Солномалар биринчи китоб 27:1–34

  • Шоҳ хизматидаги бошлиқлар (1-34)

27  Шоҳнинг+ қўшинига кирган исроилликлар бўлинмалари қуйида келтирилган. Ушбу бўлинмаларга хонадонлар бошлари, юзбошилар+, мингбошилар ва бўлинмаларга бошчилик қиладиганлар кирарди. Бўлинмалар йилнинг ҳар ойида, ўз навбати билан хизмат қиларди. Бўлинманинг ҳар бирида 24 000 киши бор эди.  Йилнинг биринчи ойида хизмат қиладиган биринчи бўлинмага Забдиёл ўғли Ёшувам+ бошчилик қиларди. Унинг бўлинмасида 24 000 киши бор эди.  У Параз+ авлодидан бўлиб, биринчи ойда хизмат қилишга тайинланган ҳамма гуруҳ бошчиларининг сардори эди.  Иккинчи ойда хизмат қиладиган бўлинма бошчиси охўхий+ Дўдай+, бўлинма сардори эса Михлўт эди. Унинг бўлинмасида 24 000 киши бор эди.  Учинчи ойда хизмат қилишга тайинланган бўлинма бошчиси Бинаё+ эди. У бош руҳоний Ёҳайидонинг+ ўғли бўлиб, унинг бўлинмасида 24 000 киши бор эди.  Бинаё ўттизта жангчи орасида қудратлиси бўлиб уларнинг бошчиси эди. Унинг ўғли Омизабод эса бўлинмага бошчилик қиларди.  Тўртинчи ойда хизмат қиладиган тўртинчи бўлинмага Йўабнинг укаси+ Осойил+ бошчилик қиларди. Ундан кейин ўғли Забадиё бошчи этиб тайинланди. Унинг бўлинмасида 24 000 киши бор эди.  Бешинчи ойда хизмат қиладиган бешинчи бўлинма бошчиси Йизрахиё наслидан Шамҳут эди. Унинг бўлинмасида 24 000 киши бор эди.  Олтинчи ойда хизмат қиладиган олтинчи бўлинмага тахувалик+ Ихешнинг ўғли Эро+ бошчилик қиларди. Унинг бўлинмасида 24 000 киши бор эди. 10  Еттинчи ойда хизмат қиладиган еттинчи бўлинмага Эфрайим наслидан палонлик Халез+ бошчилик қиларди. Унинг бўлинмасида 24 000 киши бор эди. 11  Саккизинчи ойда хизмат қиладиган саккизинчи бўлинмага Зераҳ+ наслидан хушалик Сиббахай+ бошчилик қиларди. Унинг бўлинмасида 24 000 киши бор эди. 12  Тўққизинчи ойда хизмат қиладиган тўққизинчи бўлинмага Бенямин наслидан онотўтлик+ Абуазар+ бошчилик қиларди. Унинг бўлинмасида 24 000 киши бор эди. 13  Ўнинчи ойда хизмат қиладиган ўнинчи бўлинмага Зераҳ+ наслидан натуфолик Махрай+ бошчилик қиларди. Унинг бўлинмасида 24 000 киши бор эди. 14  Ўн биринчи ойда хизмат қиладиган ўн биринчи бўлинмага Эфрайим наслидан пиратонлик Бинаё+ бошчилик қиларди. Унинг бўлинмасида 24 000 киши бор эди. 15  Ўн иккинчи ойда хизмат қиладиган ўн иккинчи бўлинмага Ўтниёл наслидан натуфолик Халдай бошчилик қиларди. Унинг бўлинмасида 24 000 киши бор эди. 16  Исроилнинг барча қабила бошлари қуйидагилар: Рубен қабиласининг боши Зихри ўғли Элиазар. Шимўн қабиласининг боши Махо ўғли Шафатиё. 17  Леви қабиласининг боши Камувол ўғли Хашавиё. Ҳорун авлодининг боши Зодўх. 18  Яҳудо қабиласининг боши Довуднинг акаларидан бири Элиху+. Иссахор қабиласининг боши Микоил ўғли Омри. 19  Забулун қабиласининг боши Ободиё ўғли Йишмаё. Нафтали қабиласининг боши Озриёл ўғли Яримўт. 20  Эфрайим қабиласининг боши Озазиё ўғли Ҳўшея. Манаше қабиласининг ярмига Подиё ўғли Йўэл бош эди. 21  Гиладдаги Манаше қабиласининг ярмига Закариё ўғли Эддо, Бенямин қабиласига Абнур+ ўғли Ясиёл бош эди. 22  Дан қабиласининг боши Ерохам ўғли Озариёл. Буларнинг бари Исроил қабилаларининг беклари эди. 23  Довуд 20 ва ундан кичик ёшдагиларни ҳисобламади, чунки Яҳова Исроил халқини осмондаги юлдузлардай кўпайтиришни ваъда берган эди+. 24  Зеруянинг ўғли Йўаб халқни санашни бошлаганди-ю, аммо охирига етказмаган эди. Боиси, бу иш Худонинг Исроилга нисбатан ғазабини келтирган эди+. Бу саноқ шоҳ Довуд тарихи ёзилган китобга киритилмади. 25  Шоҳнинг хазиналари+ устидан Одил ўғли Озмобит бош этиб қўйилди. Далалар, шаҳарлар, қишлоқлару миноралардаги омборларга Уззиё ўғли Йўнатан масъул бўлди. 26  Ерга ишлов берадиган дала ишчилари устидан Халуб ўғли Эзри бош эди. 27  Узумзорларга рамалик Шимей жавобгар бўлди. Шароб сақланадиган омборлар эса шафомлик Забди назорати остида эди. 28  Шефеладаги+ зайтунзор ва анжир дарахтларига+ гедерлик Баалханон масъул эди. Зайтун мойи сақланадиган омборлар эса Йўшнинг назорати остида эди. 29  Шаронда+ ўтлайдиган қорамолларга шаронлик Шитрай, водийлардаги қорамолларга эса Адлай ўғли Шофот жавобгар эди. 30  Туяларга исмоилий Обил, эшакларга миронўтлик Ёхидаё масъул эди. 31  Қўй-эчкиларга ҳожарий Ёзиз жавобгар эди. Шоҳ Довуднинг мол-мулки устидан бош этиб тайинланганлар мана шулар эди. 32  Довуднинг жияни Йўнатан+ ақл-заковатли маслаҳатчи ва котиб эди. Хахмўн ўғли Ёхиёл шоҳ ўғилларининг+ тарбиячиси эди. 33  Охитўфел+ шоҳ маслаҳатчиси, орхий Хушай+ эса шоҳнинг дўсти эди. 34  Охитўфелдан кейин, Бинаё+ ўғли Ёҳайидо билан Абуатар+ шоҳ маслаҳатчилари бўлишди. Шоҳ қўшинининг лашкарбошиси Йўаб+ эди.

Изоҳлар