Солномалар биринчи китоб 10:1–14

  • Шоул ва ўғилларининг ўлими (1-14)

10  Филистимликлар Исроилга қарши жанг қилишди ва исроиллик аскарлар улардан қоча бошлашди. Филистимликлар эса улардан кўпини Гилбова тоғида+ қирғин қилишди.  Филистимликлар Шоул билан унинг ўғиллари изидан тушиб, Шоулнинг ўғиллари Йўнатан, Абунадов ва Малкишувани+ ўлдиришди.  Шоулга қарши жанг қизғин тус олди ва камончилар унга ўқ отиб яралашди+.  Шоул қуролбардорига: «Қиличингни суғур-да, менга санч. Йўқса, бу суннатсизлар келиб, мени хўрлайди»+,— деб айтди. Лекин қаттиқ қўрққанидан қуролбардорининг бундай қилишга юраги дов бермади. Шунда Шоул қиличини олди-да, устига ўзини ташлади+.  Шоул ўлганини кўриб, қуролбардори ҳам ўзини қиличи устига ташлади-да, ҳалок бўлди.  Шундай қилиб, Шоул, унинг учала ўғли ва ёнида бўлган хонадонидагиларнинг бари ҳалок бўлди+.  Водийдаги Исроил халқи жангчилар қочганини, Шоул билан ўғиллари эса ҳалок бўлганини кўрганда, шаҳарларини ташлаб қоча бошлади. Филистимликлар бўлса келиб, шаҳарларни босиб олишди.  Эртаси куни филистимликлар ўлдирилганларнинг нарсаларини талон-торож қилгани келишганда, Гилбова тоғида+ Шоул билан ўғилларининг ўлигини топишди.  Улар Шоулнинг кийим-кечагию қурол-аслаҳаларини олишди-да, бошини кесишди. Сўнг бу ҳақда бутхоналарида+ ва халққа эълон этилиши учун, бутун Филист юрти бўйлаб хабар юборишди. 10  Бундан кейин Шоулнинг қурол-аслаҳасини ўз худоларининг ибодатхонасига қўйишди, бошини эса Дўғон ибодатхонасига+ осишди. 11  Гиладдаги Ёбош аҳолиси+ филистимликлар Шоул билан нималар қилишганини эшитганда+, 12  барча жангчилар йиғилди. Улар Шоул билан ўғилларининг жасадларини Ёбошга олиб келиб, суякларини Ёбошдаги катта дарахт тагига кўмишди+ ва етти кун рўза тутишди. 13  Шундай қилиб, Шоул ўлди. Сабаби, у Яҳованинг сўзига бўйсунмай, Яҳовага бевафолик қилди+. Бундан ташқари, у арвоҳ чақирувчи билан маслаҳатлашди+. 14  Яҳовага мурожаат қилмагани учун, У Шоулни ўлимга дучор қилиб, шоҳликни Эссай ўғли Довудга берди+.

Изоҳлар