Солномалар биринчи китоб 15:1–29

  • Левилар аҳд сандиғини Қуддусга олиб келади (1-29)

    • Михал Довудни камситади (29)

15  Довуд ўзи учун Довуд шаҳрида уйлар қурди ва ҳақ Худонинг сандиғи учун жой тайёрлаб, чодир ўрнатди+.  Кейин Довуд: «Аллоҳнинг сандиғини левилардан бўлак ҳеч ким кўтармаслиги керак. Боиси, Яҳованинг сандиғини кўтариб, Унга доим хизмат қилиш учун Яҳованинг Ўзи уларни танлаган»+,— деди.  Довуд ўзи ҳозирлаган жойга Яҳованинг сандиғини олиб келиш учун, бутун Исроилни Қуддусга тўплади+.  Довуд Ҳоруннинг авлодларини+ ва левиларни+ йиғди.  Қоҳот наслидан уларнинг бошчиси Уриёлни ва 120 нафар ака-укасини.  Марори наслидан уларнинг бошчиси Осоёҳни+ ва 220 нафар ака-укасини.  Гершом наслидан уларнинг бошчиси Йўэлни+ ва 130 нафар ака-укасини.  Элизофон+ авлодидан уларнинг бошчиси Шамаёни ва 200 нафар ака-укасини.  Хеврон авлодидан уларнинг бошчиси Элиэлни ва 80 нафар ака-укасини. 10  Узиёл+ авлодидан уларнинг бошчиси Оминадовни ва 112 нафар ака-укасини. 11  Довуд руҳонийлар Зодўх+ ва Абуатарни+, левилардан Уриёл, Осоёҳ, Йўэл, Шамаё, Элиэл ҳамда Оминадовни чақиртириб, 12  уларга шундай деди: «Сизлар левилар хонадонлари бошларисиз. Ўзингиз ҳам, ака-укаларингиз ҳам покланиб*, Исроил Тангриси Яҳованинг сандиғини мен ҳозирлаган жойга олиб келинглар. 13  Биринчи сафар уни сизлар кўтариб келмаганингиз учун+, Аллоҳимиз Яҳованинг бизга қаҳри келган эди+. Сабаби, биз Унинг кўрсатмасига амал қилмаган эдик»+. 14  Шу йўсин, руҳонийлар билан левилар Исроил Тангриси Яҳованинг сандиғини олиб келиш учун покланишди. 15  Яҳованинг Мусо орқали айтган амрига кўра, левилар ҳақ Худонинг сандиғини ходаларидан+ ушлаб елкаларига ортишди-да, кўтариб кетишди. 16  Довуд левилар бошлиқларига, қўшиқчи ака-укалари орасидан мусиқий асбоблар — торли асбоблар, арфа+ ҳамда зил+ жўрлигида шодлик ила қўшиқ куйлайдиган кишиларни тайинлашни буюрди. 17  Левилар Йўэл ўғли Хаманни+, унинг биродарларидан Бархиё ўғли Осифни+ ва биродарлари Марори наслидан Қушаё ўғли Этханни+ тайинлашди. 18  Уларнинг иккинчи гуруҳдаги+ биродарларидан қуйидагилар тайинланди: Закариё, Бен, Язиёл, Шамиромўт, Ёхиёл, Унно, Элиёб, Бинаё, Масиё, Маттитиё, Элифалеҳ, Михниё ҳамда дарвозабонлар Обид-Эдом билан Явиёл. 19  Қўшиқчилардан Хаман+, Осиф+ ва Этхан мис зиллар+ чалишга тайинланди. 20  Аламотга*+ созланган торли асбоблар чалишга Закариё, Азиэл, Шамиромўт, Ёхиёл, Унно, Элиёб, Масиё ва Бинаё тайинланди. 21  Шеминитга*+ созланиб арфа чалинишида раҳбарлик қилиш учун Маттитиё+, Элифалеҳ, Михниё, Обид-Эдом, Явиёл ва Озазиё тайинланди. 22  Левилар бошчиси Хенаниё+ бу ишда тажрибали бўлгани учун аҳд сандиғини кўтариб келишга масъул бўлди. 23  Бархиё билан Элқана эса аҳд сандиғини қўриқлашга жавобгар қилиб тайинланди. 24  Руҳонийлар Шабаниё, Ёшафат, Натанил, Эмосай, Закариё, Бинаё ва Элиазарга ҳақ Тангрининг сандиғи олдида карнай чалиб бориш топширилди+. Обид-Эдом билан Ёхиё ҳам аҳд сандиғини қўриқлашга жавобгар қилиб тайинланди. 25  Сўнгра Довуд билан Исроил оқсоқоллари ҳамда мингбошилар Яҳованинг аҳд сандиғини Обид-Эдомнинг уйидан олиб келиш учун+ қувонч ила йўлга отланишди+. 26  Яҳова Ўз сандиғини кўтариб келаётган левиларга ёрдам бергани учун, улар еттита ёш буқа ва еттита қўчқорни қурбонликка келтиришди+. 27  Довуд, аҳд сандиғини кўтариб келаётган левиларнинг бари, қўшиқчилар ҳамда сандиқни олиб келаётган қўшиқчилар раҳбари Хенаниё — ҳаммалари эгниларига сифатли матодан камзул кийишган эди. Довуд камзулининг устидан зиғир матодан эфод ҳам кийган эди+. 28  Барча исроилликлар карнайлар+, зиллар, торли асбоблар, арфалар чалиб, хурсандчилик ҳайқириқлари+ ва бурғу садолари остида Яҳованинг аҳд сандиғини олиб келишди+. 29  Яҳованинг аҳд сандиғи Довуд шаҳрига+ олиб келинганда, Шоулнинг қизи Михал+ деразадан томоша қилиб ўтирган эди. Шоҳ Довуд сакраб рақсга тушаётганини кўриб, Михал кўнглида уни камситди+.

Изоҳлар

Ёки «муқаддас бўлиб».