Солномалар биринчи китоб 11:1–47
11 Маълум вақт ўтгач, барча исроилликлар Хевронга+, Довуднинг олдига келиб, шундай дейишди: «Биз сизнинг қон-қардошингизмиз*+.
2 Шоул шоҳ бўлган пайтлари, жангларда Исроилга бошчилик қилар эдингиз+. Худойингиз Яҳова сизга: “Сен халқим Исроилга чўпонлик қилиб, бутун Исроил халқим устидан бошчилик қиласан”+,— деган эди».
3 Шундай қилиб, Исроилнинг ҳамма оқсоқоллари Хевронга, шоҳнинг олдига келишди. Довуд Хевронда, Яҳованинг ҳузурида улар билан аҳдлашди. Бундан сўнг, Яҳованинг Шомуил орқали айтган сўзига биноан+, улар Довудни Исроил шоҳи этиб мойлашди+.
4 Кейин Довуд ва бутун Исроил Қуддусга, яъни ёбусийлар+ яшайдиган Ёбусга+ қарши отланди.
5 Ёбус аҳолиси Довудни мазах қилиб: «Сен бу ерга ҳеч қачон кира олмайсан!»+ — деди. Бироқ Довуд Сион+ қалъасини босиб олди. У ер ҳозир «Довуд шаҳри»+ деб аталади.
6 Довуд эса: «Ким биринчи бўлиб ёбусийларга ҳужум қилса, лашкарбоши бўлади»,— деди. Шунда, Зеруянинг ўғли Йўаб+ биринчи бўлиб уларга қарши чиқди ва лашкарбоши бўлди.
7 Сўнг Довуд қалъага ўрнашди. Мана шу боис, улар у ерга «Довуд шаҳри» деб ном беришди.
8 Довуд Миллодан* тортиб, шаҳар атрофида деворлар ҳамда иморатлар қурилишини бошлаб юборди. Йўаб эса шаҳарнинг бошқа ерларини қайта тиклади.
9 Шу тариқа, Довуд тобора кучайиб борди+. Қўшинлар Сарвари Яҳова у билан эди.
10 Довуднинг қудратли жангчиларининг исмлари қуйида келтирилган. Яҳованинг Исроилга берган ваъдасига кўра+, улар бутун Исроил билан бирга Довуд шоҳ бўлишига кўмаклашган эдилар.
11 Довуднинг кучли жангчилари рўйхати қуйидагича: учта қудратли жангчининг сардори+ — хахмўний Ёшувам+. Бир сафар у найзаси билан 300 кишини ўлдирган эди+.
12 Ундан кейингиси охўхий+ Дўдўнинг ўғли Элазар+. У учта қудратли жангчилардан бири эди.
13 Филистимликлар жанг қилиш учун Пас-Даммимда+ тўпланганда, Элазар Довуднинг ёнида эди. У ерда арпа экилган бир дала бор эди. Халқ эса филистимликлардан қочиб кетган эди.
14 Элазар бўлса даланинг ўртасида туриб, далани ҳимоя қилган эди. У филистимликларни тор-мор этган ва шу тариқа Яҳова катта ғалаба берган эди+.
15 Ўттизта сардорнинг уч нафари Довуднинг олдига — Адуллам ғорига+ келган эди. Бу пайтда, филистимликлар қўшини Рафаимлар водийсида+ қароргоҳ қурган эди.
16 Довуд хавфсиз жойда, филистимликлар ҳарбий кучлари эса Байтлаҳмда эди.
17 Ўшанда Довуд чанқаб: «Қани энди, Байтлаҳм+ дарвозаси ёнидаги сардобадан сув ичсам!» — деган эди.
18 Шунда бу учови филистимликлар қароргоҳини ёриб ўтиб, Байтлаҳм дарвозаси ёнидаги сардобадан сув тортган ва Довудга олиб келиб берган эди. Аммо у сувни ичмай, Яҳованинг олдида ерга тўкиб,
19 шундай деган эди: «Ҳаётини хавф остига қўйиб сув олиб келган бу одамларнинг қонини қандай ичаман?!+ Худойимнинг олдида бундай қилишни ҳатто ақлимга ҳам сиғдира олмайман! Ахир улар бу сувни олиб келиш учун ҳаётини хавф остига қўйишди-ку!» Шу тариқа, Довуд сувни ичишдан бош тортган эди. Ушбу учала қудратли жангчининг қаҳрамонликлари мана шулардан иборат.
