Солномалар биринчи китоб 6:1–81

  • Левининг авлодлари (1-30)

  • Маъбад қўшиқчилари (31-47)

  • Ҳоруннинг авлодлари (48-53)

  • Левиларнинг турар жойлари (54-81)

6  Левининг+ ўғиллари: Гершон, Қоҳот+ ва Марори+.  Қоҳотнинг ўғиллари: Имром, Изхор+, Хеврон ва Узиёл+.  Имромнинг+ фарзандлари: Ҳорун+, Мусо+ ва қизи Марям+. Ҳоруннинг ўғиллари: Надов, Абиҳу+, Элазар+ ва Итамар+.  Элазардан Финхаз+, Финхаздан Абушува,  Абушувадан Букки, Буккидан Уззи туғилди.  Уззидан Зарахиё, Зарахиёдан Маройўт,  Маройўтдан Эмориё, Эмориёдан Охитоб+ туғилди.  Охитобдан Зодўх+, Зодўхдан Охимас+,  Охимасдан Озариё, Озариёдан Йўханон туғилди. 10  Йўханондан Озариё туғилди. У Сулаймон Қуддусда бунёд этган уйда руҳоний бўлиб хизмат қилди. 11  Озариёдан Эмориё, Эмориёдан Охитоб, 12  Охитобдан Зодўх+, Зодўхдан Шаллум туғилди. 13  Шаллумдан Хилқиё+, Хилқиёдан Озариё, 14  Озариёдан Сараё+, Сараёдан Ёҳузадах+ туғилди. 15  Яҳова Яҳудо билан Қуддус аҳолисини Навуходоносорнинг* қўлига топшириб сургун қилганда, Ёҳузадах ҳам асир қилиниб олиб кетилди. 16  Левининг ўғиллари: Гершом*, Қоҳот ва Марори. 17  Гершом ўғилларининг исми Лубнах билан Шимей+. 18  Қоҳотнинг ўғиллари: Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл+. 19  Марорининг ўғиллари: Махли билан Муши. Ота-боболарининг исмлари бўйича+ левиларнинг авлодлари қуйидагилар: 20  Гершомдан+ Лубнах, Лубнахдан Яхат, Яхатдан Зиммо, 21  Зиммодан Йўх, Йўхдан Иддо, Иддодан Зераҳ, Зераҳдан Ётарай дунёга келди. 22  Қоҳотнинг авлодлари: Оминадов, Оминадовдан Кўрах+, Кўрахдан Асир, 23  Асирдан Элқана, Элқанадан Эбуасаф+, Эбуасафдан Асир, 24  Асирдан Тахат, Тахатдан Уриёл, Уриёлдан Уззиё, Уззиёдан Шовул туғилди. 25  Элқананинг ўғиллари: Эмосай билан Охимўт. 26  Элқананинг авлодлари: Зўфай, Зўфайдан Нахат, 27  Нахатдан Элиёб, Элиёбдан Ерохам, Ерохамдан Элқана+ дунёга келди. 28  Шомуилнинг+ ўғиллари: тўнғичи Йўэл, иккинчиси Абиё+. 29  Марорининг авлодлари: Махли+, Махлидан Лубнах, Лубнахдан Шимей, Шимейдан Уззох, 30  Уззохдан Шимо, Шимодан Хаггиё, Хаггиёдан Осоёҳ туғилди. 31  Шоҳидлик сандиғи Яҳованинг уйига қўйилганидан кейин, Довуд қўшиқ куйлайдиганлар устидан масъул кишиларни тайинлади+. 32  Сулаймон Қуддусда Яҳовага атаб уй барпо қилгунига қадар+ улар муқаддас чодирда, яъни учрашув чодирида қўшиқ куйланишига жавобгар эдилар. Шунингдек, улар ўрнатилган қоидага кўра хизматларини адо этишарди+. 