Солномалар биринчи китоб 20:1–8

  • Рабба қуршовга олинади (1-3)

  • Филистимлик девқоматлар ўлдирилади (4-8)

20  Йилнинг бошида*, шоҳлар урушга кетадиган пайт, Йўаб+ қўшинни жангга бошлаб, оммонликлар юртини вайрон қилди ва Раббани+ қуршаб олди. Бу пайтда Довуд Қуддусда эди+. Йўаб Раббага ҳужум қилиб, уни ер билан яксон қилди+.  Сўнг Довуд Малкамнинг* тожини бошидан ечиб олди. Унинг оғирлиги бир талант* олтинга тенг бўлиб, қимматбаҳо тошлар билан безатилган эди. Бу тож Довуднинг бошига кийдирилди. У шунингдек, шаҳардан кўпдан-кўп ўлжа олиб чиқди+.  Шаҳар аҳолисини эса олиб кетиб, тош кесишда, ўткир темир асбоблар ва болталар билан қилинадиган юмушларда ишлатди+. Довуд оммонликларнинг барча шаҳарлари билан шундай йўл тутди. Ниҳоят, Довуд ўз қўшини билан Қуддусга қайтди.  Бундан кейин Гезерда филистимликлар билан жанг бўлди. Жангда хушалик Сиббахай+ рафаимлар+ авлодидан бўлган Сиппай деган кишини ўлдирди. Шундай қилиб, филистимликлар бўйсундирилди.  Филистимликлар билан яна бир бор жанг бўлди. Ёвир ўғли Элханон гатлик Гўлиётнинг+ укаси Лахмини ўлдирди. Лахмининг қўлида сопи тўқувчилик дастгоҳининг ходасидай катта найзаси бор эди+.  Кейин Гатда+ ҳам уруш бўлди. Урушда ҳар бир қўлида ва ҳар бир оёғида 6 тадан, жами 24 та бармоғи бўлган девқомат+ бир киши қатнашди. У ҳам рафаимлар авлодидан эди+.  У Исроилни масхара+ қилгани учун, Довуднинг акаси Шимонинг+ ўғли Йўнатан уни ўлдирди.  Бу кишилар Гат+ шаҳридан бўлиб, рафаимлар+ авлодидан эди. Улар Довуд ва унинг хизматкорлари қўлидан ҳалок бўлишди.

Изоҳлар

Яъни баҳорда.
Оммонликларнинг бути бўлиши мумкин. Бошқа оятларда Мўлах ёки Милком деб аталган.
Бир талант=34,2 кг. Илованинг Б14 мавзусига қ.