Солномалар биринчи китоб 3:1–24

  • Довуднинг авлодлари (1-9)

  • Довуднинг шоҳлик сулоласи (10-24)

3  Хевронда туғилган Довуднинг ўғиллари+ мана булар: тўнғичи — йизриллик Охинавамдан+ туғилган Омнўн+, иккинчиси — кармиллик Обигайлдан+ туғилган Дониёр.  Учинчиси — Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Маходан туғилган Абсалом+, тўртинчиси — Хаггитнинг ўғли Одониё+.  Бешинчиси — Обидадан туғилган Шафатиё, олтинчиси — хотини Эглахдан туғилган Йитраём.  Бу олтита ўғли Хевронда туғилган эди. Довуд Хевронда 7 йилу 6 ой, Қуддусда эса 33 йил ҳукм сурди+.  Довуднинг Қуддусда туғилган ўғиллари+ мана булар: Шимо, Шўвав, Натан+ ва Сулаймон+. Бу тўртовининг онаси Омиёлнинг қизи Ботшева+ эди.  Унинг қолган тўққизта ўғли қуйидагилар: Йибхар, Элишама, Элифалет,  Нагах, Нафах, Ёфия,  Элишама, Элёдах ва Элифалет.  Буларнинг бари Довуднинг ўғиллари эди. Бундан ташқари, у канизакларидан ҳам ўғиллар кўрди. Унинг Тамара+ исмли қизи ҳам бор эди. 10  Сулаймондан Рахабом+, Рахабомдан Абиё+, Абиёдан Осо+, Осодан Ёҳушафат+ туғилди. 11  Ёҳушафатдан Ёҳурам, Ёҳурамдан Охазиё, Охазиёдан Йўш+ туғилди. 12  Йўшдан Эмозиё+, Эмозиёдан Озариё+, Озариёдан Йўтом+ туғилди. 13  Йўтомдан Охоз+, Охоздан Ҳизқиё+, Ҳизқиёдан Манаше+ туғилди. 14  Манашедан Омон+, Омондан Йўшиё+ туғилди. 15  Йўшиёнинг ўғиллари: тўнғичи Йўханон, иккинчиси Ёҳайиқим+, учинчиси Зидқиё+, тўртинчиси Шаллум. 16  Ёҳайиқимнинг ўғиллари: Ёхониё+ билан Зидқиё. 17  Асир тушганда Ёхониёнинг кўрган ўғиллари: Шалтиёл, 18  Малкиром, Подиё, Шеназар, Ёхамиё, Хўшама ва Надавиё. 19  Подиёнинг ўғиллари: Зарубабел+ билан Шимей. Зарубабелнинг ўғиллари: Машуллом ва Ханониё (Шалумит деган қизи ҳам бор эди). 20  Зарубабелнинг яна бешта ўғли бор эди: Хашува, Охил, Бархиё, Хасадиё ва Ёшахесед. 21  Ханониёнинг ўғиллари: Пилатиё билан Ешаё. Ешаёдан Рафиё, Рафиёдан Арнан, Арнандан Ободиё, Ободиёдан Шаханиё туғилди. 22  Шаханиёнинг авлодлари: ўғли Шамаё. Шамаёнинг ўғиллари: Хаттуш, Йихал, Бориёх, Нариё ва Шофот. Жами олтита. 23  Нариёнинг ўғиллари: Элийўнай, Ҳизқиё ва Озриком. Ҳаммаси бўлиб учта. 24  Элийўнайнинг ўғиллари: Хўдавиё, Элиашаб, Палиё, Оққув, Йўханон, Далоё ва Онанах. Жами еттита.

Изоҳлар