Шоҳлар биринчи китоб 18:1–30

  • Довуд билан Йўнатан дўстлашади (1–4)

  • Довуднинг ғалабаси Шоулда ҳасад уйғотади (5–9)

  • Шоул Довудни ўлдирмоқчи бўлади (10–19)

  • Довуд Шоулнинг қизи Михалга уйланади (20–30)

18  Довуд Шоул билан гаплашиб бўлгач, Йўнатан+ билан Довуд яқин дўст бўлиб қолдилар. Йўнатан уни ўз жонидай яхши кўриб қолди+. 2  Ўша куни Шоул Довудни ёнида олиб қолди. Унга отасининг уйига кетишга ижозат бермади+. 3  Йўнатан Довудни ўз жонидай яхши кўриб қолгани+ учун, иккови дўст бўлишга аҳд қилди+. 4  Йўнатан эгнидаги камзулини ечиб, қиличи, камони, камари ҳамда бошқа кийимлари билан бирга Довудга берди. 5  Довуд жангларга бора бошлади. Шоул уни қаерга юбормасин, у муваффақият қозонарди*+. Шунда Шоул уни жангчилар+ устидан бошлиқ этиб тайинлади. Бу, Шоулнинг хизматкорларига ва бутун халққа маъқул келди. 6  Довуд одамлари билан филистимликларни мағлуб қилиб қайтаётганида, Исроилнинг барча шаҳарларидан аёллар қўшиқ айтганча+, рақсга тушиб чиқишарди. Улар шодликдан чилдирмаю уч торли асбобларни чалганча, шоҳ Шоулни қарши олишарди+. 7  Ғалабани нишонлаётган аёллар шундай деб куйлашарди: «Шоул минглаб душманларни ўлдирди, Довуд эса ўн минглаб душманларни ўлдирди»+. 8  Шоулга бу қўшиқ ёқмади, у қаттиқ ғазабланиб+, ўзича шундай деб ўйлади: «Довудга ўлдирилган душманларнинг ўн мингларчаси учун, менга эса атиги мингларчаси учун мақтов айтишди. Унга берилмаган битта шоҳлик қолибди, холос!»+ 9  Ўша кундан бошлаб, Шоул Довудга шубҳа билан қарайдиган бўлди. 10  Эртаси куни, Довуд одатдагидай арфа чалиб ўтирганда+, Худодан бўлган ёмон руҳ* Шоулни қамраб олди+ ва у уйнинг ичида ўзини ғалати* тута бошлади. Унинг қўлида найза бор эди+. 11  У ўзича: «Довудни деворга қадаб қўяман»,— деди-да, найзани унга отди+. Аммо Довуд икки марта чап бериб қутулди. 12  Шоул Довуддан қўрқиб қолди. Чунки Яҳова Довуд билан бирга бўлиб+, Шоулни эса тарк этган эди+. 13  Шунда Шоул Довудни ўзидан нари қилиш учун, уни мингбоши этиб тайинлади. Довуд жангларда қўшинга бошчилик қиларди+. 14  Довуд нимаики қилмасин, муваффақиятга эришиб борарди+ ва Яҳова у билан эди+. 15  Шоул Довуднинг жудаям муваффақиятли эканини кўриб, ундан қўрқадиган бўлди. 16  Аммо бутун Исроил билан Яҳудо халқи уни яхши кўрарди, чунки Довуд жангларда уларга бошчилик қиларди. 17  Вақт ўтиб, Шоул Довудга: «Мана, тўнғич қизим Мерав+. Уни сенга хотинликка бераман+. Лекин сен менга жасорат ила хизмат қилишда давом этиб, Яҳованинг урушларида жанг қил»+,— деди. Шоул ичида: «У менинг қўлимдан эмас, филистимликлар қўлидан ўлсин»+,— деб ўйлади. 18  Довуд бунга жавобан Шоулга: «Мен ва қариндошларим ҳамда отамнинг оиласи Исроилда ким бўлибдики, шоҳга куёв бўлсам?!»+ — деди. 19  Бироқ қизи Меравни Довудга берадиган пайт келганда, у махлалик Одриёлга+ хотинликка бериб юборилгани маълум бўлди. 20  Шоулнинг қизи Михал+ Довудни севиб қолган эди. Бу хабарни эшитиб, Шоул хурсанд бўлди. 21  Шунда у: «Қизимни Довудга узатиш орқали уни тузоққа тушираман. Ўшанда Довуд филистимликларнинг қўлидан ўлади»+,— деб ўйлади. Кейин Шоул Довудга иккинчи марта: «Энди менга куёв бўл*»,— деб айтди. 22  Шоул хизматкорларига: «Довуд билан холи гаплашиб, унга: “Шоҳ сендан мамнун, барча хизматкорлар ҳам сени яхши кўришади. Фурсатни бой бермасдан шоҳга куёв бўлиб ол”,— деб айтинглар»,— деб буюрди. 23  Шоулнинг хизматкорлари Довудга бу гапларни айтишди. Довуд уларга: «Шоҳга куёв бўлиш осон деб ўйлайсизларми?! Ахир мен камбағал, оддий бир одамман-ку!»+ — деди. 24  Хизматкорлар Довуднинг гапларини Шоулга етказишди. 25  Бунга Шоул: «Довудга: “Шоҳ сендан қалин+ талаб қилмаяпти. Сен шоҳнинг душманларидан қасос олиш учун 100 та филистимликнинг суннат терисини+ олиб келсанг бас”,— деб айтинглар»,— деди. Аслида Шоул, Довуд филистимликлар қўлидан ўлишини режалаштирган эди. 26  Унинг хизматкорлари Довудга бу гапларни айтиб беришди. Шоҳга куёв бўлиш фикри Довудга ёқиб қолди+. Белгиланган вақтдан илгари, 27  Довуд одамлари билан бориб, 200 та филистимликни ўлдирди. У шоҳга куёв бўлиш мақсадида, 200 та суннат терисини шоҳга олиб борди. Шундай қилиб, Шоул қизи Михални унга хотинликка берди+. 28  Яҳова Довуд билан эканини+ ва қизи Михал уни севишини+ Шоул тушуниб етди. 29  Шоул Довуддан баттар қўрқа бошлади. У умрининг охиригача Довудга душман бўлиб қолди+. 30  Филистимлик беклар жанг қилгани чиқишарди. Кўпинча улар жангга чиққанда, Шоулнинг барча хизматкорларига қараганда, Довуд кўпроқ муваффақият қозонарди+. Шундай қилиб, унинг обрўйи ошиб бораверди+.

Изоҳлар

Ёки «оқилона йўл тутарди».
Ёки «ёмонлик қилишга мойиллик». Яҳова, Шоулнинг ички ҳолати уни қийнашига йўл қўйди.
Ёки «пайғамбарлардай».
Ёки «қуда-андачилик қилайлик».