Солномалар биринчи китоб 19:1–19

  • Оммонликлар Довуднинг хабарчиларини камситади (1-5)

  • Оммонликлар ва сурияликлар устидан ғалаба (6-19)

19  Бир мунча вақт ўтгач, оммонликлар шоҳи Нахош қазо қилди ва ўғли унинг ўрнига тахтга ўтирди+.  Довуд: «Нахошнинг ўғли Ханунга меҳрибонлик* кўрсатайин+, чунки унинг отаси Нахош менга меҳрибонлик кўрсатган эди»,— деб айтди. Шу боис, отаси ўлгани муносабати билан унга таъзия билдириш мақсадида, Довуд Хануннинг олдига ўз хабарчиларини жўнатди. Аммо Довуднинг хизматкорлари оммонликлар+ юртига етиб келганда,  оммонлик беклар Ханунга: «Довуд отангизни ҳурмат қилгани учун, мана бу одамларни таъзия билдиргани жўнатган деб ўйлайсизми?! У хизматкорларини юртни яхшилаб ўрганиб олиб, ҳамма нарсадан хабардор бўлиш, сўнг уни вайрон қилиш учун олдингизга юбормаганмикин?!» — дейишди.  Бу гаплардан кейин Ханун Довуднинг хизматкорларини ушлаб олди ва соқолларини қириб+, кийимларининг белидан пастки қисмини кесиб ташлади-да, уларни ҳайдаб юборди.  Довудга бу ҳақда айтишганида, у хизматкорларини кутиб олиш учун дарҳол одамларни жўнатди, чунки улар қаттиқ камситилган эди. Шоҳ уларга: «Соқолингиз ўсгунча Ерихода+ қолинглар, кейин қайтиб келасизлар»,— деди.  Оммонликлар Довуд улардан нафратланаётганини тушунишди. Шунда Ханун ва оммонликлар Месопотамия*, Ором-Махо ҳамда Зўводан+ жанг аравалари билан отлиқлар ёллаш учун 1 000 талант* кумуш юборишди.  Улар 32 000 арава ҳамда Махо подшоҳини ва унинг одамларини ёллашди. Сўнгра Мидаво+ шаҳри ёнига келиб, қароргоҳ қуришди. Оммонликлар ҳам ўз шаҳарларидан чиқиб, жангга отланишди.  Довуд бу хабарни эшитди-ю, Йўаб+ билан бор қўшинни, шу қаторда энг кучли жангчиларини жўнатди+.  Оммонликлар шаҳар дарвозаси олдида саф тортишди. Ёрдамга келган шоҳлар эса алоҳида очиқ майдонда саф тортишди. 10  Йўаб душман унга орқа ва олдиндан ҳужум қилиш учун яқинлашаётганини кўриб, Исроилнинг сара жангчиларини танлади-да, уларни сурияликларга қарши саф торттирди+. 11  Одамларининг қолганини бўлса, оммонликларга қарши саф тортиши учун акаси Абушайнинг+ қўлига топширди. 12  Сўнг Абушайга: «Агар сурияликлар+ мендан устун келса, менга ёрдамга келинг. Борди-ю, оммонликлар сиздан устун келса, мен ёрдамга бораман. 13  Халқимиз ва Тангримизнинг шаҳарлари учун кучли ва жасоратли бўлишимиз керак!+ Яҳова бўлса Ўз томонидан ҳаракат қилади»,— деди. 14  Йўаб билан унинг одамлари сурияликларга қарши жанг қилишди ва сурияликлар уларнинг олдига тушиб қочишди+. 15  Буни кўриб, оммонликлар ҳам унинг акаси Абушайдан қочиб шаҳарга киришди. Жанг тугагач, Йўаб Қуддусга қайтди. 16  Сурияликлар исроилликларга мағлуб бўлишганини тушуниб етгач, Фурот дарёси+ ҳудудига хабарчилар юбориб, у ердаги сурияликларни чақиртирди. Уларни Ҳададзарнинг лашкарбошиси Шўвах бошлаб келди+. 17  Довудга бу хабарни етказишганида, у тезда Исроилдаги бор қўшинни йиғди-да, Иордан дарёсини кечиб ўтиб, сурияликларга қарши саф тортди. Довуд уларга қарши саф тортгач, жанг бошланди+. 18  Бироқ сурияликлар Исроил лашкари олдига тушиб қочишди. Довуд сурияликларнинг 7 000 та аравакашини ва 40 000 та пиёда аскарини қириб ташлади. У лашкарбоши Шўвахни ҳам ўлдирди. 19  Ҳададзарга хизмат қилганлар Исроил лашкари томонидан енгилишганини+ тушуниб етгач, дарҳол Довуд билан тинчлик сулҳини тузиб, унга қарам бўлишди+. Шундан кейин, сурияликлар оммонликларга ёрдам бермай қўйишди.

Изоҳлар

Ёки «меҳр-садоқат».
Сўзма-сўз «Ором-Нахрайим».
Бир талант=34,2 кг. Илованинг Б14 мавзусига қ.