Шоҳлар биринчи китоб 21:1–15

  • Довуд Нав шаҳрида тортиқ этилган нонларни ейди (1–9)

  • Довуд Гат шаҳрида ўзини телбадай тутади (10–15)

21  Довуд Нав шаҳрига+, руҳоний Охималекнинг олдига келди. Охималек Довудни кўриб қўрқиб кетди ва ундан: «Нега ёлғизсан? Нега ёнингда ҳеч ким йўқ?»+ — деб сўради.  Довуд руҳоний Охималекка: «Шоҳ ҳазратлари менга бир вазифа топшириб: “Сени бу топшириқ билан юбораётганимни ва сенга берган йўл-йўриқларимни ҳеч ким билмасин”,— дедилар. Шу боис, одамларим билан муайян бир жойда учрашишни келишиб олдим.  Агар бор бўлса бешта нон ёки ейдиган бошқа нарса беринг»,— деб айтди.  Руҳоний Довудга: «Оддий ноним йўқ, фақат муқаддас нонлар бор+. Агар одамларинг аёлларга яқинлашмаган бўлсагина* бу нонларни бераман»+,— деди.  Довуд эса руҳонийга: «Илгари жангларга чиққанимда одамларим аёлларга яқинлашмас эди+. Агар одамларим одатий жангларда ўзини муқаддас сақлаган бўлса, унда бугун махсус топшириқ билан чиққанда муқаддас эканликлари шубҳасиз!» — деб жавоб қайтарди.  Тортиқ этилган нонлардан ташқари бошқа нон йўқлиги учун, руҳоний уларга муқаддас нонларни берди+. Ўша куни иссиқ нонлар олиб келингани учун, бу нонлар Яҳованинг ҳузуридан олиб чиқилиб, ўрнига иссиқ нонлар қўйилганди.  Ўша куни у ерда Шоулнинг Доег+ исмли эдомлик+ хизматкори бор эди. У Яҳованинг олдида, Навда ушланиб қолганди. У Шоулнинг қўлида бош чўпон бўлиб хизмат қиларди.  Довуд Охималекка: «Бу ерда найза ёки қилич йўқми? Шоҳ ҳазратларининг топшириғи шошилинч бўлгани боис, ўзим билан қиличимни ҳам, бошқа қуролларимни ҳам олмабман»,— деб айтди.  Руҳоний унга: «Сен Элох водийсида+ ўлдирган филистимлик Гўлиётнинг қиличи бор+. У эфоднинг+ орқасида матога ўраб қўйилган. Хоҳласанг шу қилични ол. Бу ерда ундан бошқа қурол йўқ»,— деб жавоб берди. Довуд бўлса: «Унга тенг келадиган қилич йўқ-ку. Ўшани менга беринг»,— деди. 10  Ўша куни Довуд Шоулдан янада узоқроққа қочиб кетди+ ва охири Гат+ шоҳи Охишнинг олдига келди. 11  Охишнинг хизматкорлари: «Бу, Исроил юртининг шоҳи Довуд эмасми? У ҳақда қўшиқлар айтиб, рақсга тушиб: “Шоул минглаб душманларни ўлдирди, Довуд эса ўн минглаб душманларни ўлдирди”+,— дейишмаганмиди?» 12  Бу сўзлар Довуднинг юрагига ғулғула солди ва у Гат шоҳи Охишдан жуда қўрқиб кетди+. 13  Довуд уларнинг олдида ўзини ақлдан озганга солиб+, улар билан бўлганда* ўзини телбадай тута бошлади. У дарвозанинг эшикларига алланималарни чизиб, сўлакларини соқолига оқизарди. 14  Шунда Охиш хизматкорларига: «Бу одам жинни экани кўриниб турибди-ю! Нега уни бу ерга олиб келдингизлар? 15  Ўзимизда жиннилар камлик қилгандай, яна биттасини олдимда жиннилик қилгани олиб келдингизларми? Уни уйимга олиб кириш шартмиди?!» — деди.

Изоҳлар

Ёки «жинсий яқинликдан ўзини тийган бўлса».
Сўзма-сўз «уларнинг қўлида».