Солномалар биринчи китоб 8:1–40

  • Беняминнинг авлодлари (1-40)

    • Шоулнинг насли (33-40)

8  Бенямин+ ўғиллари: тўнғичи Бэлах+, иккинчиси Ошбол+, учинчиси Ахрах,  тўртинчиси Нўхах ва бешинчиси Рафа.  Бэлах ўғиллари: Аддар, Гера+, Абиҳуд,  Абушува, Нўмон, Охўва,  Гера, Шафуфон ва Хуром.  Ғибода+ яшаб, сўнг Монахатга сургун қилинган хонадонлари бошлари бўлмиш Эҳуднинг ўғиллари қуйидагилар эди:  Нўмон, Охиё ҳамда Гера. Халқни сургунга бошлаб борган Гера Узза ва Охихуднинг отаси эди.  Шахарайим мўабликларни ҳайдаб юборгандан кейин, у Мўаб ҳудудида* фарзандлар кўрди. Унинг Хушим билан Баро исмли хотинлари бор эди*.  Хотини Ҳўдашдан туғилган ўғиллари: Йўвов, Зибиё, Мешо, Малкам, 10  Юс, Саҳиё ва Мирмо. Унинг бу ўғиллари хонадонлар бошлари эди. 11  Хотини Хушимдан Абутав ва Элфал исмли ўғиллар кўрди. 12  Элфал ўғиллари: Ибир, Мишом, Шамад (у Онў+ билан Лўдни+ ва унга қарашли* шаҳарчаларни қурди), 13  Бариё ҳамда Шема. Улар Ойжавлон+ аҳолисининг хонадонлари бошлари бўлиб, Гатда яшовчиларни ҳайдаб чиқаришган эди. 14  Охё, Шошах, Ёримўт, 15  Забадиё, Арод, Эдер, 16  Микоил, Йишпо ва Йўхо Бариёнинг ўғилларидир. 17  Забадиё, Машуллом, Хизқи, Хабер, 18  Йишмарай, Йизлиё ҳамда Йўвов Элфалнинг ўғилларидир. 19  Яхим, Зихри, Забди, 20  Эливенай, Зиллатай, Элиэл, 21  Одаё, Бароё ва Шимрот Шимейнинг ўғилларидир. 22  Йишпон, Ибир, Элиэл, 23  Абдўн, Зихри, Ханон, 24  Ханониё, Элам, Онтўтиё, 25  Йифдаё ва Панувал Шошахнинг ўғилларидир. 26  Шамшарай, Шахариё, Оталиё, 27  Яршиё, Илёс ва Зихри Ерохамнинг ўғилларидир. 28  Булар авлодлари бўйича ўз хонадонлари бошлари бўлиб, Қуддусда яшарди. 29  Явиёл Гивонда+ истиқомат қиларди. У Гивонни қурган эди. Хотинининг исми Махо+ эди. 30  Унинг тўнғич ўғли Абдўн эди. Ундан кейингилари: Зур, Киш, Баал, Надов, 31  Гадўр, Охё ва Закар. 32  Михлўт Шимохнинг отаси эди. Уларнинг бари ака-укалари билан бирга Қуддусда, бошқа ака-укаларининг ёнида яшарди. 33  Нирдан+ Киш, Кишдан Шоул+ туғилди. Шоул ўғиллари: Йўнатан+, Малкишува+, Абунадов+ ва Эшбаал*+. 34  Йўнатаннинг ўғли Марибаал*+ эди. Ундан Михо+ туғилди. 35  Михо ўғиллари: Питўн, Малек, Тария ва Охоз. 36  Охоздан Ёҳуваддо туғилди. Ёҳуваддонинг ўғиллари: Элимат, Озмобит ва Зимри. Зимридан Мўзо, 37  Мўзодан Бина, Бинадан Рафах, Рафахдан Эласах, Эласахдан Озиёл туғилди. 38  Озиёлнинг олтита ўғли бор бўлиб, исмлари: Озриком, Бохару, Исмоил, Шариё, Ободиё ва Ханон эди. Буларнинг ҳаммаси Озиёлнинг ўғиллари эди. 39  Унинг укаси Эшехнинг ўғиллари: тўнғичи Улом, иккинчиси Ёуш, учинчиси Элифалет. 40  Уломнинг ўғиллари камонни қайира оладиган қудратли жангчилар эди. Уларнинг кўпгина ўғилларию неваралари бор бўлиб, жами 150 нафар эди. Буларнинг бари Беняминнинг авлодлари эди.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «даласида».
Бошқа вариант «У хотинлари Хушим билан Барони ҳайдагач, бир нечта фарзанд кўрди».
Ёки «унинг атрофидаги».
Бошқа исми «Ишбосит».
Бошқа исми «Мефибосит».