Солномалар биринчи китоб 2:1–55
2 Исроилнинг+ ўғиллари қуйидагилар: Рубен+, Шимўн+, Леви+, Яҳудо+, Иссахор+, Забулун+,
2 Дан+, Юсуф+, Бенямин+, Нафтали+, Гад+ ва Ошер+.
3 Яҳудонинг ўғиллари: Ғур, Ўнан ва Шело. Бу уч ўғилни унга канъонлик+ Шуванинг қизи туғиб берди. Аммо Яҳудонинг тўнғич ўғли Ғур Яҳованинг нафратини келтирди. Шунинг учун У Ғурни ўлдирди+.
4 Яҳудо келини Тамарадан+ Параз+ билан Зераҳ исмли ўғиллар кўрди. Яҳудонинг жами бешта ўғли бор эди.
5 Паразнинг ўғиллари: Хазрон билан Хомул+.
6 Зераҳнинг ўғиллари: Зимри, Этхан, Хаман, Қолкўл ва Дардах. Ҳаммаси бўлиб бешта ўғли бор эди.
7 Кармининг Охар* деган ўғли бор эди. У йўқ қилинишга бағишланган нарсаларга+ тегишли амрга итоат этмай, Исроилнинг+ бошига бало ёғдирган эди.
8 Этханнинг ўғли Озариё эди.
9 Хазроннинг ўғиллари: Ярахмал+, Рам+ ва Халубай*.
10 Рамдан Оминадов+, Оминадовдан Нахшўн+ туғилди. Нахшўн Яҳудо авлодларининг йўлбошчиси эди.
11 Нахшўндан Салмо+, Салмодан Боз+ туғилди.
12 Боздан Обид, Обиддан Эссай+ туғилди.
13 Эссайнинг ўғиллари: тўнғичи Элиёб, иккинчиси Абунадов+, учинчиси Шимо+,
14 тўртинчиси Натанил, бешинчиси Раддай,
15 олтинчиси Озим, еттинчиси Довуд+.
16 Эссайнинг қизлари: Зеруя билан Обигайл+. Зеруянинг Абушай+, Йўаб+ ва Осойил+ исмли учта ўғли бор эди.
17 Обигайл Эмоса+ исмли ўғил кўрди, Эмосанинг отаси исмоилий Этер эди.
18 Хазрон ўғли Холибнинг* Озибах билан Ярийўт исмли хотинлари бор эди. Унинг ўғиллари: Ешер, Шўвав ва Ардун.
19 Озибахнинг вафотидан сўнг, Холиб Эфратага+ уйланди ва ундан Хур+ исмли ўғил кўрди.
20 Хурдан Ури, Уридан Базалил+ туғилди.
21 Вақт ўтиб, Хазрон 60 ёшида Гиладнинг+ отаси Мохирнинг+ қизига уйланди ва ундан Сахув исмли ўғил кўрди.
22 Сахувдан Ёвир+ туғилди. Гилад+ юртида унинг 23 та шаҳри бор эди.
23 Кейин Гашур+ билан Сурия+ ўша ердаги халқлардан Хавот-Ёвирни+, Қанотни+ ва унга қарашли* шаҳарчаларни, жами 60 та шаҳарни тортиб олди. Буларнинг бари Гиладнинг отаси Мохирнинг авлодлари эди.
24 Хазрон+ Холиб-Эфратда оламдан ўтгач, унинг хотини Абиё Ашхурни+ дунёга келтирди. Ашхурдан Тахува+ туғилди.
25 Хазроннинг тўнғичи Ярахмалнинг ўғиллари: тўнғичи Рам, кейингилари Бунах, Орен, Озим ва Охиё.
26 Ярахмалнинг Отарах исмли яна бир хотини бор эди. У Ўнамнинг онаси эди.
27 Ярахмалнинг тўнғичи Рамнинг ўғиллари: Маз, Ёмин ва Эхер.
