Солномалар биринчи китоб 17:1–27

  • Маъбадни Довуд қурмайди (1-6)

  • Довуд билан қилинган шоҳлик аҳди (7-15)

  • Довуднинг шукрона ибодати (16-27)

17  Довуд ўз саройига ўрнашиб олгач, Натан+ пайғамбарга: «Мен кедр дарахтидан қурилган саройда яшаб юрган бир пайтда+, Яҳованинг аҳд сандиғи чодирда турибди»+,— деб айтди.  Натан Довудга: «Юрагингизда қандай ниятингиз бўлса, бориб уни амалга оширинг, чунки ҳақ Худо сиз билан»,— деди.  Ўша куни кечаси Аллоҳ Натанга шундай сўзларни айтди:  «Бориб хизматкорим Довудга Менинг сўзларимни етказ: “Яҳова бундай деб айтмоқда: “Мен яшайдиган уйни сен қурмайсан+.  Ахир Исроил халқини Миср юртидан олиб чиққанимдан буён Мен ҳеч бир уйда яшамай, то шу кунгача чодирма-чодир, бир ердан бошқа ерга кўчиб юрибман+.  Шунча вақт исроилликлар билан юриб, Мен халқим Исроил устидан чўпон этиб тайинлаган бирорта ҳакамга: “Нега Мен учун кедр дарахтидан уй қурмадинг?” — деб айтдимми?”  Хизматкорим Довудга бундай деб айт: “Қўшинлар Сарвари Яҳова қуйидагиларни айтмоқда: “Мен сени яйловдан, сурувни боқиб юрган жойдан олиб, халқим Исроилга бош қилиб қўйдим+.  Қаерга бормагин, Мен сен билан бўлиб+, барча душманларингни олдингдан қириб ташлайман+ ва сенинг номингни ер юзидаги буюк инсонлар номи каби машҳур қиламан+.  Халқим Исроил учун бир жой тайинлаб, уларни ўша ерга жойлаштираман. Улар ўша жойда яшайди ва ҳеч ким уларнинг тинчлигини бузмайди. Ёвуз одамлар энди илгаригидай уларга жабр-зулм қилмайди+. 10  Халқим Исроилга ҳакамларни тайинлаганимдан буён уларга жабр-зулм ўтказилмаяпти+. Мен барча душманларингни мағлуб қиламан+. Бундан ташқари, Мен сенга: “Яҳова сенга хонадон* барпо этади”,— деб айтяпман. 11  Умринг охирлаб, ота-боболарингга қўшилганингдан кейин, Мен зурриётингни*, ўғилларингдан бирини шоҳ қилиб+, унинг шоҳлигини мустаҳкам қилиб ўрнатаман+. 12  Менинг уйимни у қуради+ ва унинг тахтини Мен тоабад мустаҳкам қилиб ўрнатаман+. 13  Мен унинг отаси, у эса Менинг ўғлим бўлади+. Сендан олдинги шоҳни Ўз меҳр-садоқатимдан маҳрум этган эдим+. Уни эса меҳр-садоқатимдан маҳрум қилмайман+. 14  Мен уни Ўз хонадоним ва шоҳлигим устидан абадий тайинлайман+ ва унинг тахти тоабад мустаҳкам ўрнатилади”+». 15  Натан бу сўзларнинг ҳаммасини ва бутун ваҳийни Довудга айтиб берди. 16  Шоҳ Довуд Яҳованинг олдига келиб тиз чўкди ва шундай деди: «Эй, Тангри Яҳова! Мен ва менинг хонадоним ким бўлибдики, менга шунча яхшиликлар қилдинг?+ 17  Эй Худо, бунинг устига, хизматкоринг хонадонининг узоқ келажаги ҳақида ҳам гапиряпсан+. Эй, Аллоҳ Яҳова, Сен мени улуғ одамдай кўряпсан. 18  Менга кўрсатилган бундай шараф ҳақида хизматкоринг Довуд Сенга яна нима ҳам десин? Ахир Сен Ўз хизматкорингни яхши биласан-ку!+ 19  Эй Яҳова, бу улуғ ишларнинг барини Сен Ўз хизматкоринг ҳамда ироданг ҳаққи бажариб, Ўз буюклигингни ошкор этдинг+. 20  Эй Яҳова, Сенга ўхшаши йўқ+. Гарчи биз бошқа кўп худолар ҳақида эшитган бўлсак-да, лекин Сендан ўзга Тангри йўқ!+ 21  Ер юзидаги қайси халқ Сенинг халқинг Исроилга ўхшайди?+ Эй Аллоҳ, Сен бориб уларни Ўз халқинг қилиб озод этдинг+. Буюк ҳамда маҳобатли ишлар қилиб, Ўз исмингни улуғладинг+. Мисрдан озодликка чиқарган халқинг учун ўзга халқларни уларнинг олдидан ҳайдадинг+. 22  Халқинг Исроилни тоабад Ўз халқинг қилдинг+. Эй Яҳова, Сен уларнинг Худоси бўлдинг+. 23  Энди эса, эй Яҳова, хизматкоринг ва унинг хонадонига тегишли ваъдангни ҳамиша адо эт, айтганларингни бажар+. 24  Сенинг исминг тоабад турсин ва юксалсин+. Шунда одамлар: “Исроилнинг Худоси — Қўшинлар Сарвари Яҳова Исроил Худосидир!” — дейишади. Хизматкоринг Довуд хонадони Сенинг олдингда мустаҳкам ўрнатилсин+. 25  Чунки Сен, эй Тангрим, Ўз хизматкорингга хонадон бунёд этишингни аён қилдинг. Шу боис, хизматкоринг Сенга бу сўзларни айтиб ибодат қилмоқда. 26  Эй Яҳова, Сен ҳақ Тангрисан. Сен хизматкорингга бу яхши нарсаларни ваъда қилдинг. 27  Агар Сенга маъқул бўлса, хизматкоринг хонадони Сенинг олдингда абадий туриши учун, унинг хонадонига барака ато эт. Ахир Сен, эй Яҳова, барака бердинг. Энди бу бараканг унинг хонадонидан аримайди!»

Изоҳлар

Ёки «сулола».
Сўзма-сўз «уруғингни».