33  Ўғиллари билан биргаликда бу хизматни ўтаганлар қуйидагилар: Қоҳот наслидан қўшиқчи Хаман+. Хаман Йўэлнинг+, Йўэл Шомуилнинг ўғли эди. 34  Шомуил Элқананинг+, Элқана Ерохамнинг, Ерохам Элиэлнинг, Элиэл Тўвахнинг ўғли эди. 35  Тўвах Зуфнинг, Зуф Элқананинг, Элқана Махатнинг, Махат Эмосайнинг ўғли эди. 36  Эмосай Элқананинг, Элқана Йўэлнинг, Йўэл Озариёнинг, Озариё Зафаниёнинг ўғли эди. 37  Зафаниё Тахатнинг, Тахат Асирнинг, Асир Эбуасафнинг, Эбуасаф Кўрахнинг ўғли эди. 38  Кўрах Изхорнинг, Изхор Қоҳотнинг, Қоҳот Левининг, Леви Исроилнинг ўғли эди. 39  Хаманнинг қариндоши Осиф+ унинг ўнг қўли эди. Осиф Бархиёнинг, Бархиё Шимонинг ўғли эди. 40  Шимо Микоилнинг, Микоил Босиёнинг, Босиё Малкиёнинг ўғли эди. 41  Малкиё Итнонинг, Итно Зераҳнинг, Зераҳ Одаёнинг ўғли эди. 42  Одаё Этханнинг, Этхан Зиммонинг, Зиммо Шимейнинг ўғли эди. 43  Шимей Яхатнинг, Яхат Гершомнинг, Гершом Левининг ўғли эди. 44  Марорининг авлодлари+ — бошқа левилар — Хаманнинг чап томонида турар эди. Улардан бири Этхан+ бўлиб, у Хишининг ўғли эди. Хиши Абдининг, Абди Маллухнинг, 45  Маллух Хашавиёнинг, Хашавиё Эмозиёнинг, Эмозиё Хилқиёнинг ўғли эди. 46  Хилқиё Омзининг, Омзи Банихнинг, Баних Шамарнинг, 47  Шамар Махлининг, Махли Мушининг, Муши Марорининг, Марори Левининг ўғли эди. 48  Уларнинг левилардан бўлган ака-укалари муқаддас чодирдаги, яъни ҳақ Тангрининг уйидаги барча ишларни бажаришга тайинланган эдилар+. 49  Ҳорун ва унинг ўғиллари+ Исроилнинг гуноҳини ювиш учун+ ғоят муқаддас нарсалар билан боғлиқ ишларни қилиб, қурбонгоҳда куйдириладиган қурбонликлар+ ҳамда тутатқи қурбонгоҳида тутатқи тутатишарди+. Буларни ҳақ Худо Ўз хизматчиси Мусо орқали берган барча амрларга кўра бажаришарди. 50  Ҳоруннинг+ авлодлари мана булар: Элазар+, Элазардан Финхаз, Финхаздан Абушува, 51  Абушувадан Букки, Буккидан Уззи, Уззидан Зарахиё туғилди. 52  Зарахиёдан Маройўт, Маройўтдан Эмориё, Эмориёдан Охитоб+, 53  Охитобдан Зодўх+, Зодўхдан Охимас туғилди. 54  Ҳудудлари бўйича қароргоҳлар* қуриб жойлашганлар: қуръа биринчи бўлиб Қоҳот наслига тегишли Ҳорун авлодларига тушди. 55  Уларга Яҳудо юртидаги Хеврон+ ва унинг яйловлари берилди. 56  Аммо шаҳарнинг далаларию қишлоқлари Яфунах ўғли Холибга+ берилди. 57  Ҳоруннинг авлодларига паноҳ шаҳарлар*+ бўлмиш Хеврон+, шунингдек, Либна+ ва унинг яйловлари, Ятир+, Эштамўва ва унинг яйловлари+ берилди. 58  Хилен билан Дебир+ ва уларнинг яйловлари, 59  Ошон+ билан Байт-Шамаш+ ва уларнинг яйловлари берилди. 60  Бенямин қабиласи уларга Ғибо+ ва унинг яйловларини, Элимат ва унинг яйловларини, Онотўт+ ва унинг яйловларини берди. Уларнинг наслига тегишли шаҳарларнинг жами 13 та эди+. 