28 Ўнамнинг ўғиллари: Шаммай билан Яда. Шаммайнинг ўғиллари: Надов ва Абушур.
29 Абушур хотинининг исми Абуҳайил эди, ундан Ахбон ва Мўлид исмли ўғиллар кўрди.
30 Надовнинг ўғиллари: Салед ва Опайим. Аммо Салед бефарзанд ҳаётдан кўз юмди.
31 Опайимдан Йиши туғилди. Йишидан Шашон, Шашондан Охлай туғилди.
32 Шаммайнинг укаси Яданинг ўғиллари: Этер билан Йўнатан. Аммо Этер бефарзанд оламдан ўтди.
33 Йўнатаннинг ўғиллари: Палаф ва Зозо. Булар Ярахмалнинг авлодлари эди.
34 Шашоннинг ўғиллари йўқ бўлиб, фақат қизлари бор эди. Унинг Ярхо исмли мисрлик хизматкори бор эди.
35 Шашон қизини хизматкори Ярхога хотинликка берди ва у Аттайни дунёга келтирди.
36 Аттайдан Натан, Натандан Зобод туғилди.
37 Зободдан Эфлол, Эфлолдан Обид туғилди.
38 Обиддан Ёҳу, Ёҳудан Озариё туғилди.
39 Озариёдан Халез, Халездан Эласах туғилди.
40 Эласахдан Сисмай, Сисмайдан Шаллум туғилди.
41 Шаллумдан Ёхамиё, Ёхамиёдан Элишама туғилди.
42 Ярахмалнинг укаси Холибнинг*+ ўғиллари: тўнғичи Меша, ундан Зиф дунёга келди. Хевроннинг отаси Моришонинг ўғиллари ҳам бор эди.
43 Хевроннинг ўғиллари: Кўрах, Таппух, Раҳем ва Шема.
44 Шемадан Ёрихимнинг отаси Рахам туғилди. Раҳемдан Шаммай дунёга келди.
45 Шаммайдан Мойун, Мойундан Байт-Зур+ туғилди.
46 Холибнинг чўриси Эфахдан Хорон, Мўзо ва Газез дунёга келди. Хорондан Газез туғилди.
47 Ёҳдойнинг ўғиллари: Рахем, Йўтом, Гешон, Палат, Эфах ва Шаф.
48 Холибнинг чўриси Махо Шабар билан Тирханони дунёга келтирди.
49 Кейинчалик у Мадманнонинг+ отаси Шафни, Махбинанинг отаси Шавони ҳамда Гивани+ туғди. Холибнинг+ Ахса+ деган қизи ҳам бор эди.
50 Булар Холибнинг авлодлари эди.
Эфратанинг+ тўнғичи Хурнинг+ ўғиллари: Хират-Ёримнинг+ отаси Шўвал,
51 Байтлаҳмнинг+ отаси Салмо ва Байт-Гадернинг отаси Хореф.
52 Хират-Ёримнинг отаси Шўвалнинг ўғиллари: Менухот халқининг ярми билан Ҳору.
53 Хират-Ёримдан келиб чиққан насллар: йитарликлар+, футийлар, шумотийлар ва мишройийлар. Булардан зорохликлар+ билан эштойўлликлар+ келиб чиққан.
54 Салмонинг авлодлари: Байтлаҳмда+, Натуфода, Отрўт-Байт-Йўабда яшовчилар, монахатликларнинг ярми ва зорохликлар.
55 Ябизда яшовчи котибларнинг авлодлари: тиротликлар, шиматликлар, сухотликлар ва хайинийлар+. Булар Рахав+ хонадонининг отаси Хамматдан келиб чиққан хайинийлар.
Изоҳлар
^ Бошқа исми «Холиб». Шу бобнинг 18-, 19- ва 42- оятларида.
^ Бошқа исми «Халубай». Шу бобнинг 9-оятида.
^ Ёки «унинг атрофидаги».
^ Бошқа исми «Халубай». Шу бобнинг 9-оятида.