Бутруснинг биринчи мактуби 5:1–14
5 Масиҳ чеккан азобларнинг шоҳиди ҳамда келажакда ошкор этилиши керак бўлган улуғворликнинг қатнашчиси+ ва оқсоқол сифатида мен, орангизда бўлган оқсоқоллардан илтимос қиламан:
2 Нозирлар сифатида хизмат қилиб, қарамоғингизда бўлган Аллоҳнинг сурувига чўпонлик қилинглар+. Буни мажбурият юзасидан эмас, балки Худонинг олдида бажонидил+, ҳаром йўл билан фойда кўриш учун эмас+, аксинча, иштиёқ билан қилинглар.
3 Тангрининг омонати устидан ҳукмронлик қилмасдан+, сурувга ўрнак кўрсатинглар+.
4 Бош чўпон+ ошкор бўлганда эса сизлар сўлмайдиган шараф тожини оласизлар+.
5 Худди шундай, сиз ёшлар ҳам оқсоқолларга бўйсунинглар+. Бир-бирингизга муомала қилишда камтарлик белбоғини тақинглар. Зеро Аллоҳ мағрурларга қарши чиқади, камтарларга эса иноятини намоён этади+.
6 Худонинг қудратли қўли остида ўзингизни камтар тутинглар, шунда У ўз вақтида сизларни юксалтиради+.
7 Барча ғам-ташвишларингизни Унга ташланглар+, чунки У сизларга ғамхўрлик қилади+.
8 Ҳушёр ва сергак бўлинглар+, боиси душманингиз Иблис шердай бўкириб, бирор кимни ютиб юбориш учун излаб юрибди+.
9 Имонда мустаҳкам бўлиб, унга қарши туринглар+. Билингларки, дунёдаги барча имондошларингиз худди шундай қийинчиликларга дучор бўлишяпти+.
10 Турли усуллар билан иноятини намоён этаётган Аллоҳ, Масиҳ билан бирликда бўлган сизларни Ўзининг абадий улуғворлигига даъват этган+. Қисқа вақт азоб чекканингиздан кейин Унинг Ўзи сизларга тўлиқ таълим бериб, сизларни мустаҳкам+ ва кучли қилиб қўяди+.
11 Куч-қудрат абадулабад Уникидир. Омин.
12 Мана, сизларга далда бериш ҳамда Тангрининг чинакам инояти ҳақида шаҳодат бериш учун, мен садоқатли деб билган биродарим Силваннинг*+ ёрдами билан сизларга қисқача ёздим. Худонинг иноятидан ҳечам айрилманглар.
13 Сизлар сингари танланган Бобилдаги хоним* ҳамда ўғлим Марк+ сизларга салом айтяпти.
14 Бир-бирингизни меҳр билан ўпиб, саломлашинглар.
Масиҳ билан бирликда бўлган барчага тинчлик ёр бўлсин.