Солномалар биринчи китоб 26:1–32

  • Дарвозабонлар гуруҳлари (1-19)

  • Хазиначилар ва бошқа маъмурлар (20-32)

26  Дарвозабонлар+ гуруҳлари қуйидагича эди: Кўрах наслидан бўлган Осиф ўғилларидан Корининг ўғли Машалмиё+.  Машалмиё ўғиллари: тўнғичи Закариё, иккинчиси Ёдиёл, учинчиси Забадиё, тўртинчиси Ятниёл,  бешинчиси Элам, олтинчиси Ёҳуханон, еттинчиси Элихўнай.  Обид-Эдом ўғиллари: тўнғичи Шамаё, иккинчиси Ёҳузабад, учинчиси Йўх, тўртинчиси Сохор, бешинчиси Натанил,  олтинчиси Омиёл, еттинчиси Иссахор, саккизинчиси Фуллатай эди. Худо Обид-Эдомга мана шундай барака берган эди.  Унинг тўнғичи Шамаёдан туғилган ўғиллар кучли ва қобилиятли бўлгани учун ўз хонадонлари бошлари бўлишди.  Шамаё ўғиллари: Ўтнах, Рафаил, Обид ва Элзабад. Элзабаднинг ака-укалари Элиху билан Самахиё ҳам қобилиятли кишилар эди.  Буларнинг бари Обид-Эдомнинг ўғиллари эди. Уларнинг ўзлари, ўғиллари ҳамда ака-укалари — жами 62 киши — қобилиятли ва хизмат қилишга яроқли эди.  Машалмиёнинг+ ўғиллари ва ака-укалари — жами 18 нафар — қобилиятли кишилар эди. 10  Марори наслидан бўлган Хўсах ўғиллари: бошчи Шимри. У тўнғич бўлмаса-да, отаси уни бошчи этиб тайинлаган эди. 11  Иккинчиси Хилқиё, учинчиси Тавалиё, тўртинчиси Закариё. Хўсахнинг ҳамма ўғиллари ва ака-укалари сони 13 нафарни ташкил этарди. 12  Ушбу дарвозабонлар гуруҳларида бошчилик қиладиганларнинг ҳам ака-укалари каби Яҳованинг уйида ўз вазифалари бор эди. 13  Каттаю кичик бирдай ўз хонадонлари бўйича қуръа ташлаб+, қайси дарвозада ким хизмат қилишини аниқлашди. 14  Қуръа бўйича шарқ томондаги дарвоза Шаламиёга тушди. Унинг ўғли — доно маслаҳатчи Закариё учун қуръа ташланганда, унга шимол томондаги дарвоза тушди. 15  Обид-Эдом жануб томондаги дарвозани, ўғиллари+ эса омборларни қўриқлайдиган бўлди. 16  Шупим билан Хўсахга+ юқорига элтадиган катта йўл бўйидаги Шаллехет дарвозаси ёнидаги ғарб томон тушди. Қўриқчилар гуруҳлари бирин-кетин туришди. 17  Шарқ томонда — олтита леви, шимол томонда — ҳар куни тўртта, жануб томонда — ҳар куни тўртта. Омборларни қўриқлаш учун+ ёнма-ён икки жуфт қўриқчи қўйилди. 18  Ғарб томондаги пешайвонда — катта йўл+ бўйида тўрт киши, пешайвон олдида икки киши турди. 19  Булар Кўрах ва Марори ўғилларидан иборат бўлган дарвозабонлар гуруҳлари эди. 20  Левилардан Охиё ҳақ Тангрининг уйидаги хазиналарга ва бағишланган*+ нарсалар сақланадиган хазиналарга жавобгар бўлди. 21  Ладен ўғилларидан, яъни Гершон авлодидан келиб чиққан, Ладенга қарашли хонадонлар бошларидан бири Ёхиёли+. 22  Ёхиёлининг ўғиллари Затом билан Йўэл ҳам Яҳованинг уйидаги хазиналарга+ жавобгар этиб тайинланди. 23  Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёлдан келиб чиққан авлодлардан+, 24  Мусонинг ўғли Гершомнинг авлодидан Шавувол омборларга бош назоратчи этиб қўйилди. 25  Унинг ака-укаларидан — Элиазарнинг+ авлодидан Рахавиё+, Ешаё, Ёрам, Зихри ва Шалумўт танланди. 26  Шалумўт билан ака-укалари хазиналарга, яъни шоҳ Довуд+, хонадонлар бошлари+, юзбоши, мингбоши ва лашкарбошилар Худога бағишлаган+ нарсалар сақланадиган барча хазиналарга жавобгар этиб тайинланди. 27  Улар жангларда+ қўлга киритган ўлжалардан+ бир қисмини Яҳованинг уйини яхши ҳолатда сақлаш учун бағишлашарди. 28  Қолаверса, валий+ Шомуил, Киш ўғли Шоул, Нир ўғли Абнур+ ҳамда Зеруя ўғли+ Йўаб+ Худога бағишлаган ҳар қандай нарсаларга Шалумит* билан ака-укалари жавобгар эди. 29  Изхор+ авлодидан келиб чиққан Хенаниё ва ўғиллари Худонинг уйидан ташқаридаги ишларга масъул эди. Улар Исроил устидан бошлиқлар ва ҳакамлар+ сифатида тайинланган эди. 30  Хеврон+ авлодидан келиб чиққан Хашавиё ва ака-укалари — жами 1 700 та қобилиятли киши — Иорданнинг ғарбий ҳудудидаги Исроил ерларига, Яҳова ҳамда шоҳнинг барча ишларини бошқариш учун тайинланди. 31  Хеврон авлодидан бўлган Ёриё+, Хеврон наслининг хонадон боши эди. Довуд ҳукмронлигининг 40- йили+ Хеврон авлоди орасидан кучли ва қобилиятли кишилар изланганда, бундай кишилар Гиладдаги Язирдан+ топилди. 32  Ёриёнинг ҳар бири хонадонлар боши бўлган 2 700 та қобилиятли ака-укалари бор эди. Шоҳ Довуд уларни ҳақ Худонинг ва шоҳнинг барча ишларини бажариш учун Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярми устидан бош этиб тайинлади.

Изоҳлар

Ёки «муқаддас қилинган».
Шу бобнинг 25- ва 26- оятларидаги «Шалумўт».