Бутруснинг биринчи мактуби 1:1–25

  • Саломлар (1, 2)

  • Мустаҳкам умид ато этадиган янгидан туғилиш (3–12)

  • Итоатли болалардек муқаддас бўлиш (13–25)

1  Исо Масиҳнинг ҳаворийси Бутрусдан+ Понт, Галатия, Каппадокия+, Осиё*, Битиния вилоятларида тарқалиб, у ерда вақтинча яшаётган танланганларга: 2  итоатли бўлишингиз ва Исо Масиҳнинг қони устингизга сачратилиши учун+ Отамиз Худонинг башорати бўйича танланиб+, руҳ билан муқаддас бўлдингизлар+. Илоҳим иноят ва тинчлик сизларда кўпайиб борсин. 3  Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг Отаси ҳамда Тангрисига ҳамдлар бўлсин. Зеро У буюк раҳм-шафқатига кўра, Исо Масиҳнинг тирилиши орқали+ янгидан туғилишимизга сабабчи бўлиб+, бизларга мустаҳкам умидни ато этди+. 4  Шунингдек, бизларни чиримас, нуқсонсиз ва ўлмас меросга эга қилди+. Бу мерос сизлар учун осмонда сақланяпти+. 5  Сизлар охирги вақтда ошкор бўладиган нажотга эришишингиз учун имонингиз ҳамда Аллоҳнинг қудрати асосида сақланяпсизлар. 6  Шу боис, булардан беҳад хурсандсизлар. Ҳозир турли синовлар дастидан вақтинча ғам чекишингизга тўғри келса ҳам+, 7  синалган имонингиз+ Исо Масиҳнинг ошкор бўлиш пайтида сизларга мақтов, шараф ва улуғворлик келтиради+. Бундай имоннинг қадри олов билан синалган, аммо йўқ бўлиб кетадиган олтиндан ҳам азиздир. 8  Масиҳни ҳеч қачон кўрмаган бўлсангиз-да, уни севасизлар. Ҳозир ҳам кўрмаётганингизга қарамай, унга ишониб, сўз билан ифодалаб бўлмайдиган даражада қувоняпсизлар. 9  Сабаби, имонингизнинг мақсадига — нажотга эришасизлар+. 10  Пайғамбарларнинг тиришқоқлик билан қилган изланишлари ва синчковлик билан ўтказган тадқиқотлари айнан шу нажот билан боғлиқ. Сизлар кутаётган иноят тўғрисида улар башорат қилишган+. 11  Улардаги Худонинг қудрати Масиҳнинг қандай азоб тортиши, кейин эса қандай шарафга эришиши тўғрисида олдиндан шаҳодат берган+. Шунингдек, бу қудрат ёрдамида Масиҳга алоқадор барча нарсалар қайси ва қанақа вақтга тўғри келишини улар тинмай тадқиқ қилишган+. 12  Ҳозир сизларга эълон этилган нарсаларни хабарлаш билан ўзларига эмас, сизларга хизмат қилишгани бу пайғамбарларга ошкор этилган. Сизларга бўлса, бу нарсаларни осмондан юборилган муқаддас руҳнинг ёрдами билан хушхабарни тарқатганлар эълон қилишган+. Бу нарсаларни тушунишни фаришталар ҳам истайдилар. 13  Шундай экан, зеҳнингизни ишга солиш учун ҳозирлаб+, ҳар нарсада ҳушёрликни сақланглар+. Умидингизни Исо Масиҳнинг ошкор бўлиши пайтида сизларга кўрсатиладиган иноятга боғланглар. 14  Итоатли болалардек бўлинглар, Худо тўғрисида билимингиз йўқ бўлган дамлардагидек, истакларингизга биноан йўл тутманглар. 15  Лекин сизларни даъват қилган Аллоҳ муқаддас бўлгани каби, сизлар ҳам бутун юриш-туришингизда муқаддас бўлинглар+. 16  Боиси, Муқаддас Ёзувларда: «Муқаддас бўлинглар, чунки Мен муқаддасман»+,— деб айтилган. 17  Ҳаммани юзхотирчиликсиз, ишига қараб ҳукм қиладиган Отангизга+ мурожаат қилар экансиз, мусофирчилик даврингизда Тангридан қўрқиб яшанглар+. 18  Ахир ўзларингиз биласизлар-ку, ота-боболарингиздан қолган мазмунсиз ҳаёт тарзидан кумуш ёки олтинга ўхшаш ўткинчи нарсалар эвазига халос этилмагансизлар+. 19  Аммо бенуқсон, беғубор қўзи сингари+ бўлган Масиҳнинг+ қимматбаҳо қони+ эвазига халос этилгансизлар. 20  Тўғри, у ҳақда дунёга асос солинишидан аввал маълум бўлган+, бироқ у сизлар учун охирги вақтда ошкор этилди+. 21  Сизлар у орқали Аллоҳга ишонгансизлар+. Тангрига ишониб, умид боғланглар, дея У Масиҳни тирилтириб+, унга шон-шараф берди+. 22  Энди эса сизлар ҳақиқатга итоаткорлик орқали ўзингизни поклаб, самимий биродарлик севгисига+ эга бўлдингизлар. Шундай экан, бир-бирингизни чин юракдан, ихлос билан севинглар+. 23  Сизларга чирийдиган эмас, чиримайдиган уруғдан+, барҳаёт ва абадий Худонинг каломи орқали+ янгидан туғилиш ато этилди+. 24  Ахир «бутун одамзод ўтдай, уларнинг шуҳрати эса дала гулидайдир. Ўт қуриб қолади, гул ҳам тўкилади. 25  Лекин Яҳованинг* каломи абадий қолади»+. Бу «калом» сизларга эълон қилинган хушхабардир+.

Изоҳлар

Рим империясининг Кичик Осиёдаги вилояти.