61  Қоҳот наслининг қолганига бошқа қабиланинг оилаларига тегишли ҳудуддан, Манаше қабиласининг ярмига тегишли ҳудуддан қуръа бўйича ўнта шаҳар тақсимлаб берилди+. 62  Гершон ўғилларига Иссахор қабиласининг оилаларига тегишли ҳудуддан, Ошер ва Нафтали қабилалари ҳамда Башандаги Манаше қабиласига тегишли ҳудуддан 13 та шаҳар ажратилди+. 63  Марори ўғилларига оилалари бўйича Рубен, Гад ва Забулун қабилаларига тегишли ҳудуддан қуръа бўйича 12 та шаҳар берилди+. 64  Шундай қилиб, исроилликлар мана шу шаҳарларни ва уларнинг яйловларини левиларга беришди+. 65  Бундан ташқари, Яҳудо, Шимўн ва Бенямин қабилалари ҳудудидан номма-ном айтиб ўтилган шаҳарлар қуръа бўйича тақсимлаб берилди. 66  Қоҳот наслининг айрим хонадонларига Эфрайим қабиласига қарашли ерлардан шаҳарлар берилди+. 67  Уларга паноҳ шаҳарлар*, яъни Эфрайим тоғли ҳудудидаги Шакам+ билан Гезер+ ва уларнинг яйловлари ажратилди. 68  Ёхмаём билан Байт-Хўрон+ ва уларнинг яйловлари, 69  Ойжавлон+ билан Гат-Риммон+ ва уларнинг яйловлари берилди. 70  Қоҳот наслининг қолганларига Манаше қабиласининг ярмига тегишли ҳудуддан Онар билан Билом ва уларнинг яйловлари берилди. 71  Гершон ўғилларига Манаше қабиласининг ярмига тегишли ҳудуддан Башандаги Гўлон+ ва унинг яйловлари, Аштарўт ва унинг яйловлари ажратилди+. 72  Иссахор қабиласига тегишли ҳудуддан Кедеш билан Доварат+ ва уларнинг яйловлари+, 73  Рамўт билан Онем ва уларнинг яйловлари берилди. 74  Ошер қабиласига тегишли ҳудуддан Мошол билан Абдўн ва уларнинг яйловлари+, 75  Ҳуқоқ билан Рехоб+ ва уларнинг яйловлари берилди. 76  Нафтали қабиласига тегишли ҳудуддан Жалиладаги+ Кедеш+ ва унинг яйловлари, Хаммон билан Хиратайим ва уларнинг яйловлари берилди. 77  Марори ўғилларининг қолганига Забулун қабиласига тегишли ҳудуддан+ Риммоно билан Товур ва уларнинг яйловлари берилди. 78  Рубен қабиласига тегишли ҳудуддан — Ерихо яқинидаги Иорданнинг шарқидаги ерлардан саҳрода жойлашган Базер ва унинг яйловлари, Яхаз+ ва унинг яйловлари, 79  Кадамўт+ билан Мифат ва уларнинг яйловлари берилди. 80  Гад қабиласига тегишли ҳудуддан Гиладдаги Рамўт ва унинг яйловлари, Моханайим+ ва унинг яйловлари, 81  Хашбон+ билан Язир+ ва уларнинг яйловлари берилди.

Изоҳлар

Ёки «Навухадназарнинг».
Шу бобнинг 1- оятида «Гершон».
Ёки «девор билан ўралган қароргоҳлар».
Бошқа вариант «шаҳар». Ёш 21:13 га кўра.
Бошқа вариант «шаҳар». Ёш 21:21 га кўра.