20 Йўабнинг+ акаси Абушай+ бошқа учта қудратли жангчининг сардори бўлди. Бир сафар у найзаси билан 300 кишини ўлдирган эди. Абушай учала қудратли жангчи каби таниқли эди+.
21 У учта қудратли жангчи орасида икковига қараганда машҳурроқ бўлиб, уларнинг сардори бўлган бўлса ҳам, биринчи учта қудратли жангчи даражасига ҳали етмаган эди.
22 Ёҳайидо ўғли Бинаё+ жасоратли одам* бўлиб, Кабзаёлда+ кўп қаҳрамонликлар кўрсатган эди. У мўаблик Ориёлнинг иккита ўғлини ўлдирган ҳамда қор ёққан куни сув сақланадиган чуқурга тушиб, шерни ўлдирган эди+.
23 Шунингдек, у бўйи беш тирсак*+ келадиган баҳайбат бир мисрликни ҳам ўлдирган эди. Мисрликнинг қўлида тўқувчилик дастгоҳининг ходасидай найзаси бор бўлса ҳам+, унга қарши таёқ билан жанг қилиб, мисрликнинг қўлидан найзасини тортиб олган ва уни ўз найзаси билан ўлдирган эди+.
24 Ёҳайидо ўғли Бинаёнинг қаҳрамонликлари мана шулардан иборат. Бинаё учала қудратли жангчи сингари донг таратган эди.
25 Гарчи у 30 та жангчидан таниқлироқ бўлса ҳам, учала қудратли жангчининг даражасига етмаган эди+. Шундай бўлса-да, Довуд уни ўзининг тансоқчилари устидан бош этиб тайинлаган эди.
26 Қўшиндаги қудратли жангчилар қуйидагилар эди: Йўабнинг укаси Осойил+, байтлаҳмлик Дўдўнинг ўғли Элханон+,
27 харўрлик Шаммўт, палонлик Халез,
28 тахувалик Ихешнинг ўғли Эро+, онотўтлик Абуазар+,
29 хушалик Сиббахай+, охўхий Илай,
30 натуфолик Махрай+, натуфолик Банахнинг ўғли Халед+,
31 Бенямин қабиласидан+ гиволик Рибайнинг ўғли Итай, пиратонлик Бинаё,
32 Гаш водийсидан*+ Хурай, арабалик Абил,
33 бахарумлик Озмобит, шалбимлик Элияхба,
34 гизонлик Хошимнинг ўғиллари, харорлик Шахейнинг ўғли Йўнатан,
35 харорлик Сохорнинг ўғли Охиём, Урнинг ўғли Элифал,
36 махиротлик Хафер, палонлик Охиё,
37 кармиллик Хазро, Эзбайнинг ўғли Нарай,
38 Натаннинг укаси Йўэл, Хагрининг ўғли Мивхор,
39 оммонлик Зилах, Зеруя ўғли Йўабнинг қуролбардори берўтлик Нахрай,
40 йитарлик Эро, йитарлик Горив,
41 хетий Уриё+, Охлайнинг ўғли Зобод,
42 Рубен қабиласидаги Шизонинг ўғли, яъни Рубен қабиласининг бошчиси Адинах ва у билан 30 киши.
43 Махонинг ўғли Ханон, митанлик Ёшафат,
44 аштарўтлик Уззия, ароерлик Хўтамнинг ўғиллари Шомо билан Явиёл,
45 Шимрининг ўғли Ёдиёл ва унинг укаси тизлик Йўхо,
46 махавлик Элиэл, Элнамнинг ўғиллари Яривай билан Йўшавиё, мўаблик Йитмо,
47 Элиэл, Обид ҳамда мезўволик Ясиёл.
Изоҳлар
^ Сўзма-сўз «эту суягингизмиз».
^ Ибронийча маъноси «тупроқ уюми».
^ Сўзма-сўз «ботир одамнинг ўғли».
^ Тахм. 2,23 м. Илованинг Б14 мавзусига қ.