Шоҳлар биринчи китоб 31:1–13
-
Шоул билан уч ўғлининг ўлими (1–13)
31 Филистимликлар Исроилга қарши жанг қилишди+ ва исроиллик аскарлар улардан қоча бошлашди. Филистимликлар эса улардан кўпини Гилбова тоғида+ қирғин қилишди.
2 Филистимликлар Шоул билан унинг ўғиллари+ изидан тушиб, Шоулнинг ўғиллари Йўнатан+, Абунадов ва Малкишувани ўлдирдилар.
3 Шоулга қарши жанг қизғин тус олди ва камончилар унга ўқ отиб, уни оғир яраладилар+.
4 Шоул қуролбардорига: «Қиличингни суғур-да, менга санч. Йўқса, бу суннатсизлар+ келиб, мени хўрлайди»,— деб айтди. Лекин қаттиқ қўрққанидан қуролбардорининг бундай қилишга юраги дов бермади. Шунда Шоул қиличини олди-да, устига ўзини ташлади+.
5 Шоул ўлганини кўриб+, қуролбардори ҳам ўзини қиличи устига ташлади-да, у билан бирга ҳалок бўлди.
6 Шундай қилиб, Шоул, унинг уч ўғли, қуролбардори ва барча одамлари ўша куни ҳалок бўлди+.
7 Водийдаги ва Иордан ҳудудидаги исроилликлар Исроил жангчилари қочганини, Шоул билан ўғиллари эса ҳалок бўлганини кўрганда, шаҳарларини ташлаб қоча бошлашди+. Филистимликлар эса келиб, шаҳарларни босиб олишди.
8 Эртаси куни филистимликлар ўлдирилганларнинг нарсаларини талон-торож қилгани келишганда, Гилбова тоғида+ Шоул билан учта ўғлининг ўлигини топишди.
9 Улар Шоулнинг бошини кесиб, қурол-аслаҳаларини олишди-да, бу ҳақда бутхоналарида+ ва халқ орасида эълон этилиши учун+, бутун Филист юрти бўйлаб хабар юборишди.
10 Шоулнинг қурол-аслаҳасини Аштарет* ибодатхонасига қўйишди, жасадини эса Байт-Шан+ деворига осишди.
11 Ёбош-Гилад+ аҳолиси филистимликлар Шоул билан нима қилишганини эшитганда,
12 барча жангчилар ўринларидан туриб, туни билан йўл юришди. Улар Шоул билан ўғилларининг жасадларини Байт-Шан деворидан туширишди. Сўнг Ёбошга қайтиб, жасадларни ўша ерда куйдиришди.
13 Кейин уларнинг суякларини олиб+, Ёбошдаги юлғун дарахти тагига дафн этишди+ ва етти кун рўза тутишди.
Изоҳлар
^ Ёки «Астарта, Иштар».