Шоҳлар биринчи китоб 28:1–25

  • Шоул Эн-Дўрдаги арвоҳ чақирувчи олдига боради (1–25)

28  Ўша кунларда филистимликлар Исроилга қарши жанг қилиш учун лашкарларини тўплашди+. Охиш Довудга: «Ўзинг ҳам, одамларинг ҳам, албатта мен билан бирга жангга боришларинг кераклигини биласан»+,— деб айтди.  Довуд унга: «Хизматкорингиз нима қилиши кераклигини сиз яхшироқ биласиз»,— деди. Охиш: «Мана шунинг учун сени доимий тансоқчим этиб тайинлайман»+,— деб айтди.  Ўша пайтда Шомуил вафот этди ва бутун Исроил у учун мотам тутиб, уни ўз шаҳри Рамага дафн этди+. Шоул эса юртни арвоҳ чақирувчилар ва фолбинларнинг баридан тозалади+.  Филистимликлар тўпланиб келиб, Шунамда+ қароргоҳ қуришди. Шоул ҳам бутун Исроилни йиғиб, Гилбовада қароргоҳ қурди+.  Шоул филистимликлар лашкарини кўрганда, қўрқиб, юраги така-пука бўлиб кетди+.  Шунда Шоул Яҳовага мурожаат қилди+, лекин Яҳова унга туш орқали ҳам, урим*+ орқали ҳам, пайғамбарлар орқали ҳам жавоб бермади.  Охири Шоул хизматкорларига: «Менга арвоҳ чақирувчи+ аёлни топиб беринглар. Мен бориб, унга маслаҳат солиб кўраман»,— деб айтди. Хизматкорлари унга: «Эн-Дўрда+ арвоҳ чақирувчи бир аёл бор экан»,— дейишди.  Шоул бошқа кийимларни кийиб, ташқи кўринишини ўзгартирди ва ёнига икки кишини олди-да, кечаси ўша аёлникига бориб, унга: «Илтимос, арвоҳ чақириб, фол очгин+. Мен сенга айтган одамни чақириб бергин»,— деб айтди.  Аммо аёл: «Шоул нима қилганини, юртни арвоҳ чақирувчилару фолбинлардан тозалаганини билсангиз керак+. Нега унда била туриб, мени ўлдириш учун жонимга тузоқ қўйяпсиз?»+ — деди. 10  Шоул бўлса: «Барҳаёт Худо Яҳова ҳаққи, бу иш учун сен жавобгар бўлмайсан!» — дея Яҳовани тилга олиб, унга қасам ичди. 11  Сўнг аёл ундан: «Сизга кимни чақириб берай?» — деб сўради. Шоул жавобан: «Менга Шомуилни чақириб бер»,— деди. 12  Аёл «Шомуилни»+ кўрганда, овози борича бақириб юборди ва Шоулга: «Нега мени алдадингиз? Ахир сиз Шоул экансиз-ку!» — деб айтди. 13  Шоҳ унга: «Қўрқма. Айт-чи, нимани кўряпсан?» — деди. Аёл Шоулга: «Худога ўхшаш бир кимса ердан чиқиб келаётганини кўряпман»,— деб жавоб берди. 14  Шоул аёлдан: «Унинг кўриниши қанақа?» — деб сўради. Аёл: «Камзул кийиб олган бир кекса киши чиқиб келяпти»+,— деди. Шунда у, бу «Шомуил» эканини тушунди ва юзтубан тиз чўкиб, унга таъзим қилди. 15  «Шомуил» Шоулга: «Нега мени безовта қилиб, ўрнимдан қўзғатдинг?» — деди. Шоул: «Бошимга оғир кулфат тушди. Филистимликлар менга қарши уруш очди. Худо бўлса мени тарк этиб, пайғамбарлар орқали ҳам, туш орқали ҳам жавоб бермаяпти+. Шу боис, нима қилишим кераклигини сўраш учун сизни чақирдим»+,— дея жавоб берди. 16  «Шомуил» унга деди: «Ҳатто Яҳованинг Ўзи сени тарк этиб+, сенга душман бўлиб қолган бўлса, нега мендан маслаҳат сўраяпсан? 17  Яҳова мен орқали башорат қилган нарсани амалга оширади: Яҳова шоҳликни сенинг қўлингдан тортиб олиб, яқин кишиларингдан бири бўлмиш Довудга беради+. 18  Яҳованинг сўзларига қулоқ солмасдан, Унинг ғазабини қўзғатган омолекларни йўқ қилмаганинг учун+, Яҳова бугун сенинг бошингга бу нарсаларни соляпти. 19  Яҳова Исроилни ҳам, сени ҳам филистимликлар қўлига топширади+. Эртага сен+ билан ўғилларинг+ менинг ёнимда бўласизлар. Яҳова Исроил қўшинини ҳам филистимликлар қўлига топширади»+. 20  Шоул «Шомуилнинг» сўзларидан қаттиқ қўрқиб кетиб, бутун гавдаси билан ерга йиқилди. У кун бўйи ва ўша кеча туз тотмагани учун, ҳолдан тойиб қолган эди. 21  Аёл Шоулнинг ёнига яқинлашди ва унинг қаттиқ изтироб чекаётганини кўриб, унга: «Мана, мен чўрингиз сўзингизга қулоқ солдим ва ҳаётимни хавф остига қўйиб+, айтганларингизни бажардим. 22  Илтимос, энди сиз ҳам чўрингиз сўзларига қулоқ солинг. Олдингизга бир бўлак нон қўйишимга ижозат беринг. Ундан еб, кучга тўлиб олинг, ахир ҳали йўл юришингиз керак»,— деб айтди. 23  Аммо у: «Ҳеч нарса емайман»,— дея рад этди. Бироқ хизматкорлари билан аёл уни кўндиришга роса уринишди. Охири Шоул кўнди ва ердан туриб, тўшакка ўтирди. 24  Аёлнинг уйида бўрдоқи бузоғи бор эди. У дарҳол уни сўйди* ҳамда ун олиб хамир қорди-да, хамиртурушсиз нон ёпди. 25  Кейин буларни Шоул билан хизматкорларига тортиқ этди ва улар тановул қилишди. Бундан сўнг улар ўринларидан туриб, ўша кечанинг ўзида қайтиб кетишди+.

Изоҳлар

Ёки «қурбон қилди».