Солномалар биринчи китоб 25:1–31
-
Худонинг уйидаги мусиқачи ва қўшиқчилар (1-31)
25 Довуд гуруҳ бошлиқлари билан биргаликда Осиф, Хаман ва Ёдутун+ ўғилларидан айримларини арфа, торли асбоблар+ ва зил+ жўрлигида Худони мадҳ этиш ҳамда башорат қилиш учун ажратди. Бу хизматга тайинланганлар рўйхати қуйидагича:
2 Осиф ўғилларидан: Заккур, Юсуф, Натаниё ва Осорилах. Улар отаси Осифнинг, Осиф эса шоҳнинг бошқаруви остида башорат қиларди.
3 Ёдутун+ ўғилларидан: Гадалиё, Зари, Ешаё, Шимей, Хашавиё ва Маттитиё+ — жами олтита. Улар отаси Ёдутуннинг бошқаруви остида эдилар. Ёдутун арфа чалиб башорат қилар ҳамда Яҳовага шукронаю ҳамду сано айтарди+.
4 Хаман+ ўғилларидан: Буккиёх, Маттаниё, Узиёл, Шавувол, Яримўт, Ханониё, Хонин, Элиота, Гидалти, Ромамтизер, Ёшбахаша, Малўти, Хўтир ва Махазийўт.
5 Буларнинг бари Хаманнинг ўғиллари эди. Хаман шоҳга ваҳийлар айтиб берар, ҳақ Тангрининг сўзларини эълон қилиб, Уни улуғларди. Аллоҳ унга 14 та ўғил ва 3 та қиз берган эди.
6 Улар отасининг бошқаруви остида Яҳованинг уйида зиллар, торли асбоблар ҳамда арфалар чалиб+ қўшиқ куйлашар ва ҳақ Худонинг уйида хизмат қилишарди.
Осиф, Ёдутун ва Хаман шоҳнинг бошқаруви остида эди.
7 Улар ва ака-укалари Яҳовага қўшиқ куйлашга ўргатилган бўлиб, ҳаммаси ўз ишининг устаси эди. Уларнинг сони 288 кишини ташкил этарди.
8 Вазифаларини бўлишиб олиш учун каттаю кичик, устаю шогирдлар бирдай қуръа ташлашди+.
9 Биринчи қуръа Осифнинг ўғли Юсуфга+ тушди. Иккинчиси Гадалиёга+, ака-укалари ва ўғилларига — 12 киши.
10 Учинчиси Заккурга+, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
11 Тўртинчиси Йизрига, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
12 Бешинчиси Натаниёга+, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
13 Олтинчиси Буккиёхга, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
14 Еттинчиси Ясарелахга, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
15 Саккизинчиси Ешаёга, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
16 Тўққизинчиси Маттаниёга, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
17 Ўнинчиси Шимейга, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
18 Ўн биринчиси Озариёлга, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
19 Ўн иккинчиси Хашавиёга, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
20 Ўн учинчиси Шуваилга+, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
21 Ўн тўртинчиси Маттитиёга, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
22 Ўн бешинчиси Ёримўтга, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
23 Ўн олтинчиси Ханониёга, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
24 Ўн еттинчиси Ёшбахашага, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
25 Ўн саккизинчиси Хонинга, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
26 Ўн тўққизинчиси Малўтига, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
27 Йигирманчиси Элиотага, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
28 Йигирма биринчиси Хўтирга, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
29 Йигирма иккинчиси Гидалтига+, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
30 Йигирма учинчиси Махазийўтга+, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.
31 Йигирма тўртинчиси Ромамтизерга+, ўғиллари ва ака-укаларига — 12 киши.