Солномалар биринчи китоб 18:1–17

  • Довуднинг ғалабалари (1-13)

  • Довуднинг аъёнлари (14-17)

18  Бир мунча вақтдан кейин, Довуд филистимликларни мағлуб этиб, ўзига бўйсундирди. Гат+ билан унга қарашли* шаҳарчаларни Довуд филистимликлар қўлидан тортиб олди+.  Кейин у мўабликларни ҳам мағлуб этди+. Улар Довуднинг хизматкорлари бўлишди ва ўлпон тўлай бошлашди+.  Зўво+ шоҳи Ҳададзар+ Фурот дарёси+ ҳудудида ўз ҳокимиятини қайта тиклаш учун кетаётганида, Довуд уни Хомат+ шаҳри ёнида мағлуб қилди.  Довуд 1 000 та жанг арава, 7 000 та сувори ва 20 000 та пиёда аскарни асир олди+. Аравага қўшилган ҳамма отларнинг пайларини кесиб ташлаб, улардан фақат 100 тасини тирик қолдирди+.  Зўво шоҳи Ҳададзарга ёрдамга Дамашқдан сурияликлар келганида, Довуд 22 000 сурияликни қириб ташлади+.  Довуд Суриянинг Дамашқ шаҳрида ҳарбий кучларини жойлаштирди ва сурияликлар унга хизмат қилиб, ўлпон тўлайдиган бўлишди. Довуд қаерга бормасин, Яҳова унга ғалаба* берарди+.  Довуд Ҳададзарнинг хизматкорларидан олтиндан ясалган думалоқ қалқонларни тортиб олди ва уларни Қуддусга олиб келди.  Довуд, Ҳададзарга тегишли Тивхат билан Хун шаҳарларидан ниҳоятда кўп мис олди. Сулаймон кейин шу мисдан қуйма ҳовуз+, устунлар ва мис анжомлар ясади+.  Хомат шоҳи Тўву, Довуд Ҳададзарнинг+ бутун қўшинини тор-мор қилгани ҳақида хабар топди. 10  Тўву дарҳол шоҳ Довуддан ҳол-аҳвол сўраш ҳамда Ҳададзар билан жанг қилиб уни мағлуб этгани билан табриклаш учун (чунки Ҳададзар Тўвуга қарши тез-тез жанг қиларди), унинг олдига ўғли Ҳадорамни* юборди. У ўзи билан турли хил кумуш, олтин ва мис буюмлар олиб борди. 11  Бу нарсалардан ташқари, шоҳ Довуд ўзига бўйсундирган барча халқлардан, яъни Эдом ва Мўабдан, оммонликлар+, филистимликлар+, омолеклардан+ олган кумуш ва олтинларни ҳам Яҳовага бағишлади+. 12  Зеруя+ ўғли Абушай+ Туз водийсида эдомликларнинг 18 000 тасини ҳалок қилди+. 13  У Эдомда ҳарбий кучларини жойлаштирди ва барча эдомликлар Довуднинг хизматкорлари бўлишди+. Довуд қаерга бормасин, Яҳова унга ғалаба берарди+. 14  У бутун Исроил устидан шоҳ бўлиб+, халқини адолат ва ҳаққоният билан бошқарарди+. 15  Зеруя ўғли Йўаб — лашкарбоши+, Охилуд ўғли Ёҳушафат эса тарихнавис эди+. 16  Охитоб ўғли Зодўх билан Абуатар ўғли Охималек руҳоний эдилар, Шавшо эса котиб эди. 17  Ёҳайидо ўғли Бинаё Довуднинг шахсий тансоқчилари*+ бошлиғи, Довуднинг ўғиллари эса бош амалдорлар эди.

Изоҳлар

Ёки «унинг атрофидаги».
Ёки «нажот».
2Шҳ 8:10 да «Ёрам».
Сўзма-сўз «харетийлар билан палатийларнинг».