Солномалар биринчи китоб 13:1–14

  • Аҳд сандиғи Хират-Ёримдан олиб келинади (1-14)

    • Уззох ўлимга мубтало бўлади (9, 10)

13  Довуд мингбошилар, юзбошилар ва йўлбошчилар билан маслаҳатлашди+.  Сўнг у бутун Исроил жамоатига шундай деди: «Агар маъқул деб топсангизлар ва Худойимиз Яҳова буни хуш кўрса, Исроилнинг барча ҳудудларидаги қолган биродарларимизга, шаҳарлару яйловларида яшайдиган руҳонийлару левиларга+ хабар юборайлик. Улар келиб, бизга қўшилсин.  Биргаликда бориб, Тангримизнинг сандиғини+ олиб келайлик». Чунки Шоулнинг даврида у қаровсиз қолиб кетган эди+.  Бутун жамоат бунга рози бўлди, боиси бу ҳаммага маъқул тушди.  Шунда Довуд, ҳақ Худонинг аҳд сандиғини Хират-Ёримдан олиб келиш учун Миср дарёсидан* то Лево-Хоматга*+ қадар яшайдиган бутун Исроилни тўплади+.  Довуд ва бутун Исроил, карублар*+ устида* тахтда ўтирган Аллоҳ Яҳованинг аҳд сандиғини олиб келиш учун Баалахга+, яъни Яҳудодаги Хират-Ёримга йўл олди. Шундай қилиб, улар Унинг исми билан аталган сандиқни олиб келишга отланди.  Улар ҳақ Тангрининг сандиғини янги аравага солиб+, Абунадовнинг уйидан олиб чиқишди. Уззох билан Охё аравани бошлаб кетишди+.  Довуд ва бутун Исроил чин юракдан қўшиқлар куйлаб ҳамда арфа, торли асбоб, чилдирма+, зил+ ва карнайлар+ чалиб, ҳақ Тангрининг олдида байрам қилишди.  Бироқ Хидоннинг хирмонига етиб келишганда, буқалар сандиқни ағдариб юборишига сал қолди. Шунда сандиқ йиқилмаслиги учун, Уззох қўлини узатиб уни ушлаб қолди. 10  Уззох аҳд сандиғига қўлини чўзгани учун Яҳованинг ғазаби қайнаб, уни ўлимга мубтало қилди+. Уззох Худонинг олдида жон берди+. 11  Яҳова Уззохга Ўз қаҳрини сочгани учун, Довуднинг жаҳли чиқди*. Шу сабабли, бу жой бугунгача Параз-Уззох* деб аталади. 12  Ўша куни Довуд ҳақ Тангридан қўрқиб қолиб: «Аллоҳнинг сандиғини қандай қилиб ўз шаҳримга олиб бораман?»+ — деб айтди. 13  У сандиқни Довуд шаҳрига олиб бормай, уни гатлик Обид-Эдомнинг уйига олиб бориб қўйди. 14  Ҳақ Тангрининг сандиғи Обид-Эдомнинг уйида уч ой турди ва Яҳова Обид-Эдомнинг хонадонига ҳамда бор мол-мулкига барака берди+.

Изоҳлар

Ёки «Шихордан».
Ёки «Хоматнинг остонасига».
Бошқа вариант «ўртасида».
Ёки «Довуд хафа бўлди».
Маъноси «Уззохга сочилган қаҳр».