Солномалар биринчи китоб 9:1–44

  • Асирликдан қайтганларнинг насабномаси (1-34)

  • Шоулнинг насли (такроран) (35-44)

9  Барча исроилликлар насабномада қайд этилиб, Исроил шоҳлари ҳақидаги китобга ёзилди. Яҳудо халқи бевафолиги учун Бобилга сургун қилинган эди+.  Шаҳарларидаги ўз ерларига биринчи бўлиб айрим исроилликлар, руҳонийлар, левилар ва маъбад хизматчилари* қайтишди+.  Қуддусга келиб ўрнашган Яҳудо+, Бенямин+, Эфрайим ва Манаше авлодларидан баъзилари мана булар:  Яҳудо ўғлининг Параз+ наслидан бўлган Утай. У — Омиҳуднинг ўғли, Омрининг невараси, Имрининг эвараси, Банихнинг чевараси эди.  Шилўнинг авлодидан тўнғичи Осоёҳ ва унинг ўғиллари.  Зераҳ+ ўғилларидан Ёвал ҳамда уларнинг 690 нафар ака-укаси.  Бенямин авлодларидан: Машуллом ўғли, Хўдавиёнинг невараси, Хассинуванинг эвараси Саллу.  Ерохамнинг ўғли Йибнаё. Уззининг ўғли, Михрининг невараси Элох. Шафатиёнинг ўғли, Рувелнинг невараси, Йибниёнинг эвараси Машуллом.  Насллари бўйича келиб чиққан уларнинг ака-укалари 956 нафар эди. Уларнинг бари ўз хонадонлари бошлари эди. 10  Руҳонийлардан: Ёдаё, Ёҳайирив, Ёхин+, 11  Озариё. (У Хилқиёнинг, Хилқиё Машулломнинг, Машуллом Зодўхнинг, Зодўх Маройўтнинг, Маройўт ҳақ Тангри уйини* бошқарган Охитобнинг ўғли эди.) 12  Ундан кейин Ерохамнинг ўғли Одаё. У — Пашхурнинг невараси, Малкиёнинг эвараси эди. Одилнинг ўғли Масай. У — Яхзиронинг невараси, Машулломнинг эвараси, Иммар ўғли Машилламатнинг чевараси эди. 13  Шунингдек, уларнинг ака-укалари — жами 1 760 нафар қудратли жангчилар. Улар ўз хонадонлари бошлари бўлиб, Аллоҳнинг уйида хизмат қилишга лаёқатли кишилар эди. 14  Левилардан: Марори авлодидан Хашшуб ўғли Шамаё+. У — Озрикомнинг невараси, Хашавиёнинг эвараси эди. 15  Боғбақар, Хареш, Галол, Миха ўғли Маттаниё. У — Зихрининг невараси, Осифнинг эвараси эди. 16  Шамаё ўғли Ободиё. У — Галолнинг невараси, Ёдутуннинг эвараси эди. Шунингдек, натуфоликларнинг+ ерларида яшаган Элқананинг невараси, Осонинг ўғли Бархиё. 17  Дарвозабонлардан+: Шаллум, Оққув, Талмўн ва Охиман. Уларнинг қариндоши Шаллум бошчи эди. 18  Илгари у шарқ томондаги шоҳ дарвозаси ёнида хизмат қиларди+. Ушбу дарвозабонлар левилар қароргоҳларини қўриқлашарди. 19  Корининг ўғли, Эбуасафнинг невараси, Кўрахнинг эвараси Шаллум ва унинг хонадонидан келиб чиққан, Кўрах наслидан бўлган ака-укалари. Улар чодирдаги дарвозабонларнинг хизмати билан боғлиқ юмушларга жавобгар эди. Ота-боболари эса Яҳованинг қароргоҳи кираверишини қўриқлашга жавобгар бўлишган. 20  Элазар+ ўғли Финхаз+ илгари уларнинг бошчиси бўлган. Яҳова у билан бирга эди. 21  Машалмиёнинг ўғли Закариё+ учрашув чодирининг кираверишида дарвозабон эди. 22  Кираверишда турган ушбу барча танланган дарвозабонлар сони 212 та эди. Улар насабномада қайд этилгани+ бўйича ўз ерларида яшарди. Бу кишилар ишончли бўлгани учун, Довуд ҳамда валий+ Шомуил уларни ушбу хизматга тайинлашган эди. 23  Улар ўғиллари билан Яҳованинг уйи дарвозаларини ва муқаддас чодирни қўриқлашга жавобгар эди+. 24  Дарвозабонлар тўрт томонда — шарқ, ғарб, шимол ва жанубда туришарди+. 25  Вақти-вақти билан уларнинг ака-укалари ўз турар жойларидан келиб, етти кун давомида улар билан бирга хизмат қилишарди. 26  Бу тўрт томонга левилардан ишончли тўрт киши дарвозабонлар боши этиб қўйилди. Улар ҳақ Тангри уйининг хоналари* ва хазиналари учун жавобгар эди+. 27  Улар Аллоҳнинг уйи атрофида туни билан қўриқчилик қилишарди, чунки бу уларнинг зиммасига юкланган эди. Шунингдек, улар калитларга масъул бўлиб, ҳар куни эрталаб уй дарвозаларини очишарди. 28  Уларнинг баъзилари хизматда ишлатиладиган анжомлар+ учун жавобгар бўлиб, анжомлар олиб келинганда ва олиб кетилганда, санаб чиқишарди. 29  Айримлари бошқа анжомлар, барча муқаддас анжомлар+ ва олий навли ун+, шароб+, мой+, хушбўй смола*+ ва бальзам мойига+ масъул эдилар. 30  Руҳонийларнинг баъзи ўғиллари бальзам мойидан малҳам тайёрлашарди. 31  Кўрах наслидан Шаллумнинг тўнғич ўғли леви Маттитиё ишончли кишилардан бири бўлиб, товаларда нон тайёрланишига+ жавобгар эди. 32  Қоҳот наслидан бўлган айрим ака-укалари ҳар Шаббат куни учун тайёрланадиган тахлам нонларга*+ масъул эди+. 33  Улар қўшиқчилар ҳамда левилар хонадонлари бошлари бўлиб, хоналарда* ўтиришарди. Кечаю кундуз хизматда бўлишгани учун, улар бошқа вазифалардан озод эдилар. 34  Насллари бўйича келиб чиққан бу левилар ўз хонадонлари бошлари эди. Улар Қуддусда яшарди. 35  Явиёл Гивонда+ истиқомат қиларди. У Гивонни қурган эди. Хотинининг исми Махо, 36  тўнғич ўғлининг исми эса Абдўн эди. Ундан кейингилари: Зур, Киш, Баал, Нир, Надов, 37  Гадўр, Охё, Закариё ва Михлўт. 38  Михлўт Шимомнинг отаси эди. Уларнинг бари ака-укалари билан бирга Қуддусда, бошқа ака-укаларининг ёнида яшарди. 39  Нирдан+ Киш, Кишдан Шоул+ туғилди. Шоул ўғиллари: Йўнатан+, Малкишува+, Абунадов+ ва Эшбаал. 40  Йўнатаннинг ўғли Марибаал+ эди. Ундан Михо+ туғилди. 41  Михо ўғиллари: Питўн, Малек, Тахрия ва Охоз. 42  Охоздан Ёрох туғилди. Ёрохнинг ўғиллари: Элимат, Озмобит ва Зимри. Зимридан Мўзо, 43  Мўзодан Бина, Бинадан Рафиё, Рафиёдан Эласах, Эласахдан Озиёл туғилди. 44  Озиёлнинг олтита ўғли бор бўлиб, исмлари: Озриком, Бохару, Исмоил, Шариё, Ободиё ва Ханон эди. Буларнинг ҳаммаси Озиёлнинг ўғиллари эди.

Изоҳлар

Ёки «нетинимлар». Сўзма-сўз «берилганлар».
Ёки «маъбадини».
Ёки «ошхоналари».
Яъни тортиқ этиладиган нонлар.
Ёки «ошхоналарда».