Бутруснинг биринчи мактуби 2:1–25

  • Аллоҳнинг каломига севгини ривожлантириш (1–3)

  • Тирик тошлардан руҳий уй қурилади (4–10)

  • Дунёда мусофирлардек яшаш (11, 12)

  • Ўринли бўйсуниш (13–25)

    • Масиҳ биз учун ўрнак (21)

2  Шу боис, ҳар турли ярамасликни+, ёлғонни, иккиюзламачилигу ҳасадни ва ҳар қандай туҳматни ўзингиздан соқит қилинглар. 2  Янги туғилган чақалоқ+ соф сутни тусаганидек, сизлар ҳам Аллоҳнинг каломига бўлган севгингизни ривожлантиринглар. Чунки у орқали сизлар улғайиб, нажотга эришасизлар+. 3  Зеро сизлар Ҳазратимизнинг меҳрини татиб кўргансизлар. 4  Сизлар инсонлар томонидан рад этилган+, аммо Худо томонидан танланган, қимматбаҳо тирик тошга+ яқинлашганингизда, 5  ўзларингиз ҳам тирик тошлар каби бўлиб, сизлардан руҳий уй қурила бошланди+. Токи сизлар муқаддас руҳонийлар бўлиб, Исо Масиҳ орқали Тангрига манзур бўладиган+ руҳий қурбонликлар келтиринглар+. 6  Ахир Муқаддас Ёзувларда: «Ана, Мен Сионда пойдеворнинг бурчагига қўйиладиган негиз тош, сараланган қимматбаҳо тош ўрнатаман. Унга ишонган ҳеч кимнинг умиди пучга чиқмайди»+,— дейилган. 7  Сиз имонлилар учун у қимматбаҳодир, бироқ имонсизлар учун «қурувчилар кераксиз деб ташлаган тош+, бурчакка қўйиладиган негиз тоши* бўлиб чиқди»+. 8  Шунингдек, улар учун «қоқинтирадиган тош ва йиқитадиган қоя»+ ҳамдир. Улар каломга итоат қилишмагани учун қоқинишяпти. Уларни кутаётган охират шу эди. 9  Аммо сизлар «танланган одамлар, руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас халқ+, Аллоҳнинг мулкисизлар»+. У сизларни зулматдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этиб+, Унинг «олий фазилатларини ҳар ерда эълон этиш учун»+ танлаган. 10  Сизлар халқ эмасдингиз, аммо энди Тангрининг халқисизлар+. Сизларга раҳм-шафқат кўрсатилмаганди, энди эса кўрсатилди+. 11  Азизларим, сизлар ушбу дунёда мусофир ҳамда вақтинчалик фуқароларсиз+. Шунинг учун сизларни тана истакларидан сақланишга даъват этаман+, чунки улар сизларга қарши курашяпти+. 12  Ўзга халқлар орасида юриш-туришингиз ўрнакли бўлсин+. Сизларни ёмонлик қилувчилар деб айблашганда, улар яхши ишларингизни кўриб+, Аллоҳ текширган кунда Унга шон-шараф келтиришсин. 13  Ҳазратимиз ҳаққи ҳар турли инсоний ҳукуматларга+: хоҳ у юқори мартабани эгаллаган шоҳ бўлсин+, 14  хоҳ у томонидан жўнатилиб, ёмонлик қилувчиларни жазолайдиган, яхшилик қилганларни мақтайдиган ҳокимлар бўлсин, уларга бўйсунинглар+. 15  Зеро Тангри сизлар яхши ишлар қилиб ақлсиз одамларнинг аҳмоқона гапларига чек қўйишингизни истайди+. 16  Эркин инсонлардек бўлинглар+, бироқ бу эркинликдан ёмонликни яшириш* мақсадида эмас+, балки Худонинг қулларидек фойдаланинглар+. 17  Ҳар турли инсонларни ҳурмат қилинглар+, имондошларингизни севинглар+, Аллоҳдан қўрқинглар+, шоҳга ҳурмат кўрсатинглар+. 18  Хизматкорлар ҳам ўз хўжайинларига тўла ҳурмат билан бўйсунишсин+. Нафақат меҳрибон ва мулоҳазали, балки кўнглини топиш қийин бўлган хўжайинларига ҳам бўйсунишсин. 19  Агар кимдир Худонинг олдида виждонини тоза сақлашга интилиб қийинчилик кўрса ва ноҳақ азоб чекса, бу Унга маъқулдир+. 20  Ахир гуноҳ қилганингиз учун калтак ейишга чидасангиз, бунинг нимаси мақтанарли?+ Лекин яхшилик қилганингиз учун азоб чекиб бунга чидасангиз, Аллоҳнинг розилигини оласиз+. 21  Сизлар шу мақсадда даъват этилгансизлар. Чунки Масиҳ ҳам сизлар учун азоб чекиб+, унинг изидан оғмай юришингиз учун ўрнак кўрсатди+. 22  У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган+, оғзидан бирорта ёлғон сўз ҳам чиқмаган+. 23  Ҳақоратга+ ҳақорат билан жавоб қайтармаган+. Азоб чекканда+ ҳеч кимга дўқ-пўписа қилмаган, аксинча, ўзини одил Ҳакамнинг+ қўлига топширган. 24  Гуноҳлардан қутулиб+, адолат бўйича яшашимиз учун, у гуноҳларимизни ўзининг танаси билан бирга устунга олиб чиққан+. Сизлар «унинг яраларидан шифо топдингиз»+. 25  Сизлар адашган қўйлар каби эдингиз+, энди эса жонларингизнинг* чўпону+ посбонига қайтиб келдингиз.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «бурчак боши». Луғатга қ.
Ёки «оқлаш».
Ёки «ҳаётларингизнинг».