган одами ақлдан озади.Гуноҳга ботганинг туфайли, сенга қарши адоват кўпдир».
8 Эфрайимнинг қўриқчиси+ Тангрим билан эди+.
Энди бўлса, пайғамбарларининг+ йўллари қуш тутувчининг тузоғи кабидир.Худосининг уйи адоватга тўла.
9 Исроилликлар Гиво кунларида бўлганидай ҳалокатли ишларга ботиб кетди+.
Худо уларнинг қилмишларини ёдда тутиб, гуноҳлари учун жазолайди+.
10 «Мен Исроилни топганимда, у саҳродаги ток каби эди+.
Ота-боболарингни кўрганимда, улар анжир дарахтининг илк ҳосилидай эди.
Лекин улар Пиёрдаги Баал ёнига борди+.Ўзларини бу разил худога бағишлади+.Улар ҳам яхши кўрган бутлари сингари жирканч бўлди.
11 Эфрайимнинг шон-шарафи қушдай учиб кетди.Унда на ҳомиладор, на бола туққан бор+.
12 Улар фарзанд катта қилса ҳам,Битта қолдирмай тортиб оламан+.Ҳа, улардан юз ўгирганимда ҳолига вой бўлади!+
13 Яйловга экилган Эфрайим Мен учун Тирга ўхшарди+.Энди Эфрайим ўз ўғилларини қирғинга дучор қилишга мажбур».
14 Эй Яҳова, уларга берадиганингни бер.Бола ташлайдиган бачадон, қуриган кўкраклар бер.
15 «Барча ёвузликларини Гилгалда қилди+, у ерда улардан нафратландим.
Қабиҳ ишлари учун уларни уйимдан қуваман+.
Бундан буён уларга меҳр бермайман+.Бекларининг бари ўжардир.
16 Эфрайим йўқ қилинади+.
Илдизи қуриб қолади, ҳеч қандай мева бермайди.
Туғса ҳам суюкли фарзандини нобуд қиламан».
17 Худойим улардан воз кечади,Чунки улар Унга қулоқ солмади+,Улар халқлар орасида қочқинликда юради+.