Коринфликларга йўлланган биринчи мактуб 3:1–23
3 Шундай қилиб, биродарлар, мен сизларга маънан етук кишиларга+ мурожаат қилгандай гапира олмаганман. Чунки сизлар дунёвий нуқтаи назарга эга бўлган*, Масиҳ йўлидаги чақалоқлардай+ эдингизлар.
2 Ҳазм қилишга қодир бўлмаганингиз сабабли, мен сизларни қаттиқ озиқ билан эмас, сут билан боққанман. Сизлар эса ҳалиям етарли даражада мустаҳкам бўлмай+,
3 дунёвий нуқтаи назарга эгасизлар*+. Ҳолбуки, орангизда рашк* ва жанжаллар юз бериб турган экан, сизлар дунёвий нуқтаи назарга эга бўлиб+, бу дунёнинг одамларидай бўлиб қолмаяпсизларми?
4 Ахир бирингиз: «Мен Павлуснинг шогирдиман», бошқангиз эса: «Мен Аполлоснинг+ шогирдиман»,— деб дунёвий одамларга ўхшаб қолмаяпсизларми?
5 Аполлос ким ўзи? Павлус-чи? Ҳар бири Ҳазратимиз ишониб топширган вазифани бажариб, сизларга имонли бўлишга ёрдам берган оддий хизматчилардир+.
6 Мен экканман+, Аполлос суғорган+, аммо ўстирган Худодир.
7 Демак, эккан ҳам, суғорган ҳам эмас, балки ўстирган Аллоҳ+ улуғланиши лозим.
8 Хуллас, эккан ҳам, суғорган ҳам битта ишни бажариб, ҳар бири ўз меҳнатига яраша мукофотини олади+.
9 Чунки биз Тангрининг хизматдошларимиз. Сизлар эса Аллоҳнинг экинзори, Худонинг иморатисизлар+.
10 Тангрининг менга кўрсатган иноятига кўра, мен моҳир* иморатсоз сифатида пойдевор солдим+, бошқаси эса унинг устида бунёд этмоқда. Аммо ҳар бир киши қандай қураётганига диққат қилсин.
11 Сабаби, ҳеч бир инсон солинган пойдевордан бўлак пойдевор сола олмайди. Ушбу пойдевор Исо Масиҳдир+.
12 Кимдир ўша пойдевор устида олтин, кумуш, қимматбаҳо тошлардан қурса, бошқаси ёғоч, хашак, сомондан қуради.
13 Бироқ куни келиб ҳамманинг иши аён бўлади. Чунки олов ҳамма нарсани ошкор қилади+. Шунда ҳар бир одамнинг иши олов билан синалади.
14 Кимнинг ўша пойдевор устида қурган иши омон қолса, у мукофотини олади.
15 Кимнинг иши ёниб кетса, у зарар кўради, аммо ўзи омон қолади. Шундай бўлса-да, у оловдан қутулиб чиққандай бўлади.
16 Ахир сизлар Аллоҳнинг маъбади эканингизни+ ва орангизда Тангрининг руҳи яшаётганини билмайсизларми?+
17 Ким Худонинг маъбадини бузса, Худо ўша кишини йўқ қилади. Чунки Аллоҳнинг маъбади муқаддасдир. Бу маъбад эса сизлардан ташкил топган+.
18 Ҳеч ким ўзини ўзи алдамасин, агар биров ўзини бу замонада* дономан деб ҳисобласа, чиндан ҳам доно бўлиши учун нодон бўлсин.
19 Зеро бу дунёнинг донолиги Аллоҳнинг кўзи олдида нодонликдир, худди Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «Донишмандларни ўзларининг ҳийласи орқали қўлга туширади»+.
20 Тағин шундай ҳам дейилган: «Яҳова* доноларнинг ўй-фикри беҳуда эканини билади»+.
21 Шунинг учун, ҳеч ким одамлар билан мақтанмасин. Ахир ҳамма нарса сизларникидир.
22 Хоҳ Павлус бўлсин, хоҳ Аполлос, хоҳ Кифа*+ бўлсин, хоҳ дунё, хоҳ ҳаёт бўлсин, хоҳ ўлим, хоҳ ҳозирги нарсалар бўлсин, хоҳ келажакдаги, бари сизларга тегишлидир.
23 Ўз навбатида сизлар Масиҳга+, Масиҳ эса Худога тегишлидир.
Изоҳлар
^ Сўзма-сўз «жисмоний кишилар».
^ Сўзма-сўз «жисмонийсизлар».
^ Ёки «ҳасад».
^ Ёки «доно».
^ Ҳаворий Бутруснинг бошқа исми.