Солномалар биринчи китоб 5:1–26

  • Рубеннинг авлодлари (1-10)

  • Гаднинг авлодлари (11-17)

  • Ҳожарийлар мағлуб этилади (18-22)

  • Манаше қабиласининг ярми (23-26)

5  Исроилнинг тўнғичи Рубен+ эди. У тўнғич бўлса-да, отасининг ётоғини булғагани учун+, тўнғичлик ҳуқуқи Исроилнинг ўғли Юсуфнинг ўғилларига берилди+. Шу боис, Рубен насабномада тўнғич сифатида қайд этилмади.  Яҳудо+ ака-укаларидан устун ва бўлажак йўлбошчи ундан келиб чиққан бўлса ҳам+, тўнғичлик ҳуқуқи Юсуфга берилди.  Исроилнинг тўнғичи Рубеннинг ўғиллари мана булар: Ханўх, Паллув, Хазрон ва Карми+.  Йўэлдан Шамаё, Шамаёдан Гўг, Гўгдан Шимей,  Шимейдан Михо, Миходан Раё, Раёдан Баал,  Баалдан Берах туғилди. Оссурия шоҳи Тиглатпаласар*+ уни асир қилиб олиб кетган эди. Берах Рубен қабиласининг йўлбошчиси эди.  Унинг оилалари бўйича насабномада қайд этилган ака-укалари қуйидагилар: хонадон боши Явиёл, Закариё  ва Бэлах. У Азазнинг ўғли, Шеманинг невараси, Йўэлнинг эвараси эди. Бэлах Ароерда+, Наво ва Баал-Миёнгача+ бўлган ерларда яшарди.  Гилад юртидаги+ чорваси кўпайиб кетгани боис, улар шарққа, Фурот дарёсигача+ чўзилган саҳрога қадар бўлган жойларга ўрнашишди. 10  Шоҳ Шоулнинг даврида улар ҳожарийларга қарши жанг қилиб, ғалаба қозонишган эди. Шу сабабли, улар Гиладнинг шарқидаги барча ҳудудлар бўйлаб чодирларда яшай бошлашди. 11  Уларнинг ёнида, Башаннинг Салкогача+ бўлган ерларида Гаднинг авлодлари яшарди. 12  Башан ерининг бошчиси — Йўэл эди, иккинчиси — Шофом, ундан кейин Янай ва Шофот эди. 13  Уларнинг қариндош-уруғлари қуйидагилар: Микоил, Машуллом, Шава, Йўрай, Яқан, Зия ва Ибир. Ҳаммаси бўлиб еттита эди. 14  Булар Абуҳайилнинг ўғиллари эди. Абуҳайил Хурининг, Хури Ёрўвахнинг, Ёрўвах Гиладнинг, Гилад Микоилнинг, Микоил Яшишайнинг, Яшишай Яхдунинг, Яхду Бузнинг ўғли эди. 15  Бу хонадоннинг боши Абдилнинг ўғли, Гўнонинг невараси Охи эди. 16  Улар Гиладда+, Башанда+ ва унга қарашли* шаҳарчаларда ҳамда Шарондаги барча яйловларда яшарди. 17  Буларнинг ҳаммаси Яҳудо шоҳи Йўтом+ билан Исроил шоҳи Ёрубомнинг*+ давридаги насабномада қайд этилган эди. 18  Рубен, Гад қабилалари ва Манаше қабиласининг ярмида 44 760 нафар қудратли жангчи бор эди. Улар қалқон, қилич ва камонлар билан қуролланган бўлиб, жанг қилишга ўргатилган эди. 19  Улар ҳожарийларга+ ва Ятур, Нофиш+ ҳамда Надав қабилаларига қарши жанг қилишди. 20  Жанг пайтида Аллоҳ уларга кўмаклашиб, ҳожарийлар билан иттифоқчиларининг барини уларнинг қўлига топширди. Улар Худодан ёрдам сўраб ёлворишгани ва Унга таянишгани учун, У уларнинг тилагини бажо келтирди+. 21  Уларнинг чорвасини — 50 000 та туяси, 250 000 та қўйи ва 2 000 та эшагини тортиб олиб, 100 000 кишини асир қилиб олишди. 22  Ҳақ Тангри улар томонда жанг қилгани учун+, талайгина душман қирилиб кетди. Сургун қилингунига қадар+ улар ўша ерда яшаб қолишди. 23  Манаше қабиласи ярмининг авлодлари+ Башандан Баал-Хермонга+, Санирга ва Хермон тоғига қадар бўлган ерларда яшарди. Улар сон-саноқсиз эди. 24  Уларнинг хонадонлари бошлари қуйидагилар эди: Ифар, Йиши, Элиэл, Озриёл, Еремиё, Хўдавиё ва Яхдиёл. Улар қудратли жангчи, хонадонлар бошлари ва донг таратган одамлар бўлишган. 25  Бироқ улар ота-боболари Худосига бевафолик қилиб, Аллоҳ уларнинг олдидан йўқ қилган халқларнинг худоларига сиғинишди*+. 26  Шунда Исроил Худоси Оссурия шоҳи Пулунинг (яъни Оссурия шоҳи Тиглатпаласарнинг+) қалбига бир фикр солди+ ва у Рубен, Гад қабилаларини ҳамда Манаше қабиласининг ярмини асир қилиб олиб, Халах, Хавор, Хара ерларига ва Гозан дарёси бўйига сургун қилди+. Улар ҳозирга қадар ўша ерда яшаб келишмоқда.

Изоҳлар

Ёки «Тилгатпилнасар».
Ёки «унинг атрофидаги».
Яъни Ёрубом II.
Ёки «худолари билан бузуқилик қилишди».