Шоҳлар биринчи китоб 6:1–21

  • Филистимликлар аҳд сандиғини Исроилга қайтаради (1–21)

6  Яҳованинг сандиғи+ филистимликлар ҳудудида етти ой қолиб кетди.  Филистимликлар руҳонийлар ва фолбинларни+ чақириб: «Яҳованинг сандиғини нима қилайлик? Уни ўз жойига қайтариб юбориш йўлини бизга ўргатинглар»,— деб сўрашди.  Улар бўлса: «Агар Исроил Тангриси Яҳованинг сандиғини қайтариб юбормоқчи бўлсангизлар, уни назрсиз юбора кўрманглар. Нима бўлганда ҳам, Унга айб қурбонлигини+ беришингиз керак. Шундан кейингина шифо топасизлар ва У нега сизларни жазолаётганини билиб оласизлар»,— деб жавоб беришди.  Шунда филистимликлар улардан: «Нимани айб қурбонлиги қилиб юборсак экан?» — деб сўрашди. Улар қуйидагиларни айтишди: «Бу фалокат ҳар бирингизга ва бекларингизга ҳам зиён келтиргани учун, филистимликларнинг беклари сонига кўра+, олтиндан ясалган бешта бавосир* шишларининг шаклини ва олтиндан ясалган бешта сичқон ҳайкалчаларини юборинглар.  Бавосир шишларининг шаклини ҳамда юртингизни хароб қилаётган сичқонларнинг ҳайкалчаларини ясаб+, Исроил Худосини улуғлашингиз керак. Эҳтимол, шунда У сизларни, худойингиз ва юртингизни жазолашни тўхтатар+.  Мисрликлар ва фиръавнга ўхшаб юрагингизни тош қилишнинг нима кераги бор?+ У мисрликларни жазолагандан+ кейингина, улар Исроил халқини қўйиб юборишди ва улар у ердан чиқиб кетишди+.  Шундай экан, янги арава ясаб, бузоғи бор ва бўйинтуруқ солинмаган иккита сигирни олинглар-да, уларни аравага қўшинглар. Бузоқларини эса, орқасидан эргашмаслиги учун молхонада қолдиринглар.  Яҳованинг сандиғини олиб аравага қўйинглар. Айб қурбонлиги сифатида юбормоқчи бўлган олтин буюмларни ҳам қутига солиб ёнига қўйинглар+. Сўнг сигирларни қўйиб юборинглар-да,  кузатиб туринглар: агар сандиқ ўз ерига, Байт-Шамаш+ томонга йўл олса, демак бошимизга бу фалокатни юборган уларнинг Худосидир. Борди-ю, бошқа томонга йўл олса, У бизни жазоламаганини билиб оламиз ва бу тасодифан юз берган бўлиб чиқади». 10  Филистимликлар айтилганидай қилишди. Улар бузоғи бор иккита сигирни олиб, аравага қўшишди. Бузоқларини эса молхонага қамаб қўйишди. 11  Кейин Яҳованинг сандиғини ҳамда олтиндан ясалган сичқон ҳайкалчалари ва бавосир шишларининг шакллари солинган қутини аравага юклашди. 12  Сигирлар тўғри Байт-Шамашга олиб борадиган йўлдан юрди+. Улар катта йўлдан юрганча маъраб, ўнгга ҳам, чапга ҳам бурилмади. Филистимлик беклар эса Байт-Шамаш чегарасигача уларнинг орқасидан боришди. 13  Байт-Шамаш аҳолиси водийда буғдой ўраётган эди. Улар бошларини кўтариб қарашганда, сандиқни кўриб қолишди ва бундан роса хурсанд бўлишди. 14  Арава байт-шамашлик Ёшуанинг даласи олдига келди-да, катта тош яқинида тўхтади. Шунда улар араванинг ёғочларини ўтин қилиб ишлатишди. Сигирларни+ эса Яҳовага куйдириладиган қурбонлик қилиб келтиришди. 15  Левилар+ Яҳованинг сандиғини ва ёнидаги олтин буюмлар солинган қутини олиб, катта тош устига қўйишди. Ўша куни байт-шамашликлар+ Яҳовага атаб куйдириладиган қурбонликлар ва бошқа қурбонликлар келтиришди. 16  Филистимликларнинг бешта беги буни кўргач, ўша куниёқ Эхронга қайтиб кетишди. 17  Филистимликлар Ашдод+ учун битта, Ғазо учун битта, Ашқалон учун битта, Гат+ учун битта ва Эхрон+ учун битта бавосир шишларининг шаклини Яҳовага айб қурбонлиги сифатида жўнатишди+. 18  Олтиндан ясалган сичқон ҳайкалчаларининг сони филистимликларнинг бешта бегига тегишли барча шаҳарлар — ҳам мустаҳкам шаҳарлар, ҳам девор билан ўралмаган қишлоқлар сонига тўғри келарди. Устига Яҳованинг сандиғи қўйилган катта тош ҳалигача байт-шамашлик Ёшуанинг даласида гувоҳлик бериб турибди. 19  Байт-Шамаш аҳолиси Яҳованинг сандиғига қарагани учун, Худо уларни қириб ташлади. У халқ ичидан 50 070 кишини* ўлдирди. Яҳова уларнинг кўпини қириб ташлагани учун, халқ мотам тута бошлади+. 20  Байт-Шамаш аҳолиси: «Яҳовага, бу муқаддас Худога+ ким ҳам яқинлаша олади?! Эҳ, қанийди бизни тарк этиб бошқаларга борса эди!»+ — деб айтди. 21  Шунда улар Хират-Ёрим+ аҳолисига хабарчилар жўнатиб: «Филистимликлар Яҳованинг сандиғини қайтариб юборишибди. Келиб, уни олиб кетинглар»+,— деб айтишди.

Изоҳлар

Ёки «геморрой».
Сўзма-сўз «70 кишини, 50 000 